56-модда. Ижтимоий реабилитацияга муҳтож бўлган болаларни (шахсларни) ўқитиш ва тарбиялаш
Алоҳида шароитларда ўқитиш ва тарбияланишга муҳтож бўлган болалар (шахслар) учун уларнинг таълим олишини, касбий тайёргарлигини ва ижтимоий реабилитация қилинишини таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади.
Озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган болаларнинг (шахсларнинг) таълим олиши, тарбияланиши ва мустақил таълим олиши учун шароитлар яратилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодексининг 100-моддасида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташга маҳкум қилинган шахсларнинг умумий таълим олиши бўйича асосий талаблар белгиланган.
8-боб. Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш. Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш, таълим соҳасидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш
57-модда. Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
(57-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш ва қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек лицензияни бекор қилиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда Таълим инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар номуайян муддатга, таълимнинг қуйидаги турлари учун алоҳида берилади:
мактабгача таълим ва тарбия (бундан оилавий мактабгача таълим мустасно);
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим.
(57-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом».
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |