1. Fuqarolik jamiyatini qurish, strategik maqsad


Korrupsiya va unga qarshi kurashtushunchasi



Download 0,52 Mb.
bet76/111
Sana31.12.2021
Hajmi0,52 Mb.
#265299
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   111
Bog'liq
2 5355076996881714163

74.Korrupsiya va unga qarshi kurashtushunchasi.

Маълумки “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “corruptio” сўзидан олинган булиб, мазмуни “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси яна “коррозия” сузи яъни “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Шундан келиб чикиб бу сўзни ижтимоий кўриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш оркали сотиб олиш” деган маънони беради.

Миллий қонунчилигимизда мазкур атаманинг аниқ ҳуқуқий таърифи мавжуд эмас, бироқ халқаро ҳуқуқнинг айрим манбаларида хусусан, Коррупция муаммолари бўйича Европа Кенгаши Гуруҳларининг 1-сессияси (1995 йил 22-24 февраль, Страсбург)да “Коррупция”га шундай таъриф берилган.“Коррупция - пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган шунингдек ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”.Коррупцияга қарши кураш ишларини ташкиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 3 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси тузилмасида ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги порахўрлик, ўғирликлар ва бошқа суиистеъмолчиликларга қарши кураш бошқармасини ташкил этиш тўғрисида”ги; 1994 йил 11 майдаги “Хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни коррупция, рэкет ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа кўринишларидан ҳимоя қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги; 1997 йил 28 майдаги “Коррупция, рэкет ва терроризмга қарши курашни такомиллаштириш ишларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

БМТ Ривожланиш Дастурининг (“UN Development Program”) назарий таҳлилига кўра коррупцияни вужудга келишида қуйидаги омиллар катта роль ўйнайди: ваколат ёки хокимиятга, шахсий манфаат ва ўзбошимчалик, ҳисобдорсизлик ва ошкорасизлик.

Жаҳон миқёсида қуйидаги коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир:

а) БМТнинг “Коррупцияга қарши курашиш конвенцияси”;

б) Европа Иттифоқининг “Коррупция учун жиноий жавобгорлик тўғрисидаги Конвенцияси;

в) Европа Иттифоқининг “Коррупция учун фуқаровий жавобгарлик тўғрисида”ги Конвенцияси;

г) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида “Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисида”ги модел қонуни;

д) “Осиё Тараққиёт Банки ва Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки Осиё ва Тинч океани коррупцияга қарши ҳаракат дастури”;

XX асрнинг 90 йилларидан халқаро ва минтақавий доираларда коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ халқаро шартномалар қабул қилина бошланди.

Коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп томонлама халқаро ҳужжатлар қабул қилинган:

Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш бўйича Америка конвенцияси” (4);

Европа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 21 ноябрда Европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Евро иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Конвенцияси (5);

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича Конвенцияси (6);

Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январ-да қабул қилинган “Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисида”ги Конвенцияси (7);

Европа Кенгаши Вазирлар қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябр-да қабул қилинган “Коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисида”ги Конвенцияси;

2003 йил 12 июлдаги Африка Иттифоқининг “Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тўғрисида”ги Конвенцияси;

БМТнинг “Трансмиллий уюшган жиноятчиликка ҳамда коррупцияга қарши кураш” Конвенцияси;

МДҲ доирасида эса унга аъзо давлатлар томонидан 2003 йил 15 ноябрдаги қарорга мувофиқ, “Коррупцияга қарши сиёсатнинг қонунчилик асослари тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги ҳам коррупцияни жамият ривожланишига қарши қаратилган иллат сифатида унинг қанчалик хатарли экiнлигини кўрсатади.




Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish