биринчидан, республиканинг экспорт қудратини ривожлантириш ва янада мустаҳкамлаш, экспортга йуналтирилган иқтисодиётни шакллантириш; иккинчидан, экспорт имкониятини кенгайтириш, жаҳон бозорига кириб бориш учун, аввало, қимматбаҳо хомашёни қайта ишлаш негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналарни ривожлантириш; учинчидан, ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш, хўжалик ишларини юритувчи субъектларга хорижий шериклар билан бевосита алоқалар ўрнатишда, ўз маҳсулотларини чет элларда сотишда кўпроқ эркинлик бериш, товарларни экспорт ва импорт қилишда бирмунча имтиёзли тартибни жорий қилиш борасида аниқ мақсадни кўзлаб сиёсат ўтказиш; туртинчидан, хорижий сармояларни республика иқтисодиётига кенг кўламда жалб этиш учун зарур ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ҳамда бошқа шароитларни яратиш; бешинчидан, халқаро молиявий муносабатларнинг таркибий мажмуини вужудга келтириш; олтинчидан, халқаро ҳуқуқ ва халқаро молиявий муносабатлар соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш.
Интеграция муносабатлари, манфаатлар бирикувининг хилма-хил механизмлари ва шакллари ҳамда интеграция турлари мавжудлигига асосланади. Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида турли даражаларда - дунё миқёсида ва минтақа кўламида интеграция жараёнларига қатнашсада, аммо бир муҳим қоидага амал қилади, яъни: бир давлат билан яқинлашиш бошқа бир давлат билан узоқлашиш ҳисобига бўлмаслиги лозим.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий жиҳатдан ривожланган бозор тизимига эга бўлган, демократик давлат ҳақидаги ҳозирги замон тушунчаларига мос равишда жаҳон ҳамжамиятига киришиши мумкинлигига асосланади.
Мамлакат жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик ўрнатган такдирдагина, яъни халқаро меҳнат тақсимотида ўзининг муносиб ўрнини топганда, минтақа ва бутун дунё хавфсизлик тизимларини барпо этишда фаол иштирок этгандагина уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг янги сифат босқичга олиб чиқиш имкониятлари кенгаяди.
Ўзбекистон Республикаси ривожланиш ва тараққиёт йўлига қадам қўйиб, иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги кўпгина нуфузли халқаро ташкилотларнинг тенг ҳуқуқли аъзолари сафига кириб келмокда. Қисқа вақт оралиғида республика ХВФ, Жаҳон банки, ХМТ, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Осиё ва Тинч океани ижтимоий-иқтисодий комиссияси (ОТИИК), ЕТТБ, Халқаро Молия корпорацияси (ХМК), Ҳамдўстликнинг минтақавий иқтисодий ташкилоти (ХМИТ) ва шу каби қатор халқаро молиявий ташкилотларга қабул қилинди.
Жаҳон ҳамжамиятидаги интеграциялашув ҳакида сўз борганда, БМТ фаолиятида Ўзбекистоннинг иштироки эътиборга лойиқ ходиса. Фақат БМТгина хавфсизликни сақлаш ва таъминлашга қаратилган дипломатиядан то тинчлик ўрнатишга қаратилган операцияларда қатнашишгача бўлган воситаларга эга.
Жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувнинг стратегик мақсади - давлатларнинг турли минтақавий бирлашмалари билан алоқаларни ривожлантиришдан иборат. Ўзбекистон минтақавий халқаро ташкилотлар: ЕИ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти (ЕХХТ), Шимолий Атлантика блоки (НАТО), Қўшилмаслик Ҳаракати ва бошқалар билан самарали ҳамкорлик қилмокда.
Жаҳон банки билан биргаликда Ўзбекистонда миллий валютани мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш ва тўлов балансини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш ва корхоналар даражасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун тикланиш қарзи бериш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |