1. Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим] Ўзбекистон Республикасининг қонуни таълим тўҒрисида


-м одда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш



Download 145,5 Kb.
bet12/17
Sana23.02.2022
Hajmi145,5 Kb.
#143902
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
636-XII 02.07.1992

31-м одда. Педагогик фаолият билан шуғулланиш
Юксак ахлоқий фазилатларга, тегишли маълумот ва касб-кор тайёргарлигига эга шахсларга давлат тасарруфидаги таълим муассасаларида педагог ва тарбиячи сифатида ишлаш учун рухсат этилади.
Педагок ходимлар битим асосида Ҳукумат тасдиқлаган Низомга мувофиқ ишга қабул қилинадилар.
Малакаси пастлиги ёки саломатлиги касбига оид вазифаларини бажаришига монелик қилаётганлиги туфайли ўз лавозимига номуносиблиги аниқланган тақдирда, шунингдек у муаллимлик фаолиятини давом эттириш учун йўл қўйиб бўлмайдиган ахлоқсизлик содир этган тақдирда, қонунларда белгиланган тартибда педагоглик ишидан четлаштириладилар.
Педагогик фаолияти билан шуғулланишга тўсқинлик қилувчи, тиббий кўрсаткичларнинг рўйхати ва касб жиҳатдан номуносибликка доир масалаларни ҳал этиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.16.00 Педагог кадрлар. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш]
32-модда. Педагог ходимларнинг ҳуқуқлари
Педагог ходимлар:
ўзларининг касб-кор шаъни ва қадр-қимматларини ҳимоя қилиш;
таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш;
касб фаолияти учун шарт-шароитлар билан таъминланиш, малакаларини ошириш, қайта тайёргарликдан ўтиш, таьлим шакли, услуби ва воситаларини танлашда ташаббус кўрсатиш;
якка тартибда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Педагог ходимларни ўз касб-кор вазифаларини бажаришдан чалғитиш тақиқланади, қонунларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.16.00 Педагог кадрлар. Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш]
33-модда. Педагог ходимларнинг мажбуриятлари
Педагог ходимлар:
касб-корнинг юксак даражасида таълим беришлари, таълим олувчилар ўқув дастурларини мажбурий ҳисобланган давлат талаблари даражасида ўзлаштиришларини таъминлашлари;
педагогларнинг ахлоқ-одоб қоидаларига риоя этишлари, бола, ўқувчи ва талаба шахсининг қадр-қимматини ҳурматлашлари, уларни меҳнат, қонунларга, ота-оналар ва хотин-қизларга, маънавий, тарихий, маданий-миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялашлари;
ўзларининг бутун фаолиятлари ва шахсий намуналари билан умуминсон ахлоқ қоидаларига ҳақиқат, адолат, ватанпарварлик, инсонпарварлик, яхшилик ва бошқа хайрли хислатларга нисбатан ҳурматни қарор топтиришлари;
ўсиб-улғайиб келаётган авлодни бир-бирини тушуниш, халқлар ўртасида, шунингдек барча элатлар, миллатлар ва диний гуруҳлар ўртасида тинчлик аҳил-иноқлик руҳида тарбиялашлари;
болалар ва ёшларни зўравонлик кўринишларидан ҳимоя қилишлари;
ўзларининг касб кўникмалари ва муаллимлик маҳоратларини доимо такомиллаштириб боришлари шарт.
Педагог ходимларнинг бошқа мажбуриятлари таълим муассасаларини уставларида белгилаб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.31.00 Таълим ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш]

Download 145,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish