Амалга ошириш учун — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Касаба уюшмалари Федерацияси
(Қ. Рафиқов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аққулов), Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
|
Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров,
А. Абдуҳакимов)
|
4.
|
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қайтариш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Амалга ошириш шакли: норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2021 йил 25 февраль
|
Ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
(А. Аққулов), Молия вазирлиги
(Т. Ишметов), Транспорт вазирлиги
(И. Маҳкамов)
|
Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров,
А. Абдуҳакимов)
|
5.
|
Республикадаги ҳар бир туман/шаҳар туризм салоҳияти ва ресурсларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудга туристларни жалб қилиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш шакли: йўриқнома лойиҳаси
|
2021 йил март
|
Ишлаб чиқиш учун — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
(Ф. Давруков), Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов)
Амалга ошириш учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)
|
6.
|
Самарқанд шаҳридаги «Бибихоним» масжиди ҳудудида жойлашган мармар лавҳада замонавий экспозиция учун мўлжалланган ойналар билан ҳимояланган Қуръон мусҳафи нусхасини жойлаштириш.
Амалга ошириш шакли:ташкилий чора-тадбирлар
|
2021 йил апрель
|
Амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков)
|
Вазирлар Маҳкамаси
(А. Абдуҳакимов)
|
7.
|
«Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори бўйлаб жойлашган туризм инфратузилмаси объектларида туристлар учун замонавий шароитлар, шу жумладан санитария-гигиена шохобчаларини яратиш.
Амалга ошириш шакли: чора-тадбирлар режаси
|
2021 йил апрель
|
Ишлаб чиқиш учун — Қурилиш вазирлиги
(Б. Закиров), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Автомобиль йўллари қўмитаси (А. Абдувалиев)
|
Вазирлар Маҳкамаси
(А. Раматов,
А. Абдуҳакимов)
|
8.
|
«Миллий сувенирлар» фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар
|
2021 йил ноябрь
|
Амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси
(Б. Мусаев,
А. Абдуҳакимов)
|
9.
|
Зиёратчилар учун қадрли бўлган тематик эсдалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу жумладан «Усмон мусҳафи» номли махсус сувенирлар коллекциясини яратиш.
Амалга ошириш шакли: ташкилий чора-тадбирлар
|
2021 йил апрель ойидан бошлаб доимий равишда
|
Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун — Маданият вазирлиги
(О. Назарбеков), Дин ишлари бўйича қўмита (А. Ахмедов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ф. Давруков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Вазирлар Маҳкамаси
(Ж. Қўчқоров,
А. Абдуҳакимов)
|
10.
|
Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасини зиёрат марказига айлантириш ҳамда атрофидаги 8 нафар буюк уламолар қабрларини тиклаш ва ободонлаштириш ишлари концепциясини, уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Амалга ошириш шакли: концепциява уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2021 йил март
|
|