3. Спорт-таълим муассасаларида, таълим ташкилотларининг спорт иншоотларида ҳамда спорт марказлари ва клубларида «очиқ эшиклар» кунларини ташкил этиш.
|
Ҳар чоракда бир марта
|
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги
|
5.
|
Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш учун зарур маблағлар ажратиш.
|
1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари учун 2021 йилда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасида ажратилган маблағлар улушини келгуси йилларда ошириб бориш.
|
2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили
|
Давлат бюджети ва ҳомийлик маблағлари
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги
|
2. Ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш.
|
2021-2022 йиллар давомида
|
6.
|
Иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) ишларини ташкил этиш ва «оммавийликдан — профессионалликка» ўтиш тизимини жорий этиш.
|
1. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича спортчининг босқичма-босқич тайёргарлик тизимини қуйидаги тартибда амалга ошириш:
мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларидаги спорт тўгараклари;
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;
ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;
олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари;
республика олий спорт маҳорати мактаблари;
юқорида белгиланган ҳар бир спорт муассасасида тарбияланган спортчилардан миллий терма жамоалар таркибига номзодлар етиштириб бериш.
|
2021-2022 йиллар давомида
|
Ижрочилар маблағлари, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасида ажратилган маблағлар, ҳомийлик маблағлари
|
Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон баскетбол федерацияси, Ўзбекистон бадминтон федерацияси
|
2. Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича бошланғич тайёргарликдан профессионал даражагача бўлган босқичлар учун ўқув-услубий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг жойларга етказилишини таъминлаш.
|
2021-2022 йиллар давомида
|
7.
|
Мактабгача таълим ташкилотларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим муассасаларида юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турларини ривожлантириш.
|
1. Кичик ёшдан болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини аниқлаш, мустақил режалаштириш қобилиятини ривожлантириш.
|
2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили
|
-
|
Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар
|
2. Таълим муассасаларида қуйидаги оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш:
«Муассаса спорти» фестивали;
мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича «Муассаса биринчилиги».
|
Ҳар йили декабрь
| |
3. Мини-футбол, бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича электрон таълим ресурсларида турли тилларда машқ жараёнларини ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.
|
2022 йил февраль-март
|
Ижрочилар маблағлари
|
III. Мини-футбол билан шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш, уни оммалаштириш, ушбу йўналишда муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт анжомлари билан таъминлаш
|
8.
|
Аҳолини, айниқса ёшларни бошланғич ва ҳаваскор мини-футбол билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.
|
1. Ҳудудларда (қишлоқ, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят) мини-футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
|
2021 йил декабрь
|
Ижрочилар маблағлари
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризм ва спорт вазирлиги
|
2. Мини-футбол бўйича ташкил этилган секциялар, тренерлар, мини-футбол ўйнаш мумкин бўлган майдонлар ҳақидаги маълумотларни аҳолига маҳаллий оммавий ахборот воситалари, Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали етказиш.
|
2021-2022 йиллар давомида
|
9.
|
Ҳаваскор ва профессионал мини-футболни оммалаштириш бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш.
|
Республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса чекка қишлоқларда ёш иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида:
|
Ҳар йили
|
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг тасдиқланган календарь режасида ажратилган маблағлар доирасида
|
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги
|
1. Спорт мусобақаларини 3 та босқичда ўтказишни жорий этиш:
I босқич — туман (шаҳар);
II босқич — вилоят;
III босқич — республика (финал).
|
Ҳар йили
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |