ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Лойиҳани молиявий-иқтисодий баҳолаш
Инвестицияларни баҳолаш
Соф жорий қиймат
Инвестициялар рентабеллиги
Ички фойда меъёри
Сарфланган маблағларни қоплаш даври
5-МАВЗУ ИНВЕСТИТЦИЯ ЛОЙИХАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ-ИКТИСОДИЙ БАХОЛАШНИНГ АСОСИЙ УСУЛЛАРИ
Режа:
Дисконтлаш усулининг моҳияти
Инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг пул тушумларини дисконтлашга асосланган услублари
Инвестиция лойиҳаларини баҳоланишининг содда услублари
1. Дисконтлаштириш усулининг моҳияти
Дарснинг мақсади - қўйилган муаммонинг нималигини, нимага ёки кимга кераклигини, қандай ва қачон фойдаланиш мумкинлигини очиб беришдан иборатдир.
Қўйилган муаммонинг нималигига жавоб бериш учун уни назарий жиҳатдан ўрганишга тўғри келади. Нимани ёки кимга кераклигини билиш учун эса қўйилган муаммонинг амалий жиҳатини тадбиқ қилиш етарли. Қандай ва қачон фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш учун мазкур муаммонинг услубий жиҳатини ўрганиш кифоя.
Демак маърузага қўйилган ҳар бир саволнинг (муаммонинг) назарий, амалий ва услубий жиҳатини билиши лозим экан.
Дисконтлаштириш аксарият ҳолда лойиҳа таҳлилида инвестиция ва турли мажбуриятларни баҳолашда кенг қўлланилади.
Дисконтлаштириш деганда инвестиция ёки пул оқимларининг келгусидаги қийматининг бугунги жорий баҳода ифодаланиши тушунилади.
Агар мулкдор ортиқча мулкини инвестицияга қўймоқчи бўлса, унинг бирор мўлжали бўлиши мумкин. Масалан у 10 йилдан кейин 2,0 млн. сўм пулга эга бўлиши керак. Бунга 10 % двиденд кўзда тутилган бўлса у бугун қанча маблағ қўйиши керак? Айнан ана шу саволга пул оқимларини дисконтлаштириш орқали жавоб топиш мумкин. Бу учун қўйилган инвестициянинг жорий қийматини аниқлаш лозим. Бу кўрсаткични аниқлаш лозим. Бу кўрсаткични аниқлашда қуйидаги формуладан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир:
1
Ижқ = Инбқ х ---------------- ;
(1+Z)n
Бунда Ижқ - инвестициянинг жорий қиймати;
Инбқ - инвестициянинг бошланғич қиймати;
Z - белгиланган фоиз ставкасининг коэффицентдаги
миқдори;
n - давр (йиллар) сони
Ушбу формулага юқоридаги мисолда келтирилган маълумотларни қўллаб ечадиган бўлсак қуйидаги натижага эришган бўламиз:
1
2000,0 х [--------------] = 2000,0 х 0,3855 = 771,0 минг сўм.
(1 + 0,1)10
Ушбу ҳисоб-китобдан кўриниб турибдики, мулкдор ўн йилдан кейин 2,0 млн. сўмга эга бўлиш учун 10 % лик фойда ставкаси билан бугунги кунда 771,0 минг сўмлик инвестиция қўйса бас экан.
Лойиҳа таҳлилида пул оқимларини дисконтлаштириш учун дисконтлаштириш коэффициентидан фойдаланилади.
Дисконтлаштириш коэффициенти деганда инвестиция ёки пул оқимлари бир сўмлик қийматининг маълум муддатдан кейин фоиз ставкасини инобатга олган ҳолдаги миқдори тушунилади.
Дисконтлаштириш коэффициентининг икки тури мавжуд. Биринчиси, инвестиция ёки пул оқимларининг жорий қийматини аниқлаш учун қўлланилса, иккинчиси уларнинг келгуси қийматини аниқлашда қўлланилади.
Дисконтлаштириш коэффициентнинг жорий қийматини ифодаловчи миқдори 1 билан 0 ўртасида бўлади. Мазкур коэффициентнинг жорий қийматини (Кджқ) аниқлаш учун ўзидан олдинги коэффициент миқдорини фоиз ставкасининг коэффициентдаги ифодасига бўлиш кифоя. Уни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:
Кджқ = S : (1 + Z)n
Бунда S - лойиҳанинг 1 сўмлик ўтган даврдаги
жорий қиймати;
Z - двидинт ставкаси;
n - йиллар сони.
Ушбу формулага асосан мазкур лойиҳанинг 1 сўмлик жорий қийматини 15 % лик двиденд ставкаси билан 7 йилга аниқлаб олиш талаб қилинса қуйидаги жадвал тузилади (1-жадвал):
1 - ж а д в а л
Инвестиция лойиҳасининг (пул оқимларининг) 1 сўмлик жорий қийматини (дисконтлаштириш коэффициенти миқдорини) аниқлаш ҳисоб-китоби
Йил-лар
|
Ҳисоблаш усуллар
(Z = 15 %)
|
Инвестициянинг 1 сўмлик жорий қиймати (дисконт-лаштириш коэффициенти)
|
1
|
1 : 1,15
|
0,870
|
2
|
0,870 : 1,15
|
0,756
|
3
|
0,756 : 1,15
|
0,657
|
4
|
0,657 : 1,15
|
0,572
|
5
|
0,572 : 1,15
|
0,497
|
6
|
0,497 : 1,15
|
0,433
|
7
|
0,433 : 1,15
|
0,377
|
Ушбу йўл билан аниқланган коэффициентлар миқдори 1-иловада келтирилган.
Дисконтлаштириш коэффициентининг келгуси қийматини (Кджқ) аниқлаш учун ўзидан олдинги фоиз ставкасининг коэффициентдаги миқдорини жорий йилдаги фоиз ставкасининг коэффициентдаги миқдорига кўпайтирилади. Бу учун қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:
Кдкқ = Р . (1 + Z)n
Do'stlaringiz bilan baham: |