Учламчи даврнинг – бошларида иқлим иссиқ ва нам бўлган. Тропик ва субтропик ўсимликлар кенг тарқалган. Давр ўрталарида иқлим қуруқ ва мўътадил, охирида кескин совиган. Иқлимдаги бундай ўзгаришлар ўрмонларнинг камайишига, ўт ўсимликларнинг пайдо бўлишига ва кенг тарқалишига олиб келган. Ҳашаротлар синфи авж олиб ривожланган. Улар орасида гулли ўсимликларнинг четдан чангланишини таъминлайдиган, шунингдек ўсимлик нектарларидан озиқ оладиган юксак вакиллари пайдо бўлган. Судралиб юрувчи хайвонлар ҳам камайган. Қурукликда, ҳавода қушлар, сут эмизувчилар, сувда эса баликдар, сув муҳитида яшашга мослашган сут эмизувчилар учраган. Давр охирига келиб қушларнинг ҳозирги пайтда маълум бўлган кўп авлодлари пайдо бўлган. Даврнинг бошларида сут эмизувчиларнингхалталилар кенжа синфи вакиллари кенг ўрин олган. Давр охирига келиб яшаш учун курашда йўлдошли сут эмизувчи ҳайвонлар улардан ғолиб келган.
Йўлдошли сут эмизувчи ҳайвонларнинг қадимгиси ҳашаротхўрлар туркуми бўлиб, ундан учламчи давр мобайнида йўддошлиларнинг бошқа туркумлари, шу жумладан приматлар келиб чиққан.
Учламчи даврда Марказий Осиёнинг Туркистон - Ҳисор тоғ тизмалари орол ҳолатида қуруқликдан иборат бўлади. Ўсимликлардан папоротниклар, қирқбўғимлар, очиқ уруғли ўсимликлар, ёпиқ уруғлилардан дарахтсимон формалар билан бир қаторда ўт ўсимликлар ривожланган.
Учламчи даврнинг ўрталарида одамсимон маймунлар ривожланади. Ўрмонларнинг қисқариши билан баъзи одамсимон маймунлар очиқ ерларда яшашга мажбур бўлади. Улардан кейинчалик дастлабки одамлар келиб чиққан. Улар кам сонли бўлиб, табиатнинг фалокат воқеалари йирик йиртқич ҳавонлардан сақланиш учун доимо курашиб келганлар.
Тўртламчи даврда – Шимолий муз океани музларининг бир неча марта жанубга силжиши ва орқага чекиниши юз беради. Музларнинг жанубга томон ҳаракатланиши иқлимнинг совиши билан жуда кўп иссиқсевар ўсимликлар жанубга, музлик орқага чекиниши билан яна шимол томон тарқаладилар. Ўсимликларнинг, бундай такрорий миграцияси (лотинча мигратио — кўчиш) популяцияларнинг аралашиб кетишига, ўзгарган шароитларга мослаша олмаган турларнинг қирилиб шароитга мослашган турларнинг келиб чиқишига сабабчи бўлади.
Тўртламчи даврга келиб одам эволюцияси тезлашади. Меҳнат қуроллари ясаш, улардан фойдаланиш кескин равишда такомиллашади. Одамлар атроф-муҳитни ўзгартириб яшаш учун қулай шароит яратишни ўрганиб оладилар. Одамларнинг атроф-муҳитни ўзгартириш қобилияти, сон жиҳатдан орта бориши ва кенг тарқалиши ўсимликлар ва ҳайвонот оламига таъсир эта бошлайди. Дастлабки овчилар ови туфайли баъзи ўтхўр ёввойи ҳайвонлар сони секин-аста камая боради.
Европа ва Осиёда мамонтлар, қалин юнгли каркидонлар, Америкада мастодонтлар, от аждодлари, баҳайбат ялқов, денгиз сишри деган ҳайвонлар дастлабки овчилар томонидан қириб юборилди. Йирик ўтхўр ҳайвонларнинг қирилиши улар билан озиқланувчи ғор арслони, айиғи ва бошқа йирик йиртқич ҳайвонларнинг қирилишига сабабчи бўлди. Дарахтлар ҳам кесилиб, кўпгина ўрмонлар ўрни яйловлар билан алмашинди. Одамлар ёввойи ҳайвонлар болаларини қўлга ўргата бориши натижасида хонаки ҳайвонларнинг дастлабки маҳаллий зотлари, ёввойи ўсимлик уруғларини экиш, парвариш қилиш орқали маданий ўсимликларнинг дастлабки навлари келиб чиққан. Қайд қилинганларнинг барчаси одамларнинг озиқ-овқатини кўпайтиришга, яшаш учун курашда ғолиб келишга, сонйни янада ортишига ёрдам берган.
Оралиқ формалар. Тузилишига кўра турли синф белгиларини ўзида бирлаштирган организмлар оралиқ формалар дейилади. Девон даврида яшаган панжа қанотли балиқлар, балиқчар билан сувда ҳам қуруқликда яшовчилар орасида оралиқ форма саналади. Археоптерикс судралиб юрувчилар билан қушлар ўртасидаги оралиқ формадир. Теропсидларнинг баъзи вакиллари судралиб юрувчилар билан сут эмизувчилар орасидаги оралиқ форма ҳисобланади. Уруғли патюротниклар эса папоротниклар билан очиқ уруғли ўсимликлар орасидаги оралиқ формадир. Оралиқ формаларнинг мавжудлиги ҳам органик дунё тарихий жараёнда ўзгара борганлигини кўрсатувчи ишончли далилдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |