2- амалий машғулот топшириғи Ушбу саволларга жавоб ёзиб беринг? Ҳар бир саволга тўлиқ жавоблар учун максимал 2,5 баллдан баҳоланади. Жами 5 балл
1. ХХ-асрнинг 60-80 йилларда Ғарбда замонавий менежментнинг ривожланиш босқичларини тахлил қилинг.
2.Ўрта Осиёда менежментнинг назарий асослари ва унинг асосий принципларини айтинг ва уларни таърифланг.
Javoblar:
1. .«Тизимли» ёки замонавий менежмент моҳияти ХХ асрнинг 60-80-йилларида Ғарбда замонавий менежмент ривожлана бошланди. Ғарб назариётчилари бошқарувнинг ижтимоий тизимлар мактабини ташкил қилиш мақсадида: -тизимли ёндошув асосларини ишлаб чиқишди; -яхлит тизим билан унинг қисмлари муносабатлари масалаларини кўриб чиқишди; -бир қанча ўзгарувчи омилларнинг бошқарувга таъсирини ўрганишди. Бу мактаб намояндалари (америкалик Ч. Барнард, Г. Саймон) замонавий менежментда қуйидаги тўрт ёндошувни асослаб беради: 3-Жадвал. «Тизимли» ёки замонавий менежмент № Бошқаришга ёндошув турлари Изоҳ 1. Тизимли ёндошув -Тизим-бу бир-бири билан ўзаро боғланган қисмлар мажмуидир. Ҳар бир қисм яхлит тизимнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади. Ташкилот-бу яхлит очиқ тизимдир. Унинг тақдири ташқи ва ички муҳитга боғлиқ. Ташкилотни бошқаришга тизимли ёндошувда асосан унинг ички муҳитига (иқтисодий, илмий-т ехник, ижтимоий -сиёсий), эътибор берилади. 2. Вазиятли ёндошув -Гарчи тизимли ёндошувда яхлит ташкилот қандай қисмлардан ташкил топган деган саволга жавоб тополсак-да, бу ўринда қисмларнинг қайси бири муҳим, қайси бири иккинчи ёки учинчи даражали деган савол кўндаланг турмайди. -Яхлитнинг қайси бир қисми ўта муҳим деган 16 саволга вазиятли таҳлил жавоб беради. Бунда ташкилотнинг ички таркибидаги ўзгаришлар ташқи муҳитнинг таъсири билан боғлаб ўрганилади. Аммо турли даражадаги вазият турли даражадаги билимни талаб қилади. 3. Функционал ёндошув -Бошқарувга ташкилий механизмларнинг энг оқилона йўлларини ишлаб чиқиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан бошқариш қуйидаги функцияларни бажаради: -режалаштириш; -ташкиллиштириш; -раҳбарлик қилиш; -мувофиқлаштириш; -назорат қилиш ва ҳк. 4. Миқдорли ёндошув -Бундай ёндошувда асосан: -менежментнинг операцион принципига; -қарор қабул қилиш назарияси принципларига; -математик ёки илмий менежмент кабиларга эътибор қаратилади. Миқдорли ёндошувдаги бошқариш жараёнида нафақат математик; статистика, кибернетика, муҳандислик фанлари билан социология бирга руҳшунослик, тизимлар назарияси каби фанлардан ҳам кенг фойдаланилади. Замонавий менежментнинг мақсади қарор қабул қилиш жараёнини электрон ҳисоблаш техникаси ҳамда энг янги математик усул ва воситаларни қўллаган ҳолда тадқиқ қилишдир. Тизимли менежмент қарорларнинг оқилоналигини таъминлашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди
2. Ўрта Осиёда менежментнинг назарий асослари ва тамойиллари Ўрта Осиёда менежментнинг назарий асослари ва унинг асосий принциплари қадим замонларда ҳам у ёки бу кўринишда мавжуд бўлган. Аммо улар Амир Темур ҳукмронлиги даврига келиб маълум шаклни касб этган, бунга Амир Темурнинг «Темур тузуклари» асари ёрқин мисол бўла олади. «Темур тузуклари» жаҳонга машҳур асардир. Унинг қўлёзма нусхалари дунёнинг деярли барча мамлакатлари (Ҳиндистон, Эрон, англия, Дания, Франция, Россия, Франция, Германия, Арманистон, Ўзбекистон ва б.) кутубхоналарида мавжуд. Асар икки қисмдан иборат. Биринчи қисм Амир Темурнинг ўз давлатини барпо этиш уни ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш, мукаммал қуролланган қудратли қўшин тузиш борасида тадбиқ этган «тузуклари» ва режаларидан иборат бўлиб, унда ҳатто қўшиннинг жанговор сафланиш тартиби ҳам махсус жадваллар орқали кўрсатиб берилган. 17 Асарнинг ўн уч қисм (кенгаш)дан иборат иккинчи бобида эса Соҳибқироннинг кучли феодал давлатни барпо этиш, қўшин тузиш ва душман лашкарини синдириш юзасидан тузган кенгашлари ва амалга оширган ишлар ўз ифодасини топган. «Тузуклар» муаллфифнинг фикрича, ҳар бир соҳиби тож давлат ва жамиятни маълум ижтимоий-сиёсий гуруҳга таянган ҳолда бошқариши лозим. Давлатни идора қилишда вазирлар, амирлари ва вилоятларда ўтирган ноибларнинг роли бениҳоя катта бўлган. Шунинг учун ҳам Амир Темур уларни танлаш ва вазифаларга тайинлаш ишига алоҳида аҳамият берган. Улар Соҳибқироннинг фикрича садоқатли, ахлоқий пок, адолатпеша, тинчликсевар ва ташаббускор одамлар бўлиши керак. «Тузуклар» муаллифининг фикрига кўра, масалан, вазирлар тўрт сифатга эга бўлишлари шарт: 1.Асиллик, тоза насллик ва улуғворлик. 2.Ақлу фаросатлик. 3.Сипоҳ билан раият аҳволидан бохабарлик ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш, улар билан яхши муомалада бўлиш. 4.Сабру бардошлилик, мулойимлик. «Тузуклар»да келтирилган маълумотларга кўра Амир Темур ўз давлатини, бир учи Чину Мочин ва иккинчи учи Шом ҳудудида бўлган улкан малакатни бор-йўғи етти нафар вазир ёрдамида бошқарган. Булар қуйидагилар (4-жадвал): 4-Жадвал. Вазирлар ва уларнинг вазифалари № Вазирлар Вазирларнинг вазифаси 1. Мамлакат ва раият вазири -Бу вазир эл-юртнинг муҳим ишларини, кунда чиқиб турадиган муаммоларни, раият аҳволини, олинган ҳосил, даромаднинг миқдори, олиқ-солиқ, давлат ҳаражатлари, эл-юртнинг ободончилиги ва аҳолининг фаровонлиги қай даражада эканлигидан олий ҳукмдорни хабардор қилиб турган. 2. Сипоҳ вазири -Сипоҳийларнинг маош ва танҳоларини бошқарган, унинг қийинчилик ва паришонликка тушиб қолмаслигининг чора-тадбирларини кўрган, сипоҳ аҳволидан доимо подшоҳни огоҳ этиб турган. 3. Мол-мулк, даромад, ҳаражатлар вазири -Турли сабабларга кўра эгасиз қолиб кетган ер-сув ва мол-мулкни бошқарган, закот ва бож йиғимига мутасаддилик қилган. 4. Саркори ҳосса ва салтанат ишларини юритувчи вазир -Подшоҳга қарашли ер-сув ва мол-мулк, шунингдек давлат муассасаларининг фаолиятини назорат қилиб турган. 5. Қозикалон -Адлия муассасаларини бошқарган. 6. Жалол ул-ислом -Подшоҳнинг фавқулодда ҳуқуқларга эга бўлган назоратчиси. 7. Вазири девони -Турли мамлакатлар билан олиб бориладиган 18 иншо ёзишмалар девонининг бошлиғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |