5.4. Тўртламчи фойдали қазилмаларнинг излаш хусусиятлари
Тўртламчи ётқизиқлар билан боғлиқ фойдали қазилмаларни излаш услубияти, мухим даражада уларнинг хусусиятлари ва ўзига хосликлари билан белгиланади. Тўртламчи ётқизиқларни юзада ва горизонтал ётишлари ва ҳозирги замон рельефида яхши ифодаланганликлари, излашлар ўтказишни енгиллаштиради. Рельеф-нинг кўпгина аккумулятив шакллари ташқи кўринишларига ва тузилишларига кўра шунчалик тавсифлики, фақат геолморфологик маълумотлар бўйча ушбу шаклни ташкил этувчи ётқизиқларнинг генезиси ва литологик таркиби ҳақида мухлохаза қилиш мумкин. Мисол сифатида озга хос жўякларини, дарё, кўл ва денгиз террасаларини, барханларни, дюналарни ава бошқа кўпгина шаклларни кўрсатиш мумкин.
Майдонларни турли ҳилдаги тўртламчи фойдали қазилмаларга башоратли баҳолаш, албатта геологик съемка материалларидан фойдаланиб олиб борилиши лозим. Бу жиҳатдан айниқса, тўртламчи ётқизиқларнинг геологик съемкалаш натижаларида олинган маълу-мотлар қимматли ҳисобланади. Стратиграфик-генетик легендада асосида тузилган тўртламчи ётқизиқларни харитаси, глиналарни, қумларни, қумли-шағалли ётқизиқларни, турли генезисдаги юмалоқ ва қайроқ тошлар материалларни тўпланишлари, торф ва бошқа турдаги фойдали қазилмаларнинг тарқалишлари ва қалинликлари ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этади. Ушбу маълумотлар асосида худудларни минерал хомашёга дастлабки геологик баҳолаш учун имкониятлар юзага келади.
Шундай қилиб, плейстоценнинг музлашиш районларига тузилган ўрта масштабли тўртламчи ётқизиқлар харитасида асосан, ғишт ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган тасмали глиналар боғлиқ бўлган кўл-музлик ётқизиқлари, қурилиш қумларини конлари, қумли-гравий аралашмалари, қайроқ тошчаларни йирик тўпламлари, юмалоқ тошлар торликлар мансуб бўлган флювиогляциал ётқизиқлар контурланади.
Харитада ажратиб кўрсатилган, ётқизиқларнинг литологик таркиби ҳақидаги маълумотлар жуда мухим, улар хариталанувчи худудларда маълум бўлган турлардаги хомашёларни шаклланишлари ҳақида тасаввурларни аниқлаштиришга ёрдам беради. Катта ҳажмдаги бурғилаш, канавалар ва шурфлар ўтиш ишларини бажариш назарда тутилган йирик масштабдаги съемкалашда конни баҳолаш учун катта имкониятлан пайдо бўлади.
Конни дастлабки баҳолаш учун қуйидаги асосий маълумотлар лозим бўлади: ётиш шакли (линза, қатлам), уни келиб чиқиши, қалинлиги, кенгликларда тутган ўрни (ётиши, чўзилиши), бир турлик даражаси, юзанинг очиш қалинликлари ва уни ташкил этувчи тоғ жинсларининг тавсифи, сув таркибли гризонтларнинг мавжудлиги ва чуқурликлари. Топографик асосга боғлаштирилган коннинг схематик планини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Йирик регионларни ёки мамлакатни дастлабки башоратли баҳолаш учун, умуман олганда, тўртламчи ётқизиқларнинг жамланма майда масштабли хариталаридан фойдаланиш лозим. Улар тўртламчи ётқизиқларнинг турли генетик турларини тарқалишлари ва уларнинг ёшлари ҳақида кўпроқ тасаввурлар олишга имкон берадилар. Ётқизиқларнинг кўпгина генетик турлари маълум литологик тавсиф-ларга эга бўлганлиги туфайли, ушбу хариталар бўйича тўртламчи номаъдан хомашёнинг жойлашишлари ҳақида умумий чизгиларда мухокама қилиш мумкин. Муйян башоратлаш учун асос бўлиб ўрта- ва йирик масштабли геологик съемкалаш материаллари хизмат қилдаилар. Ўрта- ва йирик масштабли геологик съемкалашларда олиб бориладиган излаш ишларининг вазифалари муҳим даражада фарқланади.
Излаш ишлари геологик съемкалаш билан бир вақта ўтказилади, уларнинг йўналишлари геологик съемкалаш натижаларга кўра белгиланади. Бунда, излашлар билан қуйидаги вазифалар ҳал этилади: а) фойдали қазилмаларни намоён этиш ва уларни геологик тузилиш-ларининг хусусиятлари билан боғлиқликларини аниқлаш; б) фойдали қазилмаларни кенгликларда жойлашишларининг умумий бўган геоло-гик қонуниятларини тадқиқ этиш ва уларнинг истиқболларини дастлаб-ки баҳолаш; в) съемкалаш жараёнида намоён этилган фойдали қазилмаларни намуналаш ва дастлабки баҳолаш; г) кейинги излаш ва излаш-қидириб-чамалаш ишлари учун участкалар ажратиш.
1:50000 ва 1:25000 масштаблардаги геологик-съемкалаш ишлари-да тадқиқ этилган худудларини, барча бўлиши мумкин саналган фой-дали қазилма турларига истиқболларини умумий баҳолаш мақсадларида фойдали қазилмаларни излаш кўзда тутилади. Улар ўзларида излаш ишларининг мажмуасини мужассам этадилар ва асосий мақсадлари фойдали қазилмаларни бевосита ва билвосита бўлган белгиларнинг тарқалаган участкаларини намоён этишга, аввалги ишларда истиқболли сифатида ажратилган майдонларни контурлашга, ойдинлаштиришга ва ўрганишга, шунингдек районни башорат ресурсларини башоратлашга йўналтирилган. Фойдали қазилмаларнинг белгилари тарқалган маълум бўлган ва янгидан намоён этилган (ёки қайта баҳоланаётган) участкаларда саноат конларини топилиш истиқболлари ўрнатилади, фойдали қазилмаларни сифати баҳоланади ва башорат ресурслари аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |