Ўзсаноатқурилишбанктомонидан «JOYDA» деб номланган янги мобил илова ишга туширилди.
Илова одатдаги мобил иловадан фарқ, у банк хизматлари билан бир қатор савдо ташкилотларини ўзида бирлаштирган уникал платформа хамдир.
– Биз бугунги кун мобил илова фойдаланувчилари талабига монанд ёрқин ва қизиқарли маҳсулот яратишга ҳаракат қилдик, – дейди Банк Бошқарув Раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов. – JOYDA – янги авлод вакиллари тилига мос, енгил услуб ва замонавий дизайн билан тақдим этилмоқда. Илова номи ҳам банк хизматлари, ҳам товар ва маҳсулотлар хариди бир жойда эканлигини ифодалайди.
Яъни, эндиликда мижоз JOYDA иловаси маркетплейсидаги исталган товарни ҳеч қандай ҳужжатларсиз харид қилиб, пулини бўлиб тўлаш имконига эга бўлади. Бунда банк кредити онлайн расмийлаштирилиб, товарлар кўрсатилган манзилга бир иш куни ичида етказиб берилади.
Эътиборли, мазкур хизматдан барча тижорат банклари мижозлари фойдаланишлари мумкин. Илова орқали амалга ошириладиган ҳар бир харид учун Банк алоҳида совға - Visa Gold картаси ва маҳсулот суғуртасини ҳам ваьда қилмоқда.
Такидланганидек янги иловада анъанавий банк хизматлари сақлаб қолинган.
Онлайн омонатларни расмийлаштириш, пластик картадаги пул маблағларини бошқариш, уни зарур ҳолатда тезда блокка тушириш, карталараро ўтказмаларни амалга ошириш (бунда Ўзсаноатқурилишбанк карталари ўртасидаги ўтказмалар учун комиссия тўлови – 0%, бошқа банкларнинг карталарига эса 0.5%) шулар жумласидандур.
иловада махсус чат орқали хабар юбориш имкони хам мавжуддир.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча илова орқали сотиб олинган товарларни етказиб бериш хизмати фақат Тошкент шаҳри бўйича амалга оширилади.
JOYDA иловаси Google Play вa AppStoreорқалиҳам Android, ҳам iPhone телефонларига юкланилади.
Хизмат ҳақида батафсил маълумотни @sqbsupportʻгa ёзиб ёки +998-71-200-43-43 рақамига қўнғироқ қилган ҳолда олишингиз мумкин.
Хулоса
Ишлаб чиқариш амалиёти бўйича шуни хулоса қилиш мумкинки, мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоғи болмиш банк тизимимиз бугунги кун замон талабига жавоб бериши учун уз фаолиятида замонавий технологияларни қуллаши биринчи даражали долзарб масала ҳисобланади. Шундай замонавий технологиялар асосида масофавий банк хизматлари, хусусан Интернет –банкинг хизматининг фаол жорий етилиши енг муҳим масала еканлиги шубҳасиз. Хужалик юритувчи субектлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари томонидан электрон тижорат ва электрон туловлар имкониятларидан оқилона фойдаланилганлиги туфайли тижорат ишида ҳамкорларни топиш, шартномаларни тузиш, ташқи бозорга тезкор чиқишда кенг имкониятлар яратилиб, ушбу имкониятлар уларнинг рақобат бардошлигини оширишда асос булиб хизмат қилмоқда. Уз навбатида, бундай ҳолат миллий иқтисодиётимизнинг барқарорлигини таъминламоқда. Шундай экан, ушбу соҳани янада кенгайтириш, банк мижозлари учун қулай имкониятлар яратишда тинмай изланишлар олиб бориш лозим, деб уйлайман. Бизга маълумки, ҳар бир соҳада рақобат муҳити мавжуд бўлганидек, банк тизимида ҳам рақобат мавжуд, яъни банкларимиз мижозлар жалб қилиш борасида рақобатлашишади. Шундай экан, банкларимиз доимо мижозларга қулайлик яратиб, уларнинг эътиборини қозониш мақсадида янги замонавий банк хизматларини таклиф қилиб боришлари зарур.
«O’zsanoatqurilishbank» АТБ ни янада ривожлантириш ва якуний натижаларга еришиш мақсадида қуйидаги йуналишларда чора тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда:
Банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларини молиявий қоллаб-қувватлаш буйича ишларни янада фаоллаштириш;
Курсатилаётган банк хизматлари турларини, рақамли банк хизматларини купайтириш ва сифатини янада яхшилаш, хусусан, банк инфратузилмасини ривожлантириш, айниқса, қишлоқ жойларда ахборот-коммуникатсия технологияларини кенг қуллаган ҳолда масофадан туриб банк хизматларини курсатиш куламларини янада кенгайтириш;
Ишлаб чиқариш амалиёт ҳисоботини бажариш жараёнида амалга оширилган тадқиқот ва таҳлил натижалари бўйича иқтисодиётни ривожланишида тижорат банкларининг ўрни ва бозор инфра тузилмасини давлат томонидан қўллаб қувватлаш механизмларини такомиллаштириш ва тижорат банкларининг бозор инфратузилмасини мухим таркибий қисми сифатидаги фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган бир қатор қуйидаги илмий хулосаларни шакллантириша муваффақ бўлдик:
Молявий институтлар фаолиятига чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш мақсадида давлат томонидан чет эллик инвесторларга қулай инвестицион муҳит яратиш ва инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш.
Республикамизнинг барча тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга масофавий банк хизматлари кўрсатилишини таъминлаш билан бир қаторда мижозлар томонидан банк янги хизмат турларига бўлган ишончини ошириш учун, молиявий банк хизматларига оид қонунчилик базасини такомиллаштириш ва реклама фаолиятларини кенгайтириш лозим;
Халқаро ташкилотлардан жалб қилиниши мумкин бўлган маблағларни юридик шахслар ва аҳоли депозитлари ошиши ҳисобига камайтириш ва бунинг оқибатида ташқарига чиқиб кетиши мумкин бўлган фоиз тўловларини мамлакат ичида ушлаб қолиш лозим. Тижорат банклари томонидан аҳоли бўш пул маблағларини юқори фоизли, жозибадор омонатларга жалб қилиши билан банкдан ташқари пул айланмаларини банка жалб қилиш, аҳолининг инвестицион фаоллигини ошириш ва барқарор даромад манба ига эга бўлиб, турмуш тарзини ўсишига хизмат қилади.
Шунингдек, умумий хулоса урида шуни алоҳида қайд етиш лозимки, илмий-тадқиқот ишимда такидлаб утилган барча масалалар «O’zsanoatqurilishbank» АТБ тизимини амалийоти учун келажакда жуда муҳим аҳамийат касб етиши равшан ҳодиса. Шундай экан эндиликда айнан янги рақамли банк хизматлари жорий этилиб, банклар фаолиятининг келажагини ташкил етувчи тизимлар сифатида ката саҳнага чиққанда ушбу юқорида берилган таклифларнинг нақадар амалиётга мос келишини кузатишимиз мумкин булади.
Банкда ўтказган 6 ҳафталик ишлаб чиқариш амалиётим мароқли, фойдали ва янги билимларга бой бўлди. Амалиёт давомида етарлича кўникма ва малакага эга бўлдим, шу билан бирга банк соҳасига бўлган қизиқишим ҳам янада ортди.
Do'stlaringiz bilan baham: |