Натижаларни қайта ишлаш ва мувофиқлаштириш
1,3,4,7,8,10,12,14,15,16,18 - саволларга «ҳа» жавоби берилганда ва 2,5,6,9,11,13,17- саволларга «йўқ» жавоби берилганда 1 баллдан қўйилади.
Балларнинг умумий йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади.
Агарда сиз қуйидагича баллар олсангиз:
- 6 баллгача-Сизнинг қатъиятлиликингиз паст ва сиз қатъиятсиз одамсиз. Сизнинг кучингиз юмшоқлигингизда ва ён берувчанлигингизда. Лекин, эсда тутингки, сабр- тоқатлилик ва мақсадга интилувчанлик ўқишга ёрдам беради. Бошқача сўз билан айтганда, қатъиятлилик ўқиш ва фаолиятда муваффақиятга эришиш манбаидир.
- 7-11 баллгача- Сизнинг қатъиятлилигингиз ўртача. Бундан сиз жиддий ишларни қилишингиз кийинлиги кўринади. Тескариси ўқишга ва ишга ўлчанган ва тўлдирилган ёндашиш сизни бошқалардан фарқлайди.
- 12 балл ва ундан юқори- Сизнинг қатъиятлилигингиз юкори даражада. Сиз ўзингизнинг барча ҳаракат ва фаолиятларингизда қатъиятлисиз. Лекин шуни эсдан чикармангки «Битта одам майдонда жангчи эмасдир» ва ҳар қандай кераксиз нарсаларга ўзингизнинг қувватингизни сарфлашингиз нотўғри.
4-ИЛОВА
САБР-ТОҚАТЛИЛИКНИ БАХОЛАШ УЧУН СЎРОВНОМА
Методика Е.П.Ильин ва Е.К.Фешенко томонидан ишлаб чиқилган ва сабр-тоқатлиликни ўз-ўзини ташхис қилиш учун тавсия қилинади.
Йўриқнома:
Методика билан ишлаш учун (натижаларни қайд қилиш учун) Сизга тоза қоғоз варағи ва ручка (калам) керак бўлади. Қоғоз варағида 1дан 18 гача саволлар номерини қўйиб чиқинг. Жавоб беринг, сиз келтирилган тасдиқларга розимисиз. Агарда рози бўлсангиз, унда варакдаги савол номери ёнига «+» белгисини, агарда рози бўлмасангиз, унда «-» белгисини қўйинг.
Сўровноманинг матни
1.Мен келажакдаги мақсадимни олдиндан режалаштираман ва уни бажаришга тайёрланаяпман.
2.Мураккаб мақсадларни амалга оширишга интиламан.
3.Амалга ошириши қийин мақсадлар хоҳишларимни сусайтиради.
4.Ҳар қандай муваффақиятсизликларда ҳам мақсадга эришишимга ишонаман.
5.Бугунги кун билан яшаш яхши бўлганлиги боис узоқ мақсадлар қўйишни хоҳламайман.
6.Мен бир неча бор ўзимни такомиллаштириш билан шуғулланишга ҳаракат қилдим, аммо бундан ҳеч нима чиқмади.
7.Муваффақиятсизликлар мени йўлимдан чиқаради ва мен нималардир аҳамиятли нарсаларга эришишдан воз кечаман.
8.Муҳим масалаларни амалга оширишда қатъиятли бўлиб қоламан.
9.Ютказишлар мени икки баробар куч билан ҳаракат қилишга ундайди.
10.Ишни қанчалик режалаштирмай, уни амалга ошира олмайман.
11.Қийинчиликлар туфайли бажарадиган ишимни охирига етказа олмайман.
12.Менга тез-тез ишни охиригача етказиш қийин бўлади, агарда бунга ҳафталар ва ойлар керак бўлса.
13.Яқинларим мени вазмин одам деб биладилар.
14.Қийинчиликларга қарамасдан эришган натижаларимдан ҳузурланаман.
15.Қизиқишим йўқолиши туфайли бошлаган ишимни охиригача етказа олмайман.
16.Алоҳида мақсадлар қўйишдан қўрқаман.
17. Тўсиқларга дуч келсам қатъиятли бўлиб қоламан.
18.Дангасалик ва муваффақиятсизликлар туфайли кўзланган мақсаддан воз кечаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |