1. Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]



Download 22,92 Kb.
Sana04.03.2023
Hajmi22,92 Kb.
#916353
Bog'liq
384 06.10.2000




[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.02 Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва таъминоти;

2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.02 Тез тиббий ёрдам]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИНИ ТЕХНИК ЖИХАТДАН ЖИҲОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА
Шошилинч тиббий ёрдамнинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда мамлакат аҳолисига малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзтиббийэкспорт» республика ташқи иқтисодий корхонаси томонидан Тошкент шаҳридаги Шошилинч тиббий ёрдам республика марказини жиҳозлаш учун замонавий тиббиёт техникаси ва анжомлар, касалхона асбоб-ускуналари харид қилиш ва тиббиёт ходимларини ўқитиш учун «Suministros De Comercio Exterior, S.A.» (Испания) фирмаси билан 10,62 млн евро миқдорида контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур лойиҳанинг буюртмачиси ва ижрочиси деб белгилансин.
2. Белгилансинки, сотиб олинаётган тиббиёт асбоб-ускуналарини маблағ билан таъминлаш:
«CESCE» агентлиги суғурта мукофоти пулининг 50 фоизи қўшилган контракт умумий қийматининг 50 фоизи (5,31 млн евро) Испаниянинг «Instituto de Credito Oficial» (ICO) Давлат кредит агентлигининг «CESCE» агентлигининг суғурта қопламаси остида 31,5 йил муддатга бериладиган имтиёзли кредити маблағларини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига;
«CESCE» агентлиги суғурта мукофоти пулининг 50 фоизи қўшилган контракт умумий қийматининг 50 фоизи (5,31 млн евро) Испаниянинг «Banco Bilbao Viscaya Argentaria» банкининг «CESCE» агентлигининг суғурта қопламаси остида 5 йил муддатга бериладиган маблағларини қайта молиялаш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг хорижий кредиторлар олдидаги тўлов мажбуриятлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кредит битимига иловада белгиланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг хорижий банклар-кредиторлар олдидаги кафолатлари бўйича белгиланган тартибда хулоса берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари бўйича 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ асосий қарз, фоизлар ва воситачилик ҳақи ушбу мақсадлар учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига қайтарилишини;
* Иловалар берилмайди.
асбоб-ускуналарни жойлаштириш ва монтаж қилиш учун бинолар ўз вақтида тайёрланишини;
мамлакат аҳолисининг кенг қатламларига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий тиббиёт техникаси ва касалхона асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланилишини;
янги тиббиёт технологияларини ўрганиш учун мутахассислар танланиши ва чет элга юборилишини таъминласин.
Жалб этиладиган кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва улар ҳисобига сотиб олинадиган зарур асбоб-ускуналар тўғри танланиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур қарорга мувофиқ жалб қилинадиган кредитлар бўйича асосий қарзни, фоизларни ва воситачилик ҳақини қайтариш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун республика бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.
7. Мазкур лойиҳани маблағ билан таъминлашда қатнашувчи хорижий кредиторлар ва экспорт-кредит агентликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлардан ундириладиган даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 6 октябрь,
384-сон


(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 112-модда)

Download 22,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish