13. Фундаментал, амалий, инновацион тадқиқот ишланмаларининг ўзаро алоқаси
ва фарқи. Фан ишлаб чиқаришнинг алоқадорлиги. Илмий тадқиқотда ворисийлик
ва новаторлик.
Фаннинг амалиёт сари ҳаракатининг турли босқичларига илмий тадқиқотларнинг бир-
бири билан боғланган, лекин шунга қарамай турли уч типи мувофиқ келади:
1) фундаментал тадқиқотлар;
2) амалий тадқиқотлар;
3) тадқиқотчилик лойиҳа-конструкторлик
ишланмалар;
4) инновацион тадқиқотлар;
5) Ёшларнинг амалий ва фундаментал тадқиқотлари
Фундаментал тадқиқотлар
.
Фундаментал тадқиқотлар воқелик ҳодисалари ва
қонунлари ҳақида янги билим олишга қаратилади. Улар бирон-бир амалий мақсадларга
эришишни бевосита кўзламайди. Бу ерда тадқиқотчини ҳақиқат ўз-ўзича қизиқтирмайди,
у мазкур ҳақиқатнинг тагига етиш қандай фойда келтириши мумкинлигини билмасдан
уни излайди. Фундаментал тадқиқотлар икки хил: эркин ва аниқ мақсадга қаратилган
бўлади.
Амалий тадқиқотлар. Амалий тадқиқотларнинг хусусияти шу билан
белгиланадики, улар амалий вазифаларни ечиш учун керакли бўлган билимни олишга
қараб тўғридан-тўғри мўлжал олади
. Бунда гап айрим
турдаги амалий вазифаларни
ечиш ҳақида боради. Илмий ходим бошқа имкониятларни ўрганиш учун, ҳатто улар
қизиқарли натижаларни ваъда қилаётган бўлса ҳам, мазкур тадқиқот чизиғидан четга
чиқиши мумкин эмас. Иш режалари ва графикларини ҳамда уларни бажариш тўғрисида
ҳисоботларни вақти-вақти билан тақдим этиш одатда амалий тадқиқотларни
молиялаштириш шарти ҳисобланади.
Фундаментал ва амалий тадқиқотларда олим амалда мавжуд бўлган, лекин номаълум
нарса ёки ҳодисани тавсифлаш ва тушунтиришга ҳаракат қилса, лойиҳа-конструкторлик
ишланмалари устида ишловчи илгари мавжуд бўлмаган нарсани ўйлаб топиш ва
яратиш
ҳақида ғам чекади. Биринчи ҳолда нарсани табиат ёки инсон қандай қилиб
яратганлигини билиш ва тушуниш керак бўлса, иккинчи ҳолда нарсани қандай яратиш
мумкинлигини билиш ва тушуниш талаб этилади. Бу ҳолат тадқиқотчилик лойиҳа-
конструкторлик ишланмаларининг фан тизимидаги алоҳида ўрнини белгилайди. Улар,
бир томондан, илмий фаолиятнинг алоҳида тури сифатида қаралиши мумкин, бошқа
томондан эса – техник ва технологик вазифаларни «тайёр» илмий билимлар асосида
ечишдан иборат бўлган муҳандислик фаолияти сифатида амал қилади.
Инновацион тадқиқотлар муайян соҳада мавжуд билимларга таяниб ишлаб чиқариш
учун фойдали янги ишланмани ихтиро қилишни назарда тутади
Ёшлар илмий тадқиқот лойиҳалари бу нисбатан янги йўналиш бўлиб, унда ёш
олимларнинг фундаментал ва амалий аҳамиятга эга бўлган илмий изланиш натижалари
ўз ифодасини топади.
Ўзбекистонда барча турдаги илмий тадқиқот ишлари “Фан ва
технологияларни
мувофиқлаштирувчи Давлат қўмитасида” назорат қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: