1. Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режаси (кейинги матнларда — Счётлар режаси) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва суғурталовчиларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш бўйича ягона ёндашувнинг услубий асосларини белгилайди.
2. Счётлар режаси, молиявий ҳисобот элементлари: активлар, мажбуриятлар, суғурта захиралари, капитал, даромадлар ва харажатларга мувофиқ гуруҳлаштирилган счётлар йиғиндисини акс эттиради
3. Счётлар режаси суғурталовчилар томонидан уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, ижро этилиши мажбурийдир.
4. Суғурталовчилар Счётлар режаси асосида Хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасини ишлаб чиқадилар ва у суғурталовчининг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши шарт.
5. Суғурталовчиларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисобини юритиш тамойилларига мувофиқ акс эттириш тартиби ушбу Счётлар режасига илова қилинган счётлар режасини қўллаш тўғрисидаги Йўриқнома билан белгиланади.
1. Ушбу Йўриқнома мақсадида фойдаланиладиган атама ва тушунчалар:
актив счёт (А) — бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредитида акс эттирилади;
балансдан ташқари счётлар (З) — бу суғурталовчига қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан боғланмайди ва суғурталовчининг молиявий ҳисоботида акс эттирилмайди;
бухгалтерия счёти — суғурталовчилар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
депонентланган суғурта мукофоти (депо мукофот) — қайта суғурта қилдирувчининг ҳисобида вақтинча бўлган ва қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурталовчига тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
доимий счётлар — бу ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар ва капитал счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассив счётларга бўлинади;
контр-актив счёт (КА) — бу молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган счётдир;
контр-пассив счёт (КП) — бу молиявий ҳисоботда мажбурият ёки капиталнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган счётдир;
пассив счёт (П) — бу мажбурият ва капитални акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбуриятлар ва капиталнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиш эса дебети бўйича акс эттирилади;
ретроцессия — қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган суғурта мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурта қилиш шартномаси асосида қайта суғурта қилишга бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта полиси — суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўлангандан сўнг (агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) бериладиган, суғурта шартномасининг тузилганлигини ва суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат, квитанция);
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
транзит счётлар (Т) — бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган ва ҳисобот даври охирида қолдиққа эга бўлмайдиган, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган, даромадлар ва харажатларга вақтинчалик счётларидир;
қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар — суғурталовчи томонидан бошқа суғурталовчилардан қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қабул қилинган таваккалчиликлар;
қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар — суғурталовчи томонидан қабул қилинган ва қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа суғурталовчида суғурталанган таваккалчиликлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қайта суғурта қилдирувчи — ўзига қабул қилиб олган суғурта мажбуриятларини қайта суғурта қилишга берувчи суғурталовчи ёки қайта суғурталовчи;
(1-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
қайта суғурталовчи — қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ёки бир вақтда қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи суғурта фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган суғурталовчи, жойлашган жойидаги давлат қонунчилигига мувофиқ қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган чет эл суғурта ташкилоти.
Do'stlaringiz bilan baham: |