Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш
3.3. Юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш
38.
Кимё ва биология йўналишлари бўйича илмий журналларни электрон шаклда ҳам чоп этилишини йўлга қўйиш, «Scopus» илмий журналлар талабларига мувофиқлаштириш ва бу жараёнга малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.
Кимё ва биология йўналишларидаги илмий журналларни босқичма-босқич халқаро миқёсда тан олинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.
1. Кимё ва биология йўналишларидаги илмий журналларни босқичма-босқич халқаро миқёсда тан олинишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига киритиш;
2020 йил
1 ноябрь
Хўжалик бирлашмалари ва йирик давлат улуши мавжуд корхоналарининг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари
маблағлари
Фанлар академияси (Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)
2. «Ўзбекистон биология журнали» ҳамда «Ўзбекистон кимё журнали»ни электрон шаклда чоп этилишини йўлга қўйиш;
2020 йил
1 декабрь
3. Журналларни Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари талабларига мувофиқлаштириш ва бу жараёнга малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.
2021 йилдан бошлаб
3.4. Халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ва илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришнинг таъсирчан амалий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш
39.
Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқикот институтида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда инсон саломатлигига экологик омилларнинг таъсири бўйича янги илмий йўналишлар фаолиятини йўлга қўйиш. Жанубий Оролбўйи зоология музейи ва гербарийсини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш.
1. Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти тузилмасида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.
2021 йил
20 март
40.
Кимё ва биология соҳаларида илм-фанни ривожлантиришда нуфузли илмий мактаблар ва фан етакчиларининг тўғридан-тўғри иштирокини кенгайтириш мақсадида кимё ва биология йўналишларида нодавлат нотижорат фан жамиятларини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.
1. Кимё ва биология йўналишларида нодавлат нотижорат фан жамиятларини ташкил қилиш.
2. Фан жамиятлари фаолиятини ташкил этиш бўйича низом ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
2021 йил 10 февраль
41.
Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институтида табиий ва синтетик полимерлар асосида ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий воситалари, дори воситалари, тиббий буюмларнинг янги авлодини яратиш ва амалиётга кенг жорий этиш.
1. Табиий ва синтетик полимерлар асосида ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий воситалари, дори воситалари, тиббий буюмларнинг янги авлодини яратиш ва амалиётга кенг жорий этиш бўйича илмий лойиҳалар тайёрлаш.
2. Тайёрланган илмий лойиҳаларни Инновацион ривожланиш вазирлигига топшириш.
2020-2021 йиллар давомида
Давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар доирасида
Кимё технологиялари йўналишларида фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузурида полимерлар ҳақидаги фан соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича замонавий илмий қурилмалар билан жиҳозланган, етарли илмий салоҳиятга ва тажриба базасига эга бўлган илмий-ўқув марказини ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.
Илмий-ўқув марказини ташкил этиш бўйича асосланган таклиф ишлаб чиқиш ҳамда Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига киритиш.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерларкимёси институтида «Интерполимер комплекслар, наноструктурали полимер металлокомплектларни олишнинг фундаментал асослари» ва «Полимерланишни бошқаришнинг замонавий ёндашувлари»илмий лабораторияларини ташкил этиш.
1. Илмий лабораторияларнинг моддий-техника базасини яратиш, молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда ташкил этиш.
2. Лабораториялар ташкил этилганлиги муносабати билан Полимерлар кимёси ва физикасиинститути тузилмасига ўзгартириш киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
2021 йил
1 январь
Ижрочилар
ва ҳомийлар маблағлари
Фанлар академияси (Юлдашев)
44.
Ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасидаги мутахассисларнинг самарали фаолияти учун барча шароитларни таъминлаш мақсадида Фанлар академиясининг Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий гербарийси учун Ботаника боғи ҳудудида барпо этилаётган бинони замонавий техника, асбоб-ускуна ва инвентарлар билан жиҳозлаш.
1. Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий гербарийси учун Ботаника боғи ҳудудида барпо этилаётган бинони замонавий техника, асбоб-ускуна ва инвентарлар билан жиҳозлаш.