1. Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши тўғрисида диний қарашлар Ердан ташқарида ҳаёт пайдо бўлганлиги тўғрисида таълимот Ҳаётнинг ўз-ўзидан(спонтан)пайдо бўлиши



Download 29,08 Kb.
bet3/6
Sana01.03.2022
Hajmi29,08 Kb.
#476573
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу

Палеозой – эраси 340 млн йил давом этган. Мазкур эра ҳаётнинг бир мунча хилма-хиллиги, такомиллашиши билан таърифланади. Шу эрадан бошлаб эукариот организмлар танаси скелет ҳосил қилиб, палеонтологик солномасининг тўлиқ ва изчил бўлишига ймкон яратган.
Кембрийдаврида икдим мўьтадил бўлиб, ўсимлик ва ҳайвонлар денгизда тарқалган. Уларнинг баъзилари ўтроқ, баъзилари сув оқими билан ҳаракатланган. Ҳайвонлардан икки палла чиғаноқли, қорин оёқли, бош оёқли моллюскалар, ҳалқали чувалчанглар, трилобитлар кенг тарқалган ва фаол ҳаракатланган. Умуртқали ҳайвонларнинг дастлабки вакиллари қалқондорлар яшаган. Жағ бўлмаган. Улар ҳозирги даврда яшаётган тўгарак оғизлилар, миногалар, миксиналарнинг узоқ аждоди ҳисобланади. Туркистон, Олтой, Зарафшон тоғ тизмаларидаи кембр даврига хос содда ҳайвонлар, булутлар, ковакичлилар, қисқичбақалар, кўк-яшил, яшил сув ўтлари топилган. Ҳисор тоғ тизмаларида эса қурукдикда яшовчи ўсимлик споралари аниқланган.
Ордавикдаврида дснгизлар сатҳи ортиб, унда яшил, қўнғир, қизил сув ўтлари, бошоёқли, қориноёқли моллюскаларнинг хилма-хиллиги ортади.
Коралл рифларининг ҳосил бўлиши авж олади. Булутлар ҳамда баъзи бир икки палла чиғаноқли моллюскаларнинг турли-туманлиги камаяди.
Силурдаврида тоғ ҳосил бўлиш жараёнлари кучайиб, қуруқлик сатҳи ортади. Иқлим нисбатан қуруқ бўлади. Бошоёкли моллюскалар ниҳоятда кўпаяди. Давр охирига келиб қисқичбақачаёнлар ривожланади. Умуртқасизларнинг яна бир тип вакиллари бўлмиш нинатанлилар пайдо бўлади.Силурнинг охирида қирғоқ яқинидаги сувларда тарқалган кўп ҳужайрали яшил сув ўтларининг баъзилари яшаш учун кураш, табиий танланиш туфайли қуруқликка чиқишга муваффақ бўладилар. Тупроқ дастлабки қуруқликдаги ўсимликларнинг тарқалишига имкон берган. Тупроқда органик бирикмаларнинг тўпланиши кейинчалик замбуруғларнинг пайдо бўлиши учун имкон яратган. Марказий Осиёда кучли вулқонли жараёнларрўй берган. Иқлим илиқ булган. Зарафшон тоғ тизмаларида ковакичли ҳайвонлар билан, паст буйли псилофитни тошга тушган тасвири топилган.
Девондаврида қуруқлик ортиши денгизлар сатҳи камайиб, бўлиниб кетиши янада давом этган. Иқлим мўътадил бўлган. Қуруқликнинг қўпгина қисми дашт, ярим даштга айланган. Денгизларда тоғайли балиқлар ривожланиб, қалқондор балиқларнинг яшаш учун курашда камая бориши рўи берган. Сўнгра суякли балиқлар келиб чиққан. Саёз ҳавзаларда икки ёқлама нафас олувчи балиқлар, панжа қанотли балиқлар ривожланган. Панжа қанотли балиқларнинг айрим вакиллари — латимерия тирик «қазилма» сифатида ҳрзир ҳам Жанубий Африка. Мадагаскар қирғоқларидаги сувлардан топилган. Бу даврда баланд бўлиб ўсувчи папоротниклар, қирқбўғимлар, плаунлар дастлабки ўрмонлар ҳосил қилади. Бўғимоёкли ҳайвонларнинг айрим гуруҳлари ҳаво билан нафас олишга ўтиши туфайли кўп оёқлилар ва дастлабки ҳашаротлар пайдо бўлади.
Девон даврининг ўрталарига келиб, панжа қанотли балиқларнинг айрим гуруҳлари қуруқликка чиқади. Натиждда сувда ҳам қуруқликда яшовчиларнинг дастлабки турлари вужудга келади.

Download 29,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish