5.3.3. Сочма конлар
Ўзбекистоннинг асосий сочмалари ўрта тоғли, паст тоғли ва платформага хос рельефлар мавжуд бўлган районларга мансуб бўлиб, асосан аллювиал, аллювиал-пролювиал (ёки пролювиал ва делювиал-пролювиал) ётқизиқларда жойлашган. Уларни дарё водийларининг икки этапли: неоген-эрта тўртламчи ва ўрта тўртламчи-ҳозирги замондаги шаклланишлари билан боғлиқликлари намоён этилди. Биричи босқичда сочмалар ҳосил бўлмаган (эриган музлик сувларининг шиддатли оқимларида олтин таркибли йирик бўлакли материаллар сараланишларга ва юмалашларга улгуришмаган). Иккинчи этапда, биринчисига қараганда бир қадар силжиган ёрувчи бузилишларни тараққий этишлари билан, қайтарилган тектоник фаоллашувлар бўлиб ўтган.
Сочмаларнинг ҳосил бўлиши нафақат тоғларда, балки тоғ олди қисмларида бўлиб ўтган, бунда охирги ҳолатда улар ўнлаб километрларга чўзилади ва узоқдан кўчирилган сочмаларга ўтиб кетадилар. Бироқ уларнинг миқиёслари кечки тўртламчи ва айниқса хозирги замон ост этапларида камроқ.
Сочма ҳосил бўлишида соф симоб иштирок этувчи, Ўзбекистон худудларини қамраб олган симоб-сурмали белбоғга мансуб районларда, арид иқлимли табиий шароитларда “янги олтинни” ва унинг амальгамациясини шаклланиши билан, майда ва майдаланган олтинни йириклаштирувчи минераллашган ер ости сувлари ва юзадаги сувлар муҳим рол ўйнайдилар.
Сочма олтиннинг башорат захираларини баҳолаш Қизилқум, Шимолий Нурота тизмаси, Тоғлар оралиғидаги Нурота водийси, Чирчиқ дарёси водийсининг тоғ олди қисмларига (Тошкентолди райони) ва Молгузор тоғлари учун берилган.
5.3.4. Тўртламчи давр ётқизиқлар – бошқа ҳосилалардаги конларнинг даракаловчиси сифатида
Маълумки, нефт ва газ конларининг каттагина қисмлари Ўзбекистоннинг структуравий тутқичларида жамланган, ўтмишдаги бутун альп циклдаги тектогенезда ва айниқса тўртламчи ётқизиқлар тўпланиши пайтида анча жадал тараққий этган. Бу билан боғлиқ, тўртламчи ётқизиқларнинг структуравий плани, тўлиқ равишда чуқурликдаги нефт-газ таркибли горизонтларни структуравий планига мувофиқ келади. Демак, Жанубий Ўзбекистонда, Шўртан газ-конденсат кони районида тўртламчи ётқизиқларнинг деформацияси бўйлаб бир неча бурмалар аниқланган бўлиб, сейсмик ишлар билан текширилганда Шўртан бурмаси намоён этилган. Бундан ташқари, нефт-газли структураларни гумбазларида тўртламчи ётқизиқлар анча енгил ва юқа чўкиндилар билан тақдим этилган, синклинал эгикликларда эса “новга хос самара” бўлиб ўтади, яъни оғир минералларни тутилиб қолишлари ва уларнинг тўпланишларини ошишлари кузатилади.
Алювиал ва пролювиал тўртламчи ётқизиқлардан тузилган текисланишнинг геоморфологик юзаси Ўзбекистоннинг нефт-газ таркибли регионларида кенг тарқалган ва бир нечта геоморфологик сатҳларда поғонали жойлашган. Қоидага кўра, антиклинал кўтари-лишларда қўшни синклинал эгикликларга қараганда улар кўпроқ. Бу айниқса, нефт-газ таркибли структураларни ва қўшни эгикликларни кўпинча кесиб ўтувчи антецеденли водийларнинг ён бағирларида яхши сезилади. Бундай структураларнинг гумбазида дарё террсаларини миқдори энг катта (6-7 тагача), ундан йироқлашишларда улар секин-аста яқинлашадилар ва қўшилиб кетадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |