Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)
19.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларни республика ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда белгиланган тартибда бепул даволаш чораларини кўриш.
1. Туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари, фуқаролар йиғинлари томонидан сурункали касаллиги мавжуд, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш.
2. Рўйхатга киритилган хотин-қизларни туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг кўп тармоқли марказий поликлиникаларида тиббий кўрикдан ўтказиш.
3. Тиббий кўрик хулосаси асосида республика ва вилоят даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда бепул даволаш чораларини кўриш.
Доимий равишда
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)
20.
Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ногиронлиги бўлган хотин-қизларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш.
1. Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларига муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш.
2. Уларни белгиланган тартибда реабилитация техник воситалари ва протез ортопедия буюмлари билан бепул таъминлаш.
Доимий равишда
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова)
21.
Хотин-қизларнинг маиший шароитларини яхшилаш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёлларга қулайлик яратиш мақсадида боланинг илк ривожланишига хизмат қиладиган мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини янада кенгайтириш.
1. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли рўйхатга киритиш орқали қабул қилиш, шунингдек, боқувчисини йўқотган аёлларга фарзандини мактабгача таълим ташкилотлари, шу жумладан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига бериш харажатларини бюджетдан қоплаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2. Маҳаллаларда бўш турган ва фойдаланилмаётган бинолар (хоналар)ни хатловдан ўтказиш.
2021 йил 15 май
Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Г. Маруфова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
3. Мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг рўйхатини шакллантириш.
2021 йил 15 май
4. Мактабгача таълимга эҳтиёжи мавжуд маҳаллаларда, шу жумладан қишлоқ жойларида мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ташкил қилиш ва уларни зарур моддий-техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўриш.