2. Институционал таҳлил тузилмаси
Инвестиция лойиҳаларини институционал таҳлил учун конкрет шароитларга тезда мослаштирса бўладиган стандарт ечимлар ёки моделлар деярли йўқ. Институтларни ривожлантириш узоқ давом этувчи экспериментлар ва адаптация (мослашув) жараёнларидан иборат. Бу жараёнлар эса кўпинча сиёсий ва иқтисодий вазиятнинг салбий ўзгаришлари туфайли муваффақиятсизликка учрайди. Умуман олганда, институционал таҳлилга қуйидаги вазифаларни бажариш киради:
лойиҳа амалга ошириладиган институционал шарт-шароитларни (ташкилотлар, меъёрий ҳужжатлар ва сиёсий омилларни) аниқлаш ва тасвирлаб бериш;
лойиҳада иштирок этувчи ташкилотларнинг моддий ва
меҳнат ресурслари, техник малакаси, ташкилий тузилмаси, бошқарув ва маъмурий имкониятлари, молиявий аҳволи нуқтаи
назаридан кучли ва заиф томонларини баҳолаш;
қонунлар, сиёсат ва йўриқномалар ўзгаришининг лойиҳани амалга ошириш ва экплуатация қилишга (айниқса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иш ҳақи, баҳолар, субсидиялар, ташқи савдо, валюта курси ва ҳоказоларга) эҳтимол бўлган таъсирини баҳолаш;
лойиҳада қатнашувчи ташкилотларнинг заиф жиҳатларини бартараф қилишнинг муқобил йўлларини ҳамда қонунлар,
сиёсат ва йўриқномаларнинг лойиҳага кўрсатиши мумкин бўлган потенциал салбий таъсирига қарши чора-тадбирларни илгари
суриш (тегишли такомиллаштириш ишлари лойиҳа амалга оширилаётган ва эксплуатация қилинаётган вақтда ҳамда бундан
олдин лойиҳа бўйича иш графигига кўра амалга оширилади);
тавсия қилинаётган ташкилий ўзгаришларни амалга
ошириш учун керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам бўйича таклифларни илгари суриш ҳамда зарур ишларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш.
3. Лойиҳаларнинг инвестициялардан кейинги
Лойиҳаларни амалга оширишдан кейинги босқичга доим ҳам етарлича эътибор берилавермайди. Кўпинча бу ҳолат қарор қабул қилувчи шахсларнинг асосий эътибори инвестициялаш босқичига жамлангани ҳолда, эксплуатация ва жорий хизмат масалалари эътибордан четда қолишида намоён бўлади. Бунинг оқибатида лойиҳадан олинаётган даромад камаяди, асосий фондлар қисқариб кетади ҳамда ташкилий тузилма ривожланишида жиддий молиявий ва бошқарув муаммолари келиб чиқади. Лойиҳани амалга оширишдан манфаатдор бир қанча ташкилотлар ва шахсларни санаб ўтиш мумкин. Масалан, хорижий инвесторлар, сиёсатчилар, компаниялар ва касаба уюшмалари. Лекин лойиҳа тугалланиши биланоқ уни самарали эксплуатация қилиш учун зарур бўлган ресурслар билан таъминлаш ҳамда маъмурий бошқарув тизими томонидан етарлича эътибор бериш борасида муаммолар пайдо бўлади.
Лойиҳани эксплуатация қилиш босқичига эътиборсизликнинг кўринишларидан бири техник хизмат кўрсатиш харажатлари ва ундан келадиган даромадларга кам аҳамият берилишидир. Бу соҳага етарли эътибор берилиши лойиҳадан кутилаётган самарани янада оширади. Лойиҳани эксплуатация қилиш босқичига эътиборсизлик оқибатларидан бири қайтарилиб турувчи инвестиция харажатлари етарли даражада таҳлил қилинмаслигидир. Бунинг устига, бу харажатларни қоплаш манбалари зарур даражада режалаштирилмайди.
Зарурий институтларни ташкил этиш (айниқса, ривожлантириш лойиҳалари билан боғлиқ ҳолалрда) уч гуруҳ омиллар таъсирида мураккаблашади. Булар:
а) ноқулай сиёсий шарт-шароиталрнинг салбий таъсири;
б) лойиҳа олдига қўйилагн мақсадларнинг мураккаблиги;
в) лойиҳанинг инвестициядан кейинги босқичига эътиборсизлик.
Шу туфайли институционал муаммоларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда ечиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун (бу борада умумий моделлар, андозалар йўқлигини ҳам эътиборга ҳолда) санаб ўтилган омилларни эътиборга олиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |