1-илова “Заковат” интеллектуал ўйини Кодекси


 Савол материалини тайёрлаш



Download 435,13 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/43
Sana20.06.2022
Hajmi435,13 Kb.
#683495
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43
Bog'liq
Zakovat intellektual o‘yini Kodeksi

1.2.1.2. Савол материалини тайёрлаш 
Тўпламни электрон шаклда тайёрлаш тавсия қилинади. Бошловчи 
саволларни бераётганда тўпламнинг электрон шаклидан ҳам, босиб 
чиқарилган нусхасидан ҳам фойдаланиши мумкин. ЎҲ, ТГ ва АҲ 
фойдаланиши учун тўпламнинг босма шаклини тақдим қилиши зарур.
Тўпламда саволлар олдидан мусобақа номи, тури ва МГ ва бошқа 
маълумотлар кўрсатилган кириш қисми бўлиши керак. 
Ҳар бир савол қуйидаги қисмлардан иборат: 

савол рақами; 

*бошловчига кўрсатмалар; 

савол матни; 

*иллюстратив материаллар; 

муаллифлик жавоби; 

*жавобни қабул қилиш шартлари; 

*изоҳлар; 

маълумот манбалари; 

савол муаллифи ёки муаллифлари. 
Юлдузча билан белгиланган қисмлар саволлар тўпламида йўқ бўлиши 
мумкин (шу билан бирга, маълумот манбаси ҳам). Аммо мусобақа тартибида 
аппеляция бериш имкони кўзда тутилса, маълумот манбаи саволнинг 
кўрсатилиши шарт қисми бўлади. Қолган қисмлар кўрсатилиши шарт. Ҳар бир 
қисм олдида ушбу қисм қайсилигини билдирувчи сўз бўлиши керак. (“Жавоб”, 
“Изоҳ”,“Манба”).
Мусобақада берилувчи ҳар бир савол ўз тартиб рақамига эга. Агарда 
мусобақа бир неча тур (қисм) дан иборат бўлса, савол рақамлари умумий 
бўлиши ёки ҳар бир турда алоҳида бўлиши мумкин. Саволларга рақам 
беришнинг аниқ кўриниши мусобақа тартибида кўрсатиб ўтилиши керак. 
Навбатдаги саволни ўқишдан олдин бошловчи унинг рақамини эълон қилиши 
лозим. Агарда савол рақами ўқилгандан сўнг бошловчи саволга алоқаси 
бўлмаган сўзларни айтса, бошловчи бу сўзлар саволга алоқаси йўқлигини 
айтиши ва савол рақамини қайта эълон қилиши шарт. 
Бошловчига кўрсатмаларда савол матнининг баъзи жойларини махсус 
талаффуз қилиш (урғу бериш), матннинг маълум жойларида тўхталиш ва шу 
каби бошловчи учун зарурий кўрсатмалар берилади. Улар савол матни билан 
бирга ўқилмайди. Одатда, улар савол матнидан олдин қўйилиб, курсив ёки 


бошқа усулда ажратилиб, квадрат қавсга олинади. Матн ичида хорижий 
тиллардаги сўзларни талаффуз қилиш бўйича бошловчига кўрсатмалар – 
тегишли сўзларнинг ўзбекча фонетик транскрипцияси берилиши мумкин. 
Савол матни – бошловчи томонидан эълон қилинган саволнинг вербал 
қисмидир. Савол матнини тугаши ва муҳокама дақиқасининг бошланиши 
(параграф 1.3.3.2)
бошловчи томонидан берилувчи “Вақт” сигналидир. Агарда 
саволда иллюстратив материаллар бўлса, улар борлигини аниқ эълон қилиш 
керак. Агарда савол матнини эълон қилишда бошловчи тасодифан ёки атайлаб 
қандайдир ўзгартириш киритган бўлса ҳамда уни тўғриламаса, савол эълон 
қилинганидек берилган ҳисобланади. Агарда бундай ҳолат юзма-юз 
ўтказилувчи мусобақада содир бўлса, кейинги нашрларда саволнинг асл 
матнига тегишли ўзгартиришлар киритилади. 
Иллюстратив материалларга қуйидагилар кириши мумкин: 

буюмлар; 

формула, схема, жадвал, матн, расмлар; 

ишора ва пантомима композициялари; 

овозли ёзувлар ва оммавий эшиттирилувчи овозли парчалар; 

видеоматериаллар. 
Агарда саволнинг бир қисми жамоаларга тарқатилувчи босма ёки бошқа 
материаллардан иборат бўлса, ундан ҳар бир жамоага камида уч нусха 
берилиши керак. Иллюстратив материалларни тарқатилиши ўрнига уларни 
бир ёки бир неча демонстрация экранларида, ўйиндаги барча билимдонлар 
ўйнаётган жойини тарк этмаган ҳолда барча тафсилотлари билан танишиши 
мумкин бўлган ҳолда, намойиш қилиниши мумкин. 
Иллюстратив материалнинг ўзига хос кўриниши – ичида маълум буюм 
жойлашган “қора қути”дир (савол матни ва жавобига кўра “қора қути” ичида 
деб кўрсатилган буюм ростдан ҳам унинг ичида бўлиши керак; унинг йўқлиги 
фактик хато деб ҳисобланиб 2.2.7-параграфига кўра саволни бекор қилишга 
асос бўлиши мумкин). “Қора қути” билимдонларга савол матни эълон 
қилинидан олдин ёки эълон қилиниш пайтида кўрсатилиши керак. “Қора қути” 
сифатида ҳар қандай шаффоф бўлмаган жой (мисол учун, бошловчи чўнтаги) 
ишлатилиши (кўрсатилиши) мумкин.
Муаллифлик жавоби – МГ фикрича, берилган саволга тўғри жавобдир. 
Жавобни қабул қилиш шартлари – МГ томонидан кўрсатилган ва 
муаллифлик жавобидан ўзгача жавобни тўғри ёки нотўғри деб тан олинишига 
асос бўлувчи кўрсатмалардир. Жавобни қабул қилиш шартлари аниқ тарзда 
кўрсатилиши ёки таърифланиши мумкин. Жавобни қабул қилиш шартлари 
аниқ тарзда кўрсатилганда муаллифлик жавоби билан бирга тўғри деб тан 
олинувчи жавоблар санаб ўтилади. Жавобни қабул қилиш шартлари таърифда 
муаллифлик жавобига мазмунан тўғри келувчи ёки маълум калит сўзларни ўз 


ичига олувчи жавобларни қабул қилиш, шунингдек фақатгина аниқ жавобни 
қабул қилиш бўйича кўрсатмалар ҳамда нотўғри жавобларга мисоллар 
келтирилиши мумкин. 
Саволга изоҳ савол муаллифи ёки МГ томонидан берилган, савол ва 
жавобнинг мазмунини тушуниш учун, жавобни излаш ёки тўғри жавобни 
танлаш учун муҳим ҳисоблаган тушинтиришлар ва шу кабиларни ўз ичига 
олади. 
Маълумот манбалари саволда келтирилган фактлар ҳамда фикрларни 
тасдиқловчи босма ва электрон хужжатлар, кино ва видеофильм, 
радиокўрсатув, шахсий хужжатлар, суҳбатлар, хотиралар ва савол 
муаллифининг таасуротларига ҳаволадан иборат бўлади. Маълумот 
манбаларини кўрсатганда уларнинг реквизитлари (Интернетдаги адреси, 
китоб, газета ёки журнал чоп этилган йил, иқтибос келтирилган сахифа, 
теледастур кўрсатилган вақт ва шу каби) кўрсатилиши тавсия қилинади. МГ 
ёки савол муаллифи (шунингдек, уларнинг кўрсатмаси билан бошқа шахслар) 
томонидан мусобақа бошланишидан то АҲ томонидан аппеляциялар кўриб 
чиқилгунга қадар маълумот манбасига ўзгартириш киритиш, уни кўришни 
чеклаш тақиқланади. 
Савол муаллифлари тўғрисида маълумот ушбу саволни тайёрлаган 
барча муаллифларнинг исми ва фамилиясини ўз ичига олади. Қўшимча 
равишда муаллиф яшовчи шаҳар ва мамлакат ҳамда доимий ўйновчи жамоаси 
тўғрисида маълумот кўрсатилиши мумкин. Бирор бир муаллифнинг саволга 
бўлган хиссаси “иштирокида”, “муҳаррирлигида”, “ғояси билан” каби сўзлар 
билан аниқлаштирилиши мумкин. 
Блиц-саволларда савол матни кириш ва мини саволлар матни, жавоб – 
барча мини саволлар жавоби, изоҳ – барча мини саволларга изоҳни ўз ичига 
олади. 

Download 435,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish