Корхонанинг фаолиятини, унинг иқтисодий мазмуни бўйича тақсимланса, асосан қуйидагиларга бўлинади:
ишлаб чиқариш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) фаолияти;
молиявий фаолияти;
инвестиция фаолияти;
тижорат (маркетинг) фаолияти.
Ҳар бир соҳанинг ўзига хос хусусиятлари бор. Шу туфайли иқтисодий таҳлил соҳаси ҳам турлича номланади. Масалан, молиявий фаолият билан шуғулланадиган таҳлил молиявий таҳлил, тижорат билан шуғулланадиган таҳлил маркетинг таҳлили, инвестиция билан шуғулланадиган таҳлил лойиҳа таҳлили каби йўналишларга эга.
Мазкур порагрифда эса бир фаолиятни иккинчи соҳани ўрганадиган таҳлил усуллари билан ўрганиш кўзда тутилмоқда. Бунда инвестициянинг ҳолатини молиявий таҳлил кўрсаткичлари билан баҳолаш усуллари ҳақида гап боради.
Таъкидланганидек, инвестиция янгидан ташкил бўладиган корхонага ва фаолият кўрсатаётган корхонага қўйилиши мумкин. Фаолият кўрсатаётган корхонага инвестиция қўйиш учун инвесторлар унинг молиявий - хўжалик фаолиятини ўрганиши, у ҳақда тегишли тасаввурга эга бўлиши лозим. Бу учун улар инвестиция қўйиладиган корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятини, уларни ифодаловчи кўрсаткичлар орқали таҳлил қилиб чиқишлари лозим бўлади.
Бу учун одатдагидек, молиявий таҳлилда қўлланиладиган молиявий коэффициентлардан фойдаланилади. Инвестиция лойиҳасини таҳлил қилиш учун молиявий таҳлилнинг барча коэффицентлари эмас, балки уларнинг айрим кўрсаткичларидангина фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар гуруҳига қуйидагиларни киритиш мумкин: