НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг асослари.
2. “Ўзстандарт” агентлигининг метрология бўйича ваколатлари.
3. Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонуни қисқа шарҳи.
4. Давлат метрологик текшируви ва назорати.
5. Давлат метрологик текшируви ва назорати турлари.
6. Норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш.
МЕТРОЛОГИЯ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ВА ДАВЛАТЛАРАРО ТАШКИЛОТЛАР
РЕЖА:
1. Ўлчов ва тарозиларнинг Халқаро бюроси.
2. Қонунлаштирувчи метрология бўйича халқаро ташкилот.
3. Евроосиё давлат метрологик муассасалари (КООМЕТ).
4. Метрология, стандартлаштириш, сертификатлаш ва сифат бўйича давлатлараро кенгаш фаолияти тўғрисида.
Таянч иборалар: Метрологик хизмат, метрологик таъминот, ИСО (ИСО), МЕК, МОЗМ, катталик, катталикнинг ўлчамлиги, катталикларнинг бирликлари, (КООМЕТ).
1. Ўлчов ва тарозиларнинг Халқаро бюроси
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 373-сонли қаpopида юклатилган вазифа- ларидан келиб чиққан ҳолда, «Ўзстандарт» агенлигининг функцияларидан бири қилиб, халқаро ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш белгиланган.
Ўзбекистон давлат стандарти O’z DSt 1.0да стандартлаштириш соҳасидаги халқаро ҳамкорликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- Ўз СТ қоидаларини халқаро, давлатлараро, регионал ва бошқа давлатларнинг илғор миллий стандартлаштириш тизимлари билан уйғунлаштириш;
- Ўзбекистон стандартлаштириш бўйича МҲлар Давлат фондини халқаро, давлатлараро, регионал ва бошқа давлатларнинг миллий стандартларни қўллаш асосида такомиллаштириш;
- МҲларни халқаро, давлатлараро, регионал ва бошқа давлатларнинг миллий стандартлари билан уйғунлаштириш;
- икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик асосида яратиладиган янги рақобатбардош маҳрулотлар ва техно- логияларга тегишли бўлган маҳаллий стандартлар асосида халқаро, давлатлараро, регионал стандартларни ишлаб чиқиш;
- чет давлатлар билан Ўзбекистоннинг савдо-иқтисод ва илмий-техник ҳамкорлигини меъёрий таъминотини яхшилаш;
- халқаро, давлатлараро, регионал стандартларни ишлаб чиқаришда Ўзбекистоннинг манфаатини ҳимоя қилиш.
Метрология бўйича халқаро ташкилотларнинг асосий вазифаси глобал метрологик тизимни яратищдир. Бунинг учун:
- халқаро бирликлар тизими SI да ўлчашлар бирлилигини таъминлаш;
- ўлчашлар рухсат этилган ноаниқлиги доирасида ишонч- лилиги;
- халқаро тан олинган ва амалдаги сифат тизимларга риоя қилиниши;
- ҳужжатлар билан тасдиқланадиган компетентлилик (лаёқатлилик)ни текшириш процедуралари шаффофлилига риоя қилиниши.
Метрология бўйича халқаро ташкилотлар ҳаракати билан кўпчилик давлатларда Халқаро бирликлар тизими SI, умумий атамалар ва ЎВ метрологик ҳарактеристикаларини меъёрлаш ва уларни синаш ҳамда сертификатлаштириш усуллари бўйича тавсиялар қабул қилинган.
Халқаро даражада ўлчашлар бирлилигини таъминлаш учун тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва уларда ўлчашлар бирлилигини таъминлашга қаратилган тавсиялар ва метрология соҳасида қоидалар ва меъёрлар белгиланиши керак.
- халқаро меъёрий ҳужжатлар метрология соҳасидаги асосий тўртта йўналишда ишлаб чиқилиши керак: метрология соҳасида атамашунослик;
- катталиклар бирликлари, уларнинг номланиши, белгиланиши ва аниқланиши;
- ўлчаш воситалари метрологик кўрсаткичларига талаблар;
- катталикни ўлчаш натижалари хатолигини белгилаш усуллари.
Ўлчовлар ва оғирлик бўйича Халқаро бюро 1875 йилда Парижда 17 давлатлар томонидан Метрик конвенция имзоланиши билан бирга Ўлчовлар ва тарозилар бўйича Халқаро бюро (ЎТХБ) (Le bureau International des Poids et Mesures — BIPM) ташкил этилди. Ҳозирда (ЎТХБ) 100 дан зиёд давлатларда метрологик фаолиятни мувофиқлаштиради. ЎТХБ Францияга яқин бўлган Севр шаҳрида жойлашган бўлиб, метр ва килограммнинг ҳамда бошқа айрим халқаро эталонларнинг прототиплари сақланади, уларни миллий эталонлар билан таққослашни ташкил этади.
ЎТХБнинг илмий ишлар йўналиши ўлчашлар метрик тизимини такомиллаштиришдир. Шу мақсадда ЎТХБ доимо катталиклар бирликларининг халқаро эталонларини такомиллаштиради, ўлчашларнинг янги усулларини ва аниқроқ воситаларини яратади, асосий ўлчов воситаларининг эскирган концепцияларини ўзгартиради, халқаро даражада миллий эталонларни солиштиришни ташкил этади, аъзо давлатлар ишларини мувофиқлаштиради.
ЎТХБ фаолиятини молиялаштириш Метрик конвенцияга аъзо давлатлар томонидан амалга оширилади. ЎТХБ фаолиятини 18 нафар таниқли физик ва метрологлардан иборат Ўлчовлар ва тарозиларнинг халқаро қўмитаси (ЎОХҚ) томонидан бошқарилади.
Тўрт йилда бир марта ўлчовлар ва тарозилар бўйича Бош конференция йиғилади ҳамда метрология ва ўлчашлар техникаси бўйича умумий ва муҳим қарорларни қабул қилади.
Халқаро ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида ISO томонидан чоп этилган «Ўлчашлар ноаниқлигини белгилаш учун Раҳбарий ҳужжат» ва «Асосий ва умумий метрологик атамалар халқаро луғати» яратилди. Ўлчовлар ва тарозилар бўйича Халқаро бюронинг ташкилий тузилмаси 4.1- расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |