1. Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги



Download 76,09 Kb.
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi76,09 Kb.
#226109
  1   2   3   4
Bog'liq
1 05.01.2011




[ОКОЗ:

1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.12.00 Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик;

2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.12.00.00 Меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назорат. Меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик / 05.12.02.00 Меҳнат қонун ҳужжатларини бузилганлиги учун жавобгарлик;

3.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.12.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги;

2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]

PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги барча давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтирсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 январь,
1-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
2. Аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларини бузганлик деб аталади) учун, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ташкилотлар ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси ва «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг давлат меҳнат техник инспекторлари ва меҳнат шароитлари бўйича экспертлари (кейинги ўринларда инспекторлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ва «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси талабларига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари (кейинги ўринларда инспектор деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
5. Инспекторлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ташкилотлар томонидан риоя этилишини (кейинги ўринларда қонун ҳужжатларига риоя этиш деб аталади) белгиланган тартибда текшириш;
текширилаётган ташкилотнинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимларидан, шунингдек фуқаролардан қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан ўтказилаётган текширишлар билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа маълумотларни олиш;
қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширишларнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши учун зарур бўлган чора-тадбирларни кўриш;
қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар (кейинги ўринларда кўрсатма деб аталади) бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчиларнинг соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тўхтатиб қўйиш.
Инспекторлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
7. Белгиланган тартибда ўтказилган текширишлар давомида аниқланган қонун ҳужжатлари бузилиши текшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Далолатнома қонун бузилиши ҳолатини аниқлаган инспектор, шунингдек ташкилот раҳбари (унинг вакили), гувоҳлар ва жабрланганлар (агар шундайлар бўлса) томонидан имзоланади.
Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномани имзолашни рад этган тақдирда далолатномада бу ҳақда ёзув қайд этилади. Ташкилот раҳбари (унинг вакили) далолатномага илова қилинадиган тушунтириш ва унинг мазмун-моҳияти бўйича мулоҳазаларини тақдим этиш, шунингдек ўзининг имзолашни рад этиши сабабларини баён қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
III. Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ва (ёки) ҳаётига хавф соладиган ташкилотлар фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш тартиби
20. Меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолияти ёки ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб қўйилади.
21. Агар текшириш давомида меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш омиллари ва (ёки) ҳолатлари аниқланса, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар инспектор томонидан текшириш далолатномасида акс эттирилади.
Текшириш далолатномаси асосида, белгиланган тартибда инспектор томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ташкилот содир этиши керак бўлган тадбирлар ва хатти-ҳаракатлар кўрсатилган ҳолда ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқарилади.
22. Кўрсатма унда кўрсатилган муддатда ижро этилиши лозим.
Ташкилот қарорнинг ижроси тўғрисида қарорда кўрсатилган муддатларда ушбу Низомга 2а-иловага мувофиқ шакл бўйича инспекторни ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
23. Қарорнинг ижро этилиши назорат тартибида текшириш натижалари бўйича далолатнома билан тасдиқланади ёхуд қонун бузилиши бартараф этилиши бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади, улар текшириш далолатномасига қўшиб қўйилади.
24. Инспекторнинг қарори юзасидан шикоят қилиниши ташкилотни ушбу қарорни бажариш мажбуриятидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишдан озод қилмайди.
25. Қонун бузилиши бартараф этилгандан сўнг инспектор бир кун муддатда ушбу Низомга 2б-иловага мувофиқ шакл бўйича ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмаларининг) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни қайта бошлашга ёзма рухсат беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ташкилот томонидан қарор бажарилмаган ёки, агар қарорда кўрсатилган муддатда қонун бузилиши бартараф этилганлиги тўғрисидаги ахборот тақдим этилмаган ёки назорат тартибидаги текширишда қонун бузилиши бартараф этилмаганлиги аниқланган тақдирда меҳнат органи меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ва ишловчилар соғлиғи ёки ҳаётига хавф соладиган ташкилот (унинг алоҳида бўлинмалари) фаолиятини ва ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни улар меҳнат хавфсизлиги талабларига мувофиқлаштирилгунга қадар тўхтатиб туриш тўғрисидаги даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Қарор юзасидан юқори меҳнат органига ёки иқтисодий судга белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
IV. Якунловчи қоидалар
28. Инспекторнинг қонуний талабларини бажармаслик ёки унинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилот фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 76,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish