1. Иқтисодиёт / Энергетика]



Download 112,27 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi112,27 Kb.
#23270
1   2   3   4
Bog'liq
1546 18.02.2006

ҳисоб-китоб даври — унинг доирасида электр энергияси (қуввати) истеъмоли сарфи (ҳажми) белгиланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши шарт бўлган вақт даври (ой);
ҳисоб-китоб амалга ошириладиган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси — электр энергиясини ҳисобга олиш ускунаси бўлиб, истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми унинг кўрсаткичлари асосида аниқланади;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш — электр энергия учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун ҳисобга олиш асбобларининг кўрсатгичларига асосланадиган, электр энергиясини (қувватини) ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишда унинг ҳақиқий ҳажмларини ўлчаш тизими;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуи — электр энергияси (қуввати) учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган ҳисоблаш мажмуи ёки уларнинг йиғиндиси, шунингдек ўзаро бир-бири билан белгиланган чизма бўйича уланган бир бирикманинг қурилмалари йиғиндисидан ташкил топадиган ва электр энергиясини ўлчаш ва ҳисобга олиш учун мўлжалланган ускуналар (ток ва кучланишнинг ўлчаш трансформаторлари, счетчиклар, телеметрик датчиклар, информацион-ўлчаш тизимлари ва уларнинг алоқа тармоқлари ва бошқалар) электр энергияни ҳисобга олишнинг ўлчаш мажмуини ташкил этади;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш нуқтаси — электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуаси ўрнатиладиган электр энергетика объектидаги нуқта. Электр энергиясини ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш нуқталарининг жойлашиши ўзаро боғланган энергетика корхоналари ўртасидаги шартномаларда (одатда, баланс бўйича мансублик чегарасида) олдиндан келишилади;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш маълумотларини йиғиш — энергетика корхоналари ўртасида электр энергиясини (қувватини) олди-сотди ва узатиш шартномалари бўйича зарур бўлган ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш нуқтасидан ҳисоблаш даври (календар ойи) учун маълумотларни олиш ва қайта ишлаш жараёни.
I боб. Умумий қоидалар
2. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнида қатнашаётган энергетика корхоналарнинг фаолияти қуйидагиларга йўналтирилган бўлиши керак:
миллий энергетик ресурслардан оқилона фойдаланиш, энергия ва ишлаб чиқариш потенциалидан самарали фойдаланиш. Энергия таъминоти тизимини лойиҳалаш, қуриш, кенгайтириш, қайта жиҳозлаш ва эксплуатация қилишда энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи бу ишларнинг зарурий қисмини ташкил этиши керак;
электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш режимларини мақбуллаштириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини кўтариш ҳисобига энергия ва ёқилғи сарфини камайтириш;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритишни ташкил этиш;
тезкор-диспетчерлик бошқарувини ташкил этиш;
электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, узатувчи ва тақсимловчи электр қурилмаларда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш.
3. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнида қатнашувчи хўжалик субъектларининг янгидан қурилаётган ва қайта жиҳозланаётган электр қурилмаларини лойиҳалаш Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари, шунингдек бошқа норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
4. Электр қурилмаларни эксплуатиция қилиш, таъмирлаш, созлаш ва бошқа ишлар Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36 (120)-сон, 405-модда), Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари, Электр станцияларининг ускуналари, бино ва иншоотларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш қоидалари ва Энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг (рўйхат рақами 1341, 2004 йил 22 апрель — Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги тўплами, 2004 й., 16-сон, 194-модда) талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
5. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнида қатнашувчи хўжалик субъектларининг электр қурилмалари электр ускуналарини синаш қоидалари ва меъёрларининг талабларига мувофиқ синовдан ўтказилиши шарт.
6. Электр энергиясининг ишлаб чиқарилаётган, узатилаётган ва тақсимланаётган умумий ҳажми ҳисобга олиниши мажбурийдир. Ҳисобга олиш давлат стандартлари ва ўлчаш аниқликлари меъёрига мувофиқ бажарилади.
7. Электр энергиясини ҳисобга олиш воситаларини метрологик назорат қилиш, давлат метрологик хизмати органлари ва юридик шахсларнинг метрологик хизмати томонидан бажарилади.
8. Электр энергиясининг сифатини назорат қилиш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитацияланган синов лабораторияси томонидан амалга оширилади.
10. Электр энергиясини (қувватини) ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлашда энергетика корхоналари Ўзбекистон Республикасининг «Табиат муҳофазаси тўғрисида»ги, «Сув ва сувдан фойдаланиш ҳақида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳақида»ги қонунларининг ва бошқа қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ экологик хавфсизликни таъминловчи техник ва ташкилий чора-тадбирларни амалга оширишлари керак.
11. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари ҳамда улар ўртасида тузилган шартномалар билан тартибга солинади.
II боб. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш
1-§. Электр энергиясини ишлаб чиқариш
12. Ўзбекистон Республикасининг электр энергия ресурслари ўзида ишлаб чиқарилган ҳамда бошқа давлатлар электр энергетик тизимларидан импорт қилинган электр энергиясидан иборат бўлади.
14. Электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва истеъмоли ҳажми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг томонидан тасдиқланадиган электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансига мувофиқ шаклланади.
15. Ёқилғининг стратегик захирасини шакллантириш, тўплаш ва сақлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 июндаги 287-56-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат стратегик захирасини шакллантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан белгиланади.
16. Электр станциялари электр энергетика соҳасида давлат назорат органи бўлган ва электр энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда ва истеъмол қилишда хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар қўлланишини, шунингдек ундан оқилона фойдаланишни назорат қилувчи «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан энергетик назоратга олиниши лозим бўлади.
2-§. Электр тармоқларида электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш
17. Электр тармоқлари бўйлаб электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш истеъмолчиларнинг электр таъминоти учун амалга оширилади.
18. Электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича корхоналардан электр энергиясини, кейинчалик уни магистрал электр тармоқлари бўйича узатиш ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш мақсадида, сотиб олиш тузилган шартномага мувофиқ электр энергиясининг ягона харид қилувчиси томонидан бажарилади.
19. Электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш ҳажми электр энергиясини (қувватини) электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш маълумотлари бўйича белгиланади.
20. Электр энергиясини узатиш магистрал электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергиясининг ягона харид қилувчиси билан тузилган шартнома бўйича амалга оширадилар.
21. Ҳисоб-китоб даврида магистрал электр тармоқлари корхоналарига тўланиши лозим бўлган электр энергияси ҳажми, электр энергиясининг ягона харид қилувчисининг электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналари ва блок-санциялардан сотиб олинган электр энергиясининг умумий ҳажмидан, бошқа давлатлар электр энергетик тизимларидан импорт ва транзит қилингандан ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва истеъмолчилар тармоқларига бевосита электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналаридан келиб тушган электр энергиясининг айирмасидан ташкил топади.
22. Ҳисоб-китоб даврида магистрал электр тармоқлари корхоналарининг тармоқлари орқали электр энергиясини узатиш учун сарф, электр энергиясининг ягона харид қилувчисининг электр энергиясини ишлаб чиқариш корхоналари ва блок-санциялардан сотиб олинган электр энергиясининг умумий ҳажмидан, шунингдек бошқа давлатлар электр энергетик тизимларидан импорт қилинган электр энергиясини ягона сотиб олувчи томонидан ҳудудий электр тармоқларига сотилган, ва экспорт қилинган ҳажмининг айирмаси билан аниқланади. Магистрал электр тармоқлари бўйлаб электр энергиясини узатишга кетган унинг сарфи, магистрал электр тармоқлари корхоналари томонидан электр энергиясининг ягона харид қилувчисидан электр энергиясининг сотиб олиниши ҳисобига қопланади.
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда унинг технологик йўқотишларини ҳисоблаш Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2871, 2017 йил 31 март) мувофиқ амалга оширилади.
23. Электр энергиясини ишлаб чиқариш корхонасидан ва блок-станциялардан электр энергиясини сотиб олиш, электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотиш, шунингдек электр энергиясини узатиш ва электр энергиясини узатишда унинг сарфлари учун магистрал электр тармоқлари корхоналарига тўлов тарифлари қонунчиликка мувофиқ тасдиқланади.
24. Ўтган ҳисоб-китоб давридаги электр энергиясини сотиб олиш, сотиш ва узатишнинг нотўғри аниқланган ҳажми аниқланганда жорий ҳисоб-китоб даврида юритилаётган тариф бўйича тегишли корректировка киритилади.
25. Электр тармоқлари «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси томонидан назорат қилиниши лозим.
3-§. Тезкор-диспетчерлик бошқаруви
26. Электр энергиясининг ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмоли қилиш жараёнининг узлуксизлиги тизим оператори томонидан бажарилаётган ягона тезкор диспетчерлик бошқаруви (кейинги ўринларда — ЯДБ) томонидан ушлаб турилади, унинг вазифаси ягона электр энергетика тизимининг фаолиятини таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмоли балансини ушлаб туриш, авариявий режимни олдини олиш, шунингдек уни бартараф этиш, авариявий режимнинг бартараф этилганидан сўнг тизим ишончлигини тиклаш, истеъмолчиларни энергия таъминотнинг барқарорлиги ва ишончлигини таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнида минимал технологик сарфни таъминловчи оптимал режимни танлашдан иборатдир.
27. Диспетчерлик бошқарув, хизмат ва пунктларининг режим хусусиятидаги тезкор фармойишлари ягона электр энергетика тизимига уланган барча энергетика корхоналари учун мажбурийдир.
28. Ягона электр энергетика тизимига уланган энергетик корхоналарнинг келишилган ҳолда ишлаши сутка давомида марказлашган ЯДБ асосида бажарилади.
29. ЯДБ иерархик тузилмаси асосида бажарилиб, алоҳида даражалар орасидаги тезкор назорат қилиш ва бошқариш вазифаларини тақсимлашни, шунингдек пастки даражани юқори даражага бўйсунишини назарда тутади.
30. Юқори турувчи диспетчерлик хизматининг тезкор фармойишлари идоравий мансублигидан қатъий назар электр энергиясини (қувватни) ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнида қатнашувчи барча энергетика корхоналарининг паст поғонадаги диспетчерлик тузилмалари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
31. Ягона электр энергетика тизими томонидан ЯДБ амалга оширилаётганда тезкор фармойиш бажарилмаслиги, моддий зарарга олиб келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради.
32. Электр энергиясини (қувватни) ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш жараёнида қатнашувчи энергетика корхоналари ягона электр энергетика тизимини ЯДБ учун зарур бўлган техник ахборотни юқори турувчи диспетчерлик хизматига тақдим этиши шарт.
33. Диспетчерлик хизмати раҳбарияти ва хизматчилар қонунчиликка мувофиқ қуйидагиларни таъминлашга жавобгардир:
ягона электр энергетик тизимнинг ишончли ва тежамли ишлашини;
ягона электр энергетик тизим асосий тармоқларининг ишончли тезкор схемаларини ўз вақтида ишлаб чиқишни;
ягона электр энергетик тизимининг барқарор ишлашини;
электр энергияси сифати бўйича талаблар бажарилишини;
электр энергиясини узатишга унинг сарфи меъёрларини ва тасдиқланган мақбул режимдан асосланмаган ҳолда четга чиқилиши туфайли меъёрдан юқори сарфларни йўқотишни.
IV боб. Электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш
1-§. Электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш тизимига бўлган асосий талаблар
48. Электр энергиясининг (қувватининг) ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш ва келтирилган ҳисобни юритиш бўйича маълумотларни йиғиш ўрнатилган тартибда барча энергетика корхоналарида бажарилиши шарт.
49. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотиш жараёнида қатнашувчи барча энергетика корхоналарида электр энергиясининг (қувватининг) ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш қуйидаги принципларга асосланади:
500 kV — 6 kV ли электр тармоқлари ва паст кучланишли занжирларда электр энергиясининг (қувватининг) ҳисоб-китоб ҳисобини юритишнинг ҳар бир нуқтасида электр энергиясини қабул қилиш ва бериш ҳажмини kWh ва кVArh да, қувватини kW да ўлчаш имконияти мавжудлиги;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуалари Ўзстандарт» агентлиги томонидан рўйхатдан ва метрологик аттестациядан ўтказилган ҳамда қўлланишга рухсат этилган бўлиши шарт;
электр энергиясининг (қувватининг) ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуалари элементларининг аниқлиги ва хар бир электр энергиясининг (қувватининг) ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш нуқтасида ўлчалиши лозим бўлган параметрлар уланган ускунанинг кучланиши ва қувватига мувофиқ аниқланиши лозим;
электр энергиясининг (қувватининг) ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуаларининг ускуналари мазкур Қоидалар иловасининг 1- ва 2-жадвалларида ўрнатилган ўлчаш аниқлигини таъминлаши шарт;
электр энергияси учун ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисоб юритиш асбоблари Халқаро электротехника комиссияси (кейинги ўринларда — ҲЭК) стандарти, 60687 (0,2S класси), 60687 (0,S) Стандарти ёки ГОСТ 30206-94 (МЭК 987-92 ), 61035 (1,0 класси) ёки ГОСТ 30207 (МЭК 1036-90), ҲЭКнинг 61268 Стандарти (2,0 класси) талабларига мувофиқ бўлиши шарт;
электр энергияси учун ҳисоб-китоб амалга ошириладиган ҳисоб юритиш асбоблари Электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши, Ўзбекистон Республикасининг мослик сертификатига эга бўлиши керак;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуалари занжирлари, кучланиш трансформаторларининг катак ва камералари, уларнинг сақлагичлари, кучланиш занжирларининг автоматик узгичлари, синаш блоклари ва ҳисоб юритиш занжирларининг барча оралиқ клеммниклари ташқи киришдан ҳимояланган бўлиши ва ўзаро ҳамкор томонлар вакилларининг иштирокида муҳр билан муҳрланган бўлиши керак;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуаларини эксплуатация қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонунига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши лозим;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуалари ишга тайёрлиги йилига камида 99% ни ташкил этиши лозим;
электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуалари давлат метрологик текширувидан ва назоратидан ўтказилиши лозим бўлади. Оралиқ қиёслашдан ўтказиш интервали давлат метрологик хизмати томонидан ўрнатилади.
50. Хар бир энергетика корхонаси электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш нуқталарида электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуаларини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш имкониятини таъминлаши шарт.
51. Электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуаларининг техник ҳолатига ва метрологик хизмат кўрсатишга жавобгарлик энергетика корхонасининг метрология хизматига юклатилади.
52. Электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуаларига техник хизмат кўрсатиш, фаолиятнинг ушбу кўринишини амалга оширишга қонунчиликка мувофиқ ваколатли бўлган ташкилотлар томонидан бажарилиши лозим.
53. Электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуасини ўрнатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, ҳақиқий жойлашиш жойидан қатъий назар ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш мажмуини ўз балансига киритувчи энергетика корхонаси ёки истеъмолчига тааллуқлидир.
2-§. Электр энергиясининг давлатлараро ўтказмаларини ҳисобга олиш
54. Электр энергиясининг давлатлараро узатишлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди электр узатиш тармоқлари орқали олиб ўтиладиган электр энергиясининг божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (давлат рўйхати 1433, 2004 йил 17 декабрь) мувофиқ давлатлараро электр узатиш тармоқлари орқали амалга оширилади.
55. Электр энергиясининг давлатлараро ўтказмаларини ҳисобга олиш электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини шакллантириш, молиявий ҳисоб-китобни амалга ошириш, ушбу оқимларда электр энергиясининг технологик сарфини аниқлаш, шунингдек электр тармоқларининг иш режимларини мақбуллаштириш мақсадида амалга оширилади.
56. Давлатлараро электр узатиш тармоқлари бўйлаб электр энергиясининг (қувватининг) ўтказмасига бўлган техник талаблар, шунингдек электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар ҳукуматлараро битимлар асосида шартномаларда келишиб олинади.
57. Давлатлараро электр энергияси узатмалари тармоқларидаги электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш тизимлари мазкур бобнинг 1-параграфи талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
58. Давлатлараро электр узатиш тармоқларида ўрнатилган ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш тизимлари ўзаро муносабатдаги томонлар вакиллари томонидан биргаликда даврий текширувдан ўтказилиши керак. Текширув шартлари ва тартиби томонларнинг шартномасида аниқланади.
59. Ягона электр энергия тизимининг магистрал электр тармоқлари бўйича электр энергиясининг давлатлараро транзит узатмалари амалга оширилиши мумкин. Электр энергиясининг транзит узатмалари тартиби ва шартлари ҳукуматлараро битимлар ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида шартномаларда аниқланади.
3-§. Электр энергиясининг ҳисоб-китоби ҳисобини юритишни автоматлаштириш
60. Энергетика корхоналарида электр энергиясининг ҳисоб-китоб ҳисобини юритишни автоматлаштириш мақсадида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари киритилиши лозим бўлиб, қуйидаги вазифаларни ҳал этишни таъминлашга қаратилади:
энергетика корхоналарининг ўзаро ҳисоб-китоблари (шу қаторда дифференциал тарифлар бўйича ҳам) олиб бориш учун ҳисоб-китоб ҳисобини юритиш маълумотларини тўплаш, ахборотни юқори бошқарув даражасига узатиш;
алоҳида электр тармоқлари, тугунлар ва умуман ягона электр энергетика тизими бўйича электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини шакллантириш;
асосий истеъмолчилар томонидан электр энергиясини истеъмол қилиш ва электр энергиясидан фойдаланиш режимларини тезкор текшириш ва таҳлил қилиш;
статистик ҳисоботни шакллантириш;
истеъмолчилар юкламаларини мақбул бошқариш;
молия-банк операциялари ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китобни автоматлаштириш;
электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсатгичларининг ишончлигини текшириш.
61. Энергетика корхоналарида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари лойиҳага мувофиқ, серияли ишлаб чиқарилган техник воситалар ва дастурий таъминот асосида қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бажарилиши керак.
62. Энергетика корхоналарида электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитланган метрологик хизматга эга бўлган монтаж ташкилот томонидан амалга оширилиши керак.
63. Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари қурилмалари электр энергияси учун ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган назоратдаги барча ҳисобга олиш ускуналарининг кўрсатгичларини бир вақтда қайд этиш имконини таъминлаши лозим.
Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган ҳисобга олиш ускуналари аниқ вақтнинг сигналлари бўйича йил, ой, сана, соат, дақиқалар ва секундларни автоматик тузатадиган аниқ астрономик вақт тизими билан таъминланган бўлиши керак.
Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари кўрсатгичларини ўзгартиришдан ва маълумотларга рухсатсиз киришдан комплекс ҳимоя билан таъминланган, шунингдек инсон таъсири омили минималлаштирилган бўлиши шарт.
Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари қурилмалари электр энергетика объектлари бўйича:
сутка давомида узлуксиз ва «уйда» навбатчилик қилинганда — 45 суткагача;
тезкор-чиқиш бригадаси (кейинги ўринларда — ТЧБ) томонидан хизмат кўрсатилганда — 80 суткагача зарур маълумотларни сақлашни таъминлашлари лозим.
Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларининг асосий таъминотида танаффус бўлганда, йиғилган маълумотларни ва соат юришини сақлаб қоладиган захира манба билан таъминланган бўлиши керак.
64. Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари қурилмаларини эксплуатацияга киритиш вақтида улар белгиланган тартибда метрологик аттестациядан ўтказилиши керак.
65. Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларида маълумотларни йиғиш ва узатиш тизими диспетчерлик бошқарувининг тузилишига мос келадиган иерархик тузилишга эга бўлиши, эксплуатация қилинадиган алоқа воситалари, коммутация қилинадиган ва ажратиладиган алоқа каналларини максимал даражада ишлатиши, шунингдек замонавий телекоммуникация воситаларидан фойдаланишда иш самарадорлигини таъминлаши керак.
66. Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари далолатнома бўйича эксплуатацияга топширилгандан сўнг тегишли энергетика корхонасининг балансига қабул қилиниши керак.
67. Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини эксплуатация қилиш тегишли мутахассисларга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
V боб. Хавфсизлик чораларини мувофиқлаштириш
68. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, электр техник ходимлар томонидан «Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидалари»га (рўйхат рақами 1178, 2002 йил 4 октябрь, Норматив ҳужжатлар бюллетени, 2002 й., 19-сон ) мувофиқ амалга оширилиши керак.
69. Барча иш турлари бажарилиши керак:
электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, ўзгартириш ва тақсимлаш қурилмаларида Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 1405, 2004 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 405-модда) ва «Электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари»га (рўйхат рақами 1614, 2006 йил 18 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 337-модда) мувофиқ;
электр энергиясини истеъмол қиладиган электр қурилмаларида «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари»га (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ва «Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари»га (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) мувофиқ.
70. Кучланиш остидаги ускуналарда ишларда (синовларда) иштирок этадиган ходимлар учун, электр ҳўжалик учун жавобгар бўлган шахс томонидан корхоналарда ходимларни хавфли ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоя қилишга мўлжалланган хавфсизлик чоралари тизими, шу жумладан ишни бажариш лойиҳалари (кейинги ўринларда — ИБЛ), технологик хариталар, дастурлар ишлаб чиқилиши ва раҳбар томонидан тасдиқланиши керак.
Кўрилаётган хавфсизлик чоралари ҲТҚ талабларига, ўчириб-ёқишларни амалга ошириш ва тезкор музокараларни олиб бориш бўйича Йўриқномаларга ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт.
71. Ҳимоялаш чораларини таъминлаш тизими, электр қурилмаларидаги ишларда (синовларда) иштирок етадиган барча шахсларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли ташкилий-техник чора-тадбирларни белгилаши керак.
72. Хавфсизлик чораларини таъминлаш тизими, электр тармоқларига уланиш учун аризаларни бериш тартибини, керакли иш ҳажмини қайд этишни, синовдан ўтказиш ва уланиш нуқталарида тегишли хавфсизлик чораларини белгиловчи низомларни ўз ичига олиши керак. Хавфсизлик чораларини таъминлаш чора-тадбирлари диспетчерлик хизматининг фармойиши (ёки рухсатномаси) бўйича, ишлар бажарилиши зарур бўлган уланмалар жойлашган бошқармада амалга оширилиши керак.
73. Электр тармоғига уланиш учун шартнома имзолангандан сўнг, шунингдек, янги уланманинг бошланишидан олдин хавфсизлик бўйича чораларининг нусхаси ҳар бир истеъмолчи томонидан умумий уланиш нуқтаси бўлган субъектларга ўтказилиши керак. Уланишдан аввал, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларнинг узишлар ва ерга улашларни бажариш қисмида чораларни кўриб чиқиши ва келишиши керак. Томонлардан бири томонидан белгиланган чораларга киритилган ҳар қандай ўзгаришлар дарҳол манфаатдор томонларга етказилиши керак.
74. Уланиш нуқталарида манфаатдор томонлар биргаликда хавфсизлик чораларини таъминлаш бўйича ягона тизимни қабул қилишади. Қабул қилинган хавфсизлик тизими қуйидагиларни таъминлаши керак:
эксплутация қилиш чегарасининг иккала томонида ускунада ёки юқори кучланишли электр қурилмаларда хавфсиз иш жараёнини (синовларни);
бошқа томоннинг электр жиҳозларини ажратиш ва ерга улашни.
75. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчи ишларнинг хавфсиз бажарилиши ва мувофиқлаштирилиши, шунингдек хавфсизлик чораларини таъминлаш учун жавобгар шахсларни тайинлашлари шарт.
76. Ягона электр энергетика тизимининг барча объектларида иш хавфсизлиги учун жавобгар этиб фақат махсус тайёргарлик ва билимлари синовдан ўтган шахслар тайинланиши мумкин. Хавфсизлик техникаси бўйича ўқитиш ва машқлар доимий ва кўп босқичли бўлиши керак. Ташкилотлар белгиланган ходимларни Энергетика ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларига мувофиқ тайёрлаш ва уларнинг хавфсизлик техникаси ҳақидаги билимларини текширишни таъминлаши керак.
77. Қонун талаблари билан белгилаб қўйилган хавфсизлик чоралари хар бир ташкилот доирасида бажариладиган ишга (синовларга) ҳам, уланиш нуқтасининг иккала томонида бажариладиган ишга (синовларга) ҳам қўлланиши керак.
78. Ўрнатилган хавфсизлик чоралари алмашлаб улаш, ажратиш, ерга улаш, ишга қўйиш ва ишни бажариш бўйича операцияларни, шунингдек ишлар бажарилганидан кейин ускуналарни ёқишга тайёрлаш бўйича бажариладиган операцияларни белгилаши шарт.
79. Алмашлаб улаш бўйича барча ишлар ускунани ажратиш ва ерга улаш нуқталарини келишишни қамраб оладиган алмашлаб улаш дастурлари ва бланкаларида кўрсатилган кетма-кетликда амалга оширилиши керак. Тегишли ускунанинг дастлабки схемасини тиклаш учун юқорида кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлиги тескари тартибда амалга оширилади.
80. Электр тармоғини ёки электр қурилмани узиш учун ҳар икки томоннинг хавфсиз иш олиб борилиши учун жавобгар шахслари қаерда узишни амалга ошириш тўғрисида келишиб оладилар. Мазкур битим, у бўйича қарор қабул қилинмагунга қадар ишлар бажарилмайдиган, ариза билан ёзма расмийлаштирилади.
81. Томонлар ўчиришларни хавфсизлик чоралари тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширишлари шарт.
Ўчириш бажарилганлигини тасдиқлаш хар иккала тарафдан, ёзма равишда ёки телефонограмма орқали, ҳар иккала томонда мавжуд бўлиши керак бўлган рўйхатларда келтирилган ваколатли шахслар томонидан имзоланиб тасдиқланади.
82. Иккала томон учириш фактини тасдиқлаганидан сўнг ишни хавфсиз бажаришга жавобгар шахслар ишнинг хавфсиз бажарилишига жавобгар бўлган тезкор ходимлар томонидан ерга улаш жойи тўғрисида сўров беришади.
83. Томонларнинг ишларни хавфсиз бажаришга жавобгар шахслари ерга улашни бажариши ва унинг муваффақиятли амалга оширилганлигини тасдиқлаши керак. Ерга улашни тасдиқлаш, иккала томондан ёзма равишда ёки ҳар иккала томонда мавжуд бўлиши лозим бўлган рўйхатларда келтирилган ваколатли шахслар томонидан имзолаш орқали амалга оширилади.
84. Ишни хавфсиз бажаришга жавобгар шахслар томонидан қабул қилинган барча ҳаракатлар ўзаро келишилиши керак. Ҳар икки томон хавфсизлик чоралари бўйича кўрилган чоралар кўрилган қурилмаларни идентификация қилиши керак.
85. Иш бошланишидан олдин барча томонлар ходимларга мазкур объектда ишнинг хусусиятлари ҳамда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисида инструктаж ўтказишлари шарт. Агар зарурат бўлса, шахсий ҳимоя воситалари кўзда тутилиши керак.
86. Ишларни хавфсиз олиб бориш учун жавобгар шахс ишларнинг хавфсиз бажарилишини таъминлайдиган чоралар бажарилгандан сўнггина ишлар (синовлар) ўтказиш учун рухсат бериши лозим.
87. Иш (синовлар) тугатилганидан сўнг, уларнинг бажарилишига жавобгар шахслар иш (синовлар) тугатилган ва ходимлар иш жойидан чиқарилиши ҳақида иш хавфсизлиги учун жавобгар шахсларга хабар беришади. Хабар ҳар иккала томонда мавжуд бўлиши лозим бўлган рўйхатларда келтирилган ваколатли шахслар томонидан имзоланган ёзма ёки телефонограмма орқали расмийлаштирилиши керак.
88. Хавфсизлик чораларини бекор қилиш ва ўзгартириш кетма-кетлиги тегишли диспетчерлик хизматларининг буйруқларига биноан келишилган режага мувофиқ амалга оширилади.
89. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва истеъмолчилар ишнинг хавфсизлигини таъминлайдиган ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш жадвалларини тузадилар ва келишиб оладилар ва мазкур бобнинг талабларига мувофиқ хавфсизлик масалаларини мувофиқлаштириш учун зарур бўлган ҳар қандай ҳужжатларни, шу жумладан, уларга тегишли барча хабарларнинг хронологик қайдларини, шунингдек, ишларни (синовларни) ўтказиш бўйича кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисида батафсил маълумотни кейинчалик архивда сақлашлари керак.
90. Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва истеъмолчилар эксплуатация қилувчи ходимлар учун етарли ахборотни қамраб олган электр қурилмаларининг схемаларини алмашишлари керак.
91. Электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган электр қурилмалар, тақсимлаш тармоғи ва ҳар қандай фойдаланувчининг тизими Электр қурилмаларда фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидаларнинг талабларига мувофиқ ҳимоя воситалари билан тўлдирилган бўлиши шарт.
92. Барча электр ускуналар ишчи частотага, номинал кучланиш ва токка, шунингдек у уланган тақсимлаш тармоғининг қисқа тутатиш токига (кейинги ўринларда — ҚТ), ҚТ ва коммутация режимларига бардошлилик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда мос келиши шарт.
93. Электр ускуналар, электр узатиш тармоқлари ва ер ости кабеллар қизиш бўйича кўрсатгичлар стандартига мувофиқ номиналлар чегарасида эксплуатация қилиниши ва хавфсизликни бошқариш тизими доирасида тақсимловчи тармоқларнинг эксплуатация параметрларига мувофиқ келиши лозим.
VI боб. Якуний қоида
94. Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик жамияти ва «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси билан келишилган.
Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси раиси А. ТОХТАЕВ
2005 йил 10 ноябрь
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси Г. САИДОВА
2005 йил 30 ноябрь
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Б. АЛИХОНОВ
2005 йил 22 ноябрь
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
2005 йил 31 октябрь
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Р. САИДОВ
2005 йил 17 ноябрь
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқарув раиси Э. ШОИСМАТОВ
2005 йил 28 ноябрь
«Ўзбеккўмир» очиқ акциядорлик компанияси бошқарув раиси А. КЛИМЕНКО
2005 йил 12 октябрь
«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси бошқарув раиси А. АЗИЗОВ
2005 йил 7 ноябрь
Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш қоидаларига
ИЛОВА
Ҳисоблаш тизими қурилмасининг аниқлик класси


Download 112,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish