1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]



Download 241,56 Kb.
bet4/12
Sana26.04.2022
Hajmi241,56 Kb.
#582023
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ПҚ-4890 12.11.2020

Т/р

Тадбирлар номлари

Амалга ошириш
механизми


Aмалга ошириш муддатлари

Масъул
ижрочилар


1.

Давлат бошқаруви органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбар ва масъул ходимларига Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртасини жорий қилиш билан боғлиқ ислоҳотлар (тиббий ёрдам кўрсатиш ва молиялаштиришнинг янги механизмлари ва бошқалар) тўғрисида маълумот бериш.

Давлат бошқаруви органлари, манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ва масъул ходимлари учун семинар ва учрашувлар ташкил этиш.

2021 йил 1 январь

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Сирдарё вилоятидаги давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларини хатловдан ўтказиш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳларини ташкил этиш.
2. Тиббиёт ташкилотларидаги мавжуд тиббий техника ҳамда жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш.
3. Тиббиёт ташкилотларини кадрлар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.
4. Ҳар бир давлат тиббиёт муассасасининг унга бириктирилган аҳоли сони ва таснифи кўрсатилган паспортини тузиш.

2021 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Сирдарё вилояти ҳокимияти,
Давлат статистика қўмитаси,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

3.

Тиббий хизматлар кўрсатилишининг янги моделини ишлаб чиқиш.

1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доя таркибидаги гуруҳлар ташкил қилиш.
2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўп мутахассисли жамоаларни (реабилетолог, кинезиолог, валеолог ва бошқалар) шакллантириш.
3. Аҳолини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва уларда фаолият юритадиган шифокорларга бириктириш.
4. Бемор маршрути ва тиббий ёрдам кўрсатиш даражаларини мувофиқлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш.
5. Сирдарё вилоятидаги барча давлат тиббиёт ташкилотлари учун тиббий хизматлар кўрсатилишининг модели ва тавсиявий штат жадвалини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

4.

Сирдарё вилоятидаги давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини баҳолаш бўйича комплекс ўрганиш лойиҳасини KfW банки ва ЖССТ кўмагида амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун консалтинг ташкилотини ёллаш.
2. Баҳолаш воситалари ва услубиётини аниқлаш.
3. Ўрганиш ва тадқиқотларни амалга ошириш.
4. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва якуний ҳисоботни тайёрлаш.

2021 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
(келишув асосида),
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

5.

Сирдарё вилояти тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш усуллари ва тартибини ишлаб чиқиш.

1. Тажриба-синов лойиҳасида тиббий хизматлар кўрсатилишининг янги моделини инобатга олган ҳолда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини шакллантириш.
2. Кафолатланган пакетга киритилган хизматларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш (жон бошига молиялаштириш, клиник харажатлар гуруҳлари учун тўловларнинг соддалаштирилган модели, фаолият натижасига асосланган тўлов усули, хизмат учун тўлов, глобал бюджетва бошқалар).

2021 йил 1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

6.

Сирдарё вилояти миқёсида тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ғазна ҳисобварағида жамлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига Давлат бюджетидан маблағларни ажратиш тартибини ишлаб чиқиш ва жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш.

2021 йил 1 апрель

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

7.

Мавжуд тиббий хизматлар харажатлари таҳлилини ўтказиш ва давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми доирасида янги хизматлар пакетларини молиялаштириш учун зарур молиявий маблағлар ҳисоб-китобини (costing) халқаро ташкилотлар кўмагида ва халқаро услубиётга асосланган ҳолда амалга ошириш.

1. Янги хизматлар пакетларини молиялаштириш учун зарур молиявий маблағлар ҳисоб-китобини амалга ошириш услубиётини ишлаб чиқиш.
2. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми доирасида янги хизматлар пакетларини молиялаштириш учун зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китобини амалга ошириш.

2021 йил 1 апрель

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

8.

Давлат тиббий суғуртасини жорий қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини амалга ошириш.

1. Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий қилишга доир теледастурлар тайёрлаш.
2. Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш бўйича тарғибот материалларини яратиш.
3. Тиббиёт ходимлари ва соҳа мутахассислари учун давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш бўйича семинарлар ташкил этиш.

2021 йил 1 май

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Download 241,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish