Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 август,
ПҚ-4417-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 28 нафар.
* Жами ходимларнинг чекланган сонига кирмайди.
Ёрдамчи ва техник ходимларнинг сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжат айланиши
схемаси
Босқичлар
|
Тадбирларнинг номланиши
|
Амалга ошириш муддати
|
Масъул ижрочилар
|
1-босқич
|
Аризачининг мурожаатига асосан унинг бизнес-режаси тижорат банклари томонидан ички меъёрий ҳужжатлар билан ўрнатилган тартибга мувофиқ кўриб чиқилади ва натижасига кўра тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш тўғрисида тижорат банкларининг бош офисларига ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда ― Жамғарма) талабнома юборилади.
|
3 кун
|
Тижорат банклари
|
2-босқич
|
Тижорат банкларининг бош офислари томонидан Жамғарма билан биргаликда тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилиш мақсадида лойиҳалар саралаб олинади.*
Қабул қилинган қарор тижорат банкларининг ҳудудий бўлинмаларига ва аризачига юборилади.
|
3 кун
|
Тижорат банклари, Жамғарма
|
3-босқич
|
Маъқулланган лойиҳалар бўйича уч томонлама шартнома тузиш.
|
3 кун
|
Тижорат банклари, Жамғарма, аризачи
|
* тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, фоиз тўловларини қоплашга компенсациялар тақдим этиш суммаси 5 млрд сўмдан ошган тақдирда, лойиҳани саралаш жараёнига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази » ДУК жалб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига
3-ИЛОВА
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам олиш ҳақидаги аризаларини кўриб чиқиш бўйича электрон ҳужжат айланиши
Do'stlaringiz bilan baham: |