1. Фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш асослари



Download 0,73 Mb.
bet1/6
Sana19.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#824830
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
23,Мавзу Қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини


Мавзу: Қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш имкониятлари ва унинг ижтимоий ахамияти.


МУНДАРИЖА
Кириш
1. Фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш асослари.........2
2. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари .............................................................................11
3. Фермер хўжаликлари иқтисодий барқарор ривожлантиришнинг ижтимоий аҳамияти................................................................................21
4.Қишлоқ хўжалигида кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш истиқболлари........................................27
Хулоса ва таклифлар..............................................................................30
Фойдаланилган адабиётлар...................................................................31
Кириш
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 22 ноябрдаги мърузасида: “Фермер хўжаликларини юритиш учун ер майдонларидан самарали фойдаланилиши, уларнинг молиявий иқтисодий ҳолатининг барқарорлигини, тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномаларини бажарилишини яхшилаш мақсадида берилган ер участкалари мақбуллаштириш тадбирларининг амалга оширилиши фермерларни соҳани бошқаришдаги етакчи кучга айлантирди” деб айтиб ўтган.
Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётида етакчи ўринни эгаллайди. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ялпи ички маҳсулотнинг салмоқли қисми шу соҳада етиштирилади. Аҳолининг 60 фоиздан ортиқ қисми қишлоқда яшайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилнинг 29 декабридаги қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, экин майдонлари таркибини мақбуллаштириш ҳисобига ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда интенсив, тежамкор технологияларини жорий қилиш, фермер хўжаликлари молиявий барқарорлигини таъминлаш ва фаолияти иқтисодий самарадорлигини ошириш, тармоқ экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадларига қаратилган “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори яқин йиллар ичида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ўта муҳим, инқилобий қарор бўлиб, ушбу қарор билан пахта майдонларини 2016 йил ҳосилидан бошлаб 5 йил давомида 170 минг гектарга, ғалла экиладиган майдонларни 2017 йил ҳосилидан бошлаб 50 минг гектарга қисқартириш бўйича стратегия белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида: ”2016-йилда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилди. 2017-йилда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, компаниялар ва бошқа идоралар, шунингдек, барча бўғиндаги ҳокимликлар қуйидаги стратегик муҳим вазифаларни амалга ошириши шарт:
биринчи – экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ва хосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш;
иккинчи – фермер хўжаликларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини мустаҳкамлаш 1кераклигини таъкидлади.
Ҳозирги кунда фермер хўжаликлари маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ҳақиқатда устувор йўналишга айланди. Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики, фермер хўжаликлари йилдан-йилга ўсиб, тараққий этиб, иқтисодиётда салмоқли ўринни эгаллаб бормоқда.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish