1. Тажрибали ва таниқли спортчилар рўйхатларини шакллантириш.
2. Мотивацион учрашувлар режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Ҳудудларда мастер-класс кўргазмали чиқишларни ташкил этиш.
|
Ҳар йили май — июль
|
-
|
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(А. Аслонов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
5.
|
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.
|
1. Стритбол, воркаут ва универсал спорт майдончаларини қуриш.
2. Спорт майдончаларида мини-футбол, баскетбол, волейбол, гандбол ва бадминтон каби спорт турларидан фойдаланиш имкониятини яратиш.
3. Спорт майдончалари атрофини ипли ҳимоя тўрлари билан ўраш, ер майдонини қайта ишланган шина маҳсулотларидан олинган резина билан қоплаш ва фойдаланишга топшириш.
|
2022 йил давомида режа-график асосида
|
Спортни ривожлантириш вазирлиги маблағлари
|
Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(А. Аслонов)
|
II. Аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ўқувчи ва талаба ёшларни соғломлаштириш ҳамда улар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш
|
6.
|
Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган (1-мавсум 30 июнь — Ёшлар кунига ҳамда 2-мавсум — Ёшлар форумига бағишланган) оммавий спорт мусобақаларининг беш босқичли тизимини жорий этиш.
|
1. Анъанавий тарзда икки мавсумда ўтказиладиган оммавий спорт мусобақаларининг низомини ишлаб чиқиш.
|
Ҳар йили 1 февраль
|
-
|
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(А. Аслонов),
Халқ таълими вазирлиги
(Р. Каримжонов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. Мусобақани ўтказиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Ҳар йили 1 март
|
3. Мусобақаларни ўтказиш муддати, жойи ва санасини белгилаш. Бунда, спорт мусобақалари болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва умумий ўрта таълим мактабларининг спорт иншоотларида ўтказилишини назарда тутиш.
|
Ҳар йили 1 апрель
|
4. Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг тренерлари ва умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ҳар бир маҳалла кўчаларига бириктириш.
|
Ҳар йили 1 апрель
|
7.
|
Олимпия, ноолимпия ва миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика мусобақаларини ташкил этиш.
|
1. Спорт мусобақаларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш.
|
2023 йилдан бошлаб
|
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида
|
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(А. Аслонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(Ю. Абсоатов),
Халқ таълими вазирлиги
(Р. Каримжонов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев),
спорт федерация (ассоциация)лари
|
2. Спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш.
|
2023 йил март
|
3. Спорт мусобақаларини юқори даражада ташкил этиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантиришга асосий эътибор қаратиш.
|
2023 йил апрель
|
8.
|
Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг йўриқчи-услубчи штат бирликлари доирасида болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг оммавий спортни ривожлантириш ва селекция бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |