1. Инвестицияларнинг моҳияти



Download 448,96 Kb.
bet95/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110
Bog'liq
iNVST111

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР

  • Институтционал таҳлил

  • Тавсияда қамраб олинадиган масалалар

  • Мулкчилик концепцияси

  • Инстутитционал таҳлил тузилмаси

  • Лойиҳада қатнашувчи ташкилотлар


3-МАВЗУ ИНВЕСТИТЦИЯ ЛОЙИХАЛАРИНИ ТАЙЕРЛАШ
Режа:
1. Лойиҳаларни тайёрлаш.
2. Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш босқичлари.
3. Инвестициянинг олди босқичи.


1. Лойиҳаларни тайёрлаш
Лойиҳалар маълум илмий тадқиқот, илмий изланишлар ва маркетинг тадқиқотлари натижасида тузилади ва илмий жиҳатдан асосланади. Изланишлар натижаси сифатида аниқ ғоя ва лойиҳанинг коцепцияси яратилади. Ғоя эса реал ва аниқ давр билан чегараланади. Лойиҳани амалга оширишда йўлбошчининг роли бениҳоя каттадир. Шу билан бирга лойиҳанинг муҳити қулай ва рағбатлаштириш механизми самарали бўлиши керак. Лойиҳа йулбошчиси ўз атрофига профессионал мутахассислардан иборат командани тўплай олсагина, ҳар томонлама асосланган лойиҳани яратишни таъминлаши мумкин.
Корхонанинг инвестиция лойиҳасини корхона раҳбари ва унинг етук мутахассислари ишлаб чиқишади. Агар корхона мутахассисларининг билими ва тажрибаси етарли бўлмаса, профессионал маслаҳатчилар хизматидан фойдаланилади. Агар йирик лойиҳалар кўп компонентларга эга бўлса, бундай лойиҳаларни тайёрлашга халқаро тажрибага эга бўлган экспертлар ва маҳаллий мутахасислар жалб этилади. Уларнинг билим ва тажрибалари тайёрланган лойиҳаларнинг реал ва илмий асослилигини таъминлайди. Лойиҳаларнинг реал бўлиши учун, шунингдек, уларни тайёрлаш жараёнида экспертларнинг хулосасини олиш мақсадга мувофиқдир. Баъзи ҳолларда лойиҳаларни тайёрлаш жараёнида уларнинг самарадорлига пастлиги ва амалиётга тадбиқ этиш қийинлиги экспертлар томонидан исботланади. Натижада келгусидаги унумсиз харажатларнинг олди олинади.



  1. Инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш босқичлари

Инвестиция лойиҳаларини халқаро тажрибада учта йирик босқичга бўладилар:

  • инвестиция олди босқичи;

  • инвестиция босқичи;

  • янгидан вужудга келган объектларни эксплуатация қилиш
    босқичи

БМТнинг ЮНИДО номли бўлими томонидан чиқарилган бюллетенда инвестиция олди босқичини тўртга йўналишга бўлиб ўрганиш тавсия этилади. Булар:

  • инвестиция концепцияларини танлаш;

  • дастлабки (бирламчи) лойиҳаларни вужудга келтириш;

  • якуний лойиҳани вужудга келтириш ва унинг техник-
    иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан маъқуллигини баҳолаш;

  • лойиҳанинг якуний муҳокамаси ва у бўйича маълум қарорга келиш.

Инвестиция олди босқичини бундай йўналишларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Чунки аввал корхонанинг ёки тармоқнинг инвестиция ёрдамида ижтимоий ва иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш имконияти бор ёки йўқлигини аниқлаш керак. Бундан кейин инвестиция ҳақидаги фикрларни чуқур ўрганиб чиқиш ва шу асосда бизнес-режани вужудга келтириш лозим. Агар бу режа инвестор ва буюртмачида қизиқиш уйғотса, ишни кейинги босқичларда давом эттириш лозим. Бу йўналиш бизнес-режани чуқур таҳлил қилиш ва уни иқтисодий-молиявий томондан баҳолашдан иборат. Агар бу изланишлар натижаси ижобий бўлса, лойиҳаларни вужудга келтириш билан боғлиқ бўлган охирги хулоса чиқариш йўналишига ўтиш тавсия этилади. Индустриал ривожланган мамлакатларда инвестиция олди босқичини вужудга келтириш лойиҳа қийматининг 1,5-5% ҳажмидаги харажатни талаб этади.
Албатта, бу ерда лойиҳа қиймати ҳажми асосий роль ўйнайди. Умумий инвестиция харажатларидаги инвестиция олди босқичининг йўналишлари бўйича харажатлар улуши қуйидагича: биринчи йўналишда 0,2 - 1,0%, иккинчи йўналишда 0,25 - 1,5 %, учинчи йўналишда катта лойиҳалар бўйича 0,2 - 1,2 %, кичиклари бўйича эса 1,0 - 3,0%.
Инвестиция олди босқичида муқобил вариаитларга эга бўлган бир неча лойиҳалар ўрганилади ва улардан самарадорлиги пастлари ёки самара бермайдиганлари чиқариб ташланди. Бундай лойиҳалар келгуси йўналишларда кўрилмайди ва бу билан жуда катта маблағ тежаб қолинади.
3. Инвестициянинг олди босқичи

Лойиҳаларнинг инвестиция олди босқичини қуйидаги схема кўринишида ифодалаш мумкин:





Инвестиция олди
босқичи




Лойиҳаларни реализация қилиш имкониятлари таҳлили




Лойиҳалар маъқулланишининг бирламчи босқичи




Лойиҳаларни ба-ҳолаш ва қарор қабул қилиш (инвестиция учун)
















Зарур инвестиция ҳажми ва мавжуд инвесторлар




Лойиҳаларни муқобил мавжудлашда бирламчи маъқулланган босқич




Ижтимоий ва иқтисодий баҳолаш













Лойиҳаларнинг ички ва ташқи имкониятларини реализация қилишни таҳлили










Лойиҳаларни инвесторлаш учун потпенциаль маблағларни белгилаш




Қўшимча изланишлар
















Техника-иқтисодий маъқуллаш (асослаш)



















Макро ва микро даражалари, лойиҳаларни реализация қилиш имкониятларини таҳлил қилиш




Лойиҳаларни тасдиқлаш вариантларини вужудга келтириш






Лойиҳалар бўйи-ча идоралар ву-жудга келтириш ва инвестиция тадбирларини кўриниши

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР



  • Ғоя

  • Лойиҳаларни тайёрлаш

  • Инвестиция олд босқичи

  • Инвестиция босқичи

  • Экспулатация қилиш босқичи

  • Экспертлар

  • Муқобил лойиҳалар

4-МАВЗУ ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ БАҲОЛАШНИНГМЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Режа:



  1. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг роли

  2. Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳоланишнинг усуллари




Download 448,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish