1. Фанга доир умумий тушунчалар, фаннинг мақсади ва вазифалари; Метрологиянинг ривожланиш тарихи, мақсад ва вазифалари; Асосий атама ва таърифлар


Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари



Download 1,28 Mb.
bet53/81
Sana25.02.2022
Hajmi1,28 Mb.
#311639
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81
Bog'liq
Kubayeva

2. Стандартлаштиришнинг асосий тамойиллари
Стандартлаштириш бўйича умумий мақсад - бу маҳсулот сифати, процесслар ва хизматлар бўйича Давлат ва истеъмолчиларнинг қизиқишларини қимоялашдир.
Стандартлаштиришнинг ушбу умумий мақсадидан келиб чиққан ҳолда унинг асосий тамойилларини келтирамиз:
1. Системалик ва комплекслилик. Комплекслилик – бу мураккаб системадаги барча элементларнинг мувофиқлигидир.
2. Динамиклик ва стандартлаштиришнинг ўсувчанлиги. Стандартлар фан ва техникадаги юз бераётган ўзгаришларга «адаптация», яъни мослашиши керак. Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилоти «ИСО»нинг стандартлари ўсувчандир.
3. Стандартлаштиришнинг самарадорлиги – бу норматив ҳужжат қўлланилганда иқтисодий ёки ижтимоий самара беришидир, яъни стандартлаштиришга сарфланган бир сўмнинг ўн сўм фойда келтиришидир.
4.Стандартларни ишлаб чиқишнинг устиворлиги бу устиворлик товар ва хизматларнинг ўзаро мувофиқлиги, алмашувчанлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.
5. Уйғунлаштириш тамойили - бу халқаро савдода тўсиқ бўлмайдиган уйғунлашган стандартларни ишлаб чиқишдир.
6. Афзаллик тамойили. Бу тамойил афзалроқ сонлар қаторидан фойдаланишга асосланган бўлиб, улардан буюм, ускуналарнинг номенклатурасини камайтиришда фойданилади.
3. Стандартлаштиришнинг усуллари
Амалиётда стандартлаштиришнинг қуйидаги келтирилган усулларидан кенг фойдаланилади.
1. Унификация:
а) системалаштириш;
б) классификация ёки таснифлаш;
2. Симплификация;
3. Типизация ёки турларга ажратиш;
4. Селекция ёки танлаш;
5. Оптималлаш (оптимизация);
6. Агрегатлаш (агрегатирование)
• Унификация - стандартлаштириш шакли бўлиб, икки ёки ундан ортиқ ҳужжатларни (техник шартларни) бирлаштиришдир ва бу ҳужжат билан регламентланган буюмни истеъмолда ўзаро алмаштириш мумкин бўлганлиги, албатта, назарда тутилган бўлиши керак.Бошқача қилиб айтганда, унификация- бу бир хил функционал йуналишда бўлган бир турдаги деталъ ва агрегатлар сонини рационал қисқартириш бўйича фаолиятдир. Маҳсулотни унификациялаш коэффициенти Кп мавжуд бўлиб, у қуйидаги ифода билан келтирилади:
Кn = n-n0 / n×100.
Бу ерда: n-буюмдаги деталлар сони бўлиб, унга стандарт, унификациялашган ҳамда умуммашинасозлик, тармоқлараро ва тармоқда қўлланиладиган деталлар киради. n0-оптимал деталлар сони;
а) системалаштириш- бу буюмлар, ҳодисалар ва тушунчаларни аниқ тартиб ва кетма-кетликда жойлаш бўлиб, фойдаланишга қулай бўлган тизимни яратади. Масалан, бу тизимдан энциклопедик ва политехник маълумотномалар ва библиографияларда фойданилади. ОКП - общероссийский классификатор промышленной и селъскохозяйственной продукции. Машиналарнинг ўлчамлари ва параметрларини ҳамда уларнинг деталлари ва кисмлари системалаштириш учун афзалроқ сонлар қатори фойдаланилади.
б) классификация- бу буюм, ҳодиса ва тушунчаларни класслар, разрядларга, уларнинг умумий белгиларига боғлиқ ҳолда жойланишидир. Масалан, УДК - универсальная десятичная классификация гуманитар ва техникавий адабиётларни индекслар билан рубрикалашнинг халқаро тизими сифатида қабул қилинган. Масалан, УДК62- техника, УДК621-умумий машинасозлик ва электроника, УДК62,3- электротехника ва бошқалар.
• Симплификация - стандартлаштиришнинг шакли бўлиб, буюмларнинг тури ва бошқа турли кўринишларининг микдорини қараётган вақтдаги мавжуд талабларгача камайтиришдир. Симплификация объектларига ҳеч қандай техникавий мукаммаллаштиришлар киритилмайди.
• Типизация - бу кўп сонли ва кўп турдаги машина, прибор, инструмент ва бошқалардан ўз сифати бўйича рационал бўлган ва ўз тартибида умумий деталлар бўлганларини танлашдир. Мақсади буюмларнинг кўпхиллигини ликвидация қилишдир.
• Стандартлаштириш объектларини танлаш (селекция). Бу ишлаб чиқаришнинг давом эттирилиши мақсадга мувофиқ деб топилган конкрет объектларни танлаш.
• Оптимизация- бу оптимал бош параметрларни ҳамда сифат ва тежамкорликнинг бошқа барча кийматларини топишдир.
• Агрегатлаш - бу алоҳида унификациялашган стандарт узелларидан машина, прибор ва жиҳозларни яратиш усулидир. Масалан, 15 та размерли мебель матлари ва 3 та размерли (ўлчамли) стандарт яшиклари. Бу элементларнинг турли комбинациялари - 52 кўринишдаги мебел олиш имкониятини беради.



Download 1,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish