1-қисм. Тўртламчи давр геологиясини илмий асослари, ўрганиш усуллари ва фойдали қазилмалари



Download 0,52 Mb.
bet31/50
Sana24.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#196266
TuriМетодическое пособие
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
2 5269454929755375565

Палеопалинологик ёки спора-чангли – тўртламчи ётқизиқларнинг нисбий ёшларини аниқлашнинг етакчи усулларидан бири, чунки спора-чанглар тўртламчи лаврнинг деярли барча ётқизиқларида иштирок этади, айниқса спропелит торфида ва кўмикдаги тупроқда хаддан зиёд кўп учрайди.
Қазилма ҳолатда жуда яхши сақланиб қолган тўртламчи даврнинг спора ва чанглари асосан, литологик таркиблари ва келиб чиқишлари турлича бўлган ётқизиқларни бевосита корреляциялашни ўтказишга имкон беради.
Палинологик тахлилни натижалари, чўкинди тоғ жиналарида намоён этилган спора-чангли спектрларни ва паленокомплексларнинг таркибини аниқлаш бўлиб ҳисобланади. Натижалар маъулмотларидан тўртламчи ётқизиқлар ёшларини аниқлашда, стратиграфик схемаларни ишлаб чиқишда, геологик кесимларни корреляциялашда ва тўртламчи лаврнинг физик-географик шароитларини: флора ва ўсимликлар тавсифини, зоналликларни, экзотик шаклларнинг тарқалишларини, ўсимликлар миграциясини, иқлимни ўзгаришларини, палео-хавзаларнинг тараққий этишини, чўкинди тўпланиш хусусиятларини, антропоген омилнинг табиий мухитга таъсирини тиклашда, умумий, регионал ва махаллий омилларнни инобатга олган холда спора-чангли спектрлар бўйича худудларни районлаштиришда фойдаланилади
Шу нарча ўрнатилганки, ҳар бир ўсимлик зоналарининг замонавий спора-чангли спектрлари умумий таркиблари ва алохида компонентлари бўйича бир-бирига яқин, шунинг учун ўзига хос ўсимликларни аниқлаш мумкин бўлган турларга бирлаштириш мумкин. Ушбу натижаларни талқин этишда актуализм усулини асосий деб ҳисоблаш керак. Замонавий геоботаник зоналарнинг чегараларини иқлимий чегаралар сифатида кўриб чиқиш мумкин. Бундан келиб чиқиб, иссиқсевар ва совуқсевар ўсимлик шаклларнинг нисбатлари бўйича спектрларнинг асосий учта тури ўрнатилди: 1) тундрага хос тур – умумий таркибдаги компонентлар гуруҳида доналарнинг тахминан бир хил таркиблари, арчагул чангаларини катта миқдорлари, алохида индикаторларни (даракловчи турлар) (пакана қайинлар, морошкалар, ботқоқ ўсимликлари, куроиат ўтлар, арктик плаунлар ш.ў.) мавжудлиги тавсифли; 2) ўрмонга хос тур – ёғочли жинсларга хос чангларнинг устиворлик қилиши (спора ва чангларни умумий миқдоридан 70-80% ва юқори); 3) чўлга хос тур - ўтга хос ўсимликларнинг чанглари хукмронлилиги билан ажралиб туради, (80% ва юқори), спораларни таркиблари ахамият касб этмайди, чўлга ва баъзида ярим чўлга мансуб чанглар иштирок этади.

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish