Пенсия ёшига яқин қолган ҳамда ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун мурожаат қилган фуқароларнинг «Ўзархив» агентлиги ёки идоравий архивда мавжуд ҳужжатлари асосида меҳнат стажи давридаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларини (охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти даври 2005 йилдан аввалги даврга тўғри келганда) «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан (кейинги ўринларда — ЯММТ ИДАК) автоматик равишда юборилган электрон сўровга асосан «Ўзархив» агентлигининг электрон дастури томонидан тасдиқланган маълумотлар асосида ҳамда идоравий архивлар томонидан киритишни жорий этиш.
Техник йўриқнома
2021 йил июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), «Ўзархив» агентлиги (У. Юсупов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), идоравий архивлари мавжуд вазирлик ва идоралар
2.
Бугунги кунда фаолият юритаётган корхонада ишлаган собиқ ходимларнинг архив идораларига тақдим этилмаган 2005 йилгача иш ҳақи тўғрисида маълумотларини (охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти даври 2005 йилдан аввалги даврга тўғри келганда) «ЯММТ» ИДАКдан юборилган сўровга кўра тасдиқланган маълумотлар асосида киритишни жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
3.
«ЯММТ» ИДАКга киритилган ходимнинг тегишли меҳнат стажи даври учун иш ҳақи тўғрисида маълумотларини тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан «ЯММТ» ИДАКга киритилишини мониторинг қилиб бориш ҳамда ижросини таъминланмаганлиги учун жарима тўлашни жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
4.
Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасининг электрон базасидан, меҳнат стажи ҳамда уларнинг турмуш ўртоқлари тўғрисидаги маълумотларни ЯММТ дастури орқали олинишини жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил июнь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)
5.
Пенсия ёшига яқин қолган ҳамда ногиронлик ёки боқувчини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун мурожаат қилган фуқароларнинг ҳарбий хизмат даврини ЯММТ дастурида верификациялашни жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил ноябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
ЯММТ дастурига киритилган фуқароларнинг байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатлар (Афғон ва бошқа урушлар)да иштирок этиш даври тўғрисида маълумотларни ЯММТ дастурига киритиш механизмини жорий этиш.
Техник топшириқ
2021 йил декабрь
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов)
6.
ЯММТ дастурига киритилган фуқароларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш даврини тасдиқлаш ва ундан фойдаланиш.
Техник йўриқнома
2021 йил декабрь
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов)
7.
Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган ҳарбийлаштирилган тизимда ишлаган ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни ЯММТ дастурига киритиш тизимини жорий этиш.
Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқароларга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ёки ҳарбийлаштирилган тизим орқали пенсия тайинланганлиги ёки тайинланмаганлигини тасдиқлаш (ҳа ёки йўқ) бўйича веб-сервис ишлаб чиқиш.
Техник топшириқ
2022 йил январь
Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Президент хавфсизлик хизмати (А. Усманов), Миллий гвардия (Р. Джураев), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)
8.
Фуқароларнинг оила таркиби, жумладан қариндошлик даражаси (эр-хотин, ота-она ва фарзанд)ни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ) бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил январь
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
Боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир (аёллар) пенсия тайинлашда оила таркиби ва фарзандлари тўғрисида маълумотларни автоматик равишда аниқлаш бўйича ўзаро электрон ахборот алмашинувига ўзгартириш киритиш.
Техник йўриқнома
2022 йил январь
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)
9.
ЯММТ дастурида жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ЖБПҲ) ва иш ҳақининг якка тартибдаги реестри маълумотлари асосида фуқаронинг 2005 йилдан кейинги даврдаги меҳнат стажини верификациялаш ҳолати ҳамда уларнинг ойлик иш ҳақи миқдорлари тўғрисида маълумотлар билан танишиш имкониятини яратиш.
ЖБПҲ бир хил очилган, жамғариб бориладиган пенсия тизимига ажратмаларнинг фуқаролар кесимида реестри тақдим этилмаган ёки нотўғри тақдим этилган ҳолатларни, шунингдек, фуқаро ўзининг меҳнат фаолияти ва иш ҳақидаги маълумотларда тафовутни аниқласа, ушбу хатони иш берувчи, АТ «Халқ банки» ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан бартараф этиш тизимини жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил январь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), АТ «Халқ банки» (Ф. Саломов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев)
10.
Оғир меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациядан ўтказилганлиги бўйича маълумотларни ЯММТ дастурида қайд этиш тизимини жорий қилиш.
Техник йўриқнома
Дастурий таъминотида янги модуль яратиш
2021 йил сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
11.
Имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи лавозимлар бўйича (патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертизалари, моховхоналарда, вабога қарши муассаса, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ва бошқа) ЯММТ дастурида «маълумотнома» киритиш ҳамда у�бу лавозимларда ишлаган фуқароларни дастурда қайд этиш.
Техник йўриқнома
Дастурий таъминотида янги модуль яратиш
2021 йил сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
12.
Меҳнат органлари томонидан тузилган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида ногиронлик далолатномаси (Н-1 акт)нинг электрон базасини яратиш.
Электрон база ташкил этиш
2021 йил сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
13.
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган ходимларнинг электрон базасини яратиш.
Электрон база ташкил этиш
2021 йил сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
14.
Чернобиль ҳалокати иштирокчилари ва Иккинчи жаҳон уруши ногиронларига ҳар йилги санаторий ва курортда бепул даволаниши учун берилган йўлланмалар электрон базасини яратиш.
Электрон база ташкил этиш
2021 йил сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши (Қ. Рафиков)
15.
Ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларини Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали ЯММТ ИДАКга киритиш хизматини жорий этиш.
Техник йўриқнома
Дастурий таъминотида янги модуль яратиш
2021 йил сентябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
16.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар тўғрисида тиббий хулосаларнинг электрон ахборот базасини шакллантириш.
Электрон база ташкил этиш
2021 йил июнь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков)
Пенсия ва нафақа тайинлаш учун мурожаат қилинган фуқароларнинг ёки фарзандларининг ногиронлиги мавжудлиги тўғрисида маълумотларни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами асосида тақдим этиш тизимини жорий этиш.
Техник йўриқнома
17.
Фуқаро вафот этганлигини соғлиқни сақлаш муассасалари, жумладан оилавий шифокор пунктларида қайд қилиш ҳамда «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ТИЭК» электрон базаси билан интеграция қилиш.
Техник йўриқнома
2021 йил июнь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)
18.
Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ва «Пенсия» ахборот тизимлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.
Техник йўриқнома
2022 йил январь
Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан доимий яшаш учун чет элга кўчиб кетаётган фуқароларнинг электрон маълумотларини «Манзил» ахборот тизими орқали «Пенсия» ахборот тизимига автоматик равишда юбориш механизмини жорий этиш.
Дастурий таъминотида янги модуль яратиш
19.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳбусларнинг шахсий идентификация рақами асосида электрон базани шакллантириш.
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ва манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган фуқароларнинг маълумотларини Пенсия жамғармасига юбориш орқали уларнинг пенсия тўловларини автоматик тўхтатиш ва пенсия тайинлаш учун аризаларни қабул қилиш тизимини жорий этиш.
Техник йўриқнома
2021 йил октябрь
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)
20.
Ҳар бир пенсия ва нафақа олувчиларни идентификациялаш орқали шахсий ҳисобварақлар очиш, пенсиялар ва нафақалар тўлашнинг онлайн режимда ҳисоби ҳамда назоратини юритиш бўйича автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда тендерда ғолиб бўлган тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар (тўлов операторлари) томонидан жорий этиш.
Техник йўриқнома
Дастурий таъминотида янги модуль яратиш
2021 йил декабрь
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), тўлов операторлари
21.
Автоматлаштирилган тўлов тизимини Пенсия жамғармаси, барча тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар, ФҲДЁ ва «Электрон нотариус» ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
Техник йўриқнома
2021 йил декабрь
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), тўлов операторлари
22.
Пенсия ва нафақа олувчиларнинг танловига кўра белгиланган миқдор ҳамда муддатларда маблағларни уларнинг шахсий ҳисобварағи орқали автоматик равишда коммунал, солиқ, кредит ёки бошқа тўловларга ўтказиш имкониятини берувчи «режали тўлов» хизматини ишлаб чиқиш.
Техник йўриқнома
2022 йил январь
Тўлов операторлари, Марказий банк (М. Нурмуратов)
23.
Барча пенсия ва нафақа олувчиларга шахсий ҳисоб рақам очиш ва тўловларни етказиб бериш шартлари (пенсия ва нафақаларни етказиб бериш) бўйича шартномалар расмийлаштириш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил декабрь
Тўлов операторлари, Марказий банк (М. Нурмуратов)
24.
Пенсия ва нафақалар тўлови учун маблағларни Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси томонидан тўғридан-тўғри тўлов операторининг марказий ҳисоб рақамига молиялаштириш ҳамда ҳисоб-китобларини марказлашган ҳолда юритиш тартибини жорий этиш.
Техник йўриқнома
2022 йил январь
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), тўлов операторлари
25.
Шахсий ҳисобварағидаги пенсия ва нафақаларни нақд ёки нақд пулсиз шаклга ўтказиш ҳамда нақд пулни етказиб бериш шартларини (банк филиали, маҳалла фуқаролар йиғинлари биноси ёки фуқаронинг яшаш манзили) белгилаш бўйича мобил илова ишлаб чиқиш ҳамда телефон орқали фуқаролар билан ишлашга ихтисослашган «Call center» ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил январь
Тўлов операторлари, Марказий банк (М. Нурмуратов), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)
26.
Тўлов операторлари томонидан тўловларни етказиб бериш бўйича кечиктирилган хизматлар учун пенсия ва нафақа олувчиларга жарима тўлаш тартиби татбиқ этиш ҳамда пенсия ва нафақаларни тўлаш бўйича кўрсатилаётган хизматларни фуқаролар томонидан баҳолаб бориш тизимини жорий қилиш ҳисобига Пенсия жамғармасининг тўловларнинг тўлиқ ҳамда тўғри етказилиши устидан мониторинг ва назорат функциясини қисқартириш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил январь
Тўлов операторлари, Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)
27.
Пенсия ва нафақа тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия ва нафақа олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига молиялаштириш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил январь
Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
28.
Пенсияларни қатъиян фуқаронинг ЯММТга киритилган ва верификациялашган меҳнат стажи ҳамда 2005 йилгача архив идоралари, 2005 — 2015 йиллар учун АТ «Халқ банки»нинг жамғариб бориладиган пенсия тизими ва 2015 йилдан кейинги давр учун Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри ва фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестридаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари асосида ҳисоблаш.
Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган фуқаронинг меҳнат фаолияти даври тўғрисидаги маълумотлар ЯММТда мавжуд бўлмаса, Бандликка кўмаклашиш марказлари орқали киритишни ташкил этиш.
Бунда, ЯММТ дастурига киритилган иш стажи ҳамда архив идоралари, АТ «Халқ банки» ва Давлат солиқ қўмитасининг электрон маълумотлари асосида иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари тасдиқлангандан сўнг, пенсияни қайта ҳисоблаш.
Амалий чора-тадбирлар
2022 йил июль
Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), АТ «Халқ банки» (Ф. Саломов)
29.
Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларни ушбу «Йўл харитаси»га мувофиқ босқичма-босқич электрон шаклга ўтказилиши билан фуқаролардан тасдиқловчи ҳужжат талаб этилмасдан электрон маълумот асосида иш юритиш тизимини жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар давомида
Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров)
30.
«Йўл харитаси»га мувофиқ белгиланган муддатларда вазирлик ва идораларнинг идоравий ахборот тизимларини ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда шакллантириш бўйича техник ҳужжатларни (паспорт, концепция, техник топшириқ) ишлаб чиқиш.
Вазирлик ва идоралар томонидан пенсияларни тайинлаш учун талаб этиладиган маълумотларни электрон шаклда тақдим этиш юзасидан ахборот тизимини шакллантириш ва такомиллаштириш бўйича нархларни аниқлаш, шунингдек, идоралараро интеграция қилинишида амалий ёрдам кўрсатиш.
Ахборот тизимларини шакллантириш ва такомиллаштириш ишлари тегишли вазирлик ва идораларнинг тегишли бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Амалий чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар давомида
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), Пенсия жамғармаси (А. Хайдаров), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига
2-ИЛОВА
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати
тузилмаси