Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома батафсил бўлиши керак
Қоидаларда боланинг туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномасида кўрсатилиши зарур бўлган маълумотларнинг тўла-тўкис янги рўйхати мустаҳкамланган, улар:
онанинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, туғилган санаси, миллати, фуқаролиги, оилавий аҳволи, маълумоти;
боланинг туғилган вақти, санаси ва жойи, жинси, вазни, бўйи;
ҳомиладорлик муддати, ҳисоб бўйича нечанчи ҳомиладорлик;
боланинг тирик туғилганлиги мезонлари (нафас олиши, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши);
тиббий маълумотноманинг берилган вақти, тартиб рақами ва тиббиёт муассасасининг номи тўғрисидаги маълумотлар.
Туғруқхонадан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлиги тўғрисидаги маълумотнома боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фельдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома асосида берилади). Илгари бундай ҳолатларда гувоҳлар маълумотноманинг ўзини имзолашар эди.
Қайд қилинишича, боланинг туғилганлигини қайд этишда унга фамилия миллий анъаналарга мувофиқ ота ёки она томонидан бобонинг исми (илгари ота ёки бобо исми бўйича эди) бўйича берилади.
Ҳаракатдаги ҳаво ёки сув кемасида, поездда ёки бошқа транспорт воситасида туғилган боланинг туғилганлигини қайд этиш ота-онасидан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органи ёки транспорт воситаси қатнаётган йўналишдаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади. Муқаддам қўниш жойида, сув кемаси келган портда консуллик муассасалари томонидан кема командири ва гувоҳлар иштирокида тузилган маълумотнома асосида қайд этилар эди.
Вояга етмаган ота-она (улардан бири)нинг туғилган боласи умумий асосларда рўйхатдан ўтказилади.
Фарзандликка олиш
56. Фарзандликка олишни расмийлаштириш учун ФҲДЁ бўлимига фарзандликка олиш ҳақида ҳоким қарори ва фарзандликка олинувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, шунингдек фарзандликка олувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим этилади. Фарзандликка олувчилар икки ёки ундан кўп болани бир вақтда фарзандликка олган ҳолларда ҳоким қарори ҳар бир бола учун алоҳида бўлиши, умумий чиқарилган ҳолларда эса, нечта бола фарзандликка олинаётган бўлса, шунча нусхада тақдим этилиши лозим ва ҳар бир қарорда алоҳида кирим ва ижро ҳақида белгилар қўйилиши лозим.
Агар бола вилоят ҳудудида бир тумандан иккинчи туманга фарзандликка олинаётган бўлса, янги далолатнома ёзуви очилмасдан ҳоким қарори ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ бўлимига тегишли ўзгартиришларни киритиб янги гувоҳнома берилиши учун юборилади.
Агар 10 ёшга тўлмаган бола республика ҳудудида бир вилоятдан иккинчи вилоятга фарзандликка олинаётган бўлса ва ҳоким қарорида унинг туғилган жойи ўзгартирилган бўлса, боланинг фарзандликка олинган жойидаги ФҲДЁ бўлими томонидан ҳоким қарори асосида тикланган далолатнома ёзуви очилиб, дастлабки далолатнома ёзуви қайд этилган ФҲДЁ бўлимига уни бекор қилиш ҳақида хабарнома юборилади. Бошқа барча ҳолларда фарзандликка олинган боланинг туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувига ҳоким қарори асосида тегишли ўзгартиришлар киритилади.
57. Фарзандликка олиш ҳақидаги ҳоким қарорлари тақдим этилган кунида алоҳида дафтарга кетма-кет тартибда рўйхатга олиниб, ижроси таъминланиб, боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси билан биргаликда махсус йиғмажилдга тартиб билан тикилади (21-илова).
58. Ҳоким қарорининг пастки ўнг бурчагига рўйхатга олинган рақам ва санаси ёзиб қўйилади.
59. Фарзандликка олинган боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасига қия чизиқ тортилиб, фарзандликка олинганлиги сабабли бекор қилинганлиги ҳақида ёзиб қўйилади.
60. Ҳоким қарорининг юқори ўнг бурчагига туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувининг қайд этилган рақами ва санаси, қарорнинг пастки ўнг бурчагига эса берилган гувоҳноманинг серияси, тартиб рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
61. Бола фарзандликка ёлғиз она(ота) томонидан олинган ҳолларда, агар ота(она) устунини тўлдириш бўйича ҳоким қарорида кўрсатма берилмаган бўлса, ота(она) ҳақида маълумотлар ёлғиз она(ота)нинг аризасидаги кўрсатма асосида она (ота) фамилияси бўйича ёзилади.
Ҳоким қарорида Оила кодекси, Қоидалар ва Йўриқнома талабига зид ҳолда ота ёки она ҳақида маълумотлар киритилган (қонуний никоҳда бўлмаган шахсларни ота-она деб ёзиш ёки бола фарзандликка ёлғиз она ёки ота томонидан олинганида иккинчи томоннинг фамилиясини ўзгача ёзиш ва ҳ. к.) ҳолларда ушбу қарорга қўшимча равишда ўзгартиришлар киритиш ҳақида ҳоким қарори талаб қилиниши ёки уни тегишли тартибда бекор қилиниши учун прокуратура органига мурожаат этилиши лозим.
62. Фарзандликка олишни расмийлаштиргандан кейин ФҲДЁ бўлими фарзандликка олувчи(лар)га фарзандликка олинганлик ҳақида маълумотнома беради (22-илова).
63. Фарзандликка олинган боланинг туғилганлик ҳақида далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартиришларни киритиш учун адлия бошқармаси ФҲДЁ архивига хабарнома юборилади (23-илова). Хабарнома нусхаси ҳоким қарори билан бирга йиғмажилдга тикилади.
Оталикни белгилаш
52. Ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган ота-онанинг оталикни белгилаш ҳақидаги аризаси уни қабул қилган ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими томонидан имзоланиб, тартиб рақами ва санаси ёзилиб, рўйхатга олиш дафтарига кирим қилинади ва кетма-кет тикиб борилади (17-илова).
53. Оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ФҲДЁ органига бола туғилгунгача, боланинг туғилганлигини қайд этиш билан бир вақтда ёки боланинг туғилганлиги қайд этилгандан сўнг берилиши мумкин. Аризани қабул қилишда ФҲДЁ бўлимининг масъул ходими ундаги маълумотларни ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан солиштириб текшириб қабул қилади (18-илова).
Оталикни белгилашда ота-онадан бири иштирок этолмаган тақдирда, унинг аризадаги имзоси белгиланган тартибда (тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм, жазони ўташ муассасаси раҳбари имзоси ва гербли муҳр билан ёки нотариус томонидан) тасдиқланиши зарур.
Ишончномага асосан оталикни белгилашга йўл қўйилмайди.
Оталик суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланганида, унинг қонуний кучга кирганлиги тўғрисида белги бўлиши ёки маълумотнома илова қилиниши лозим.
Далолатнома ёзуви ёлғиз она аризасига асосан қайд этилгандан кейин, оталикни белгилаш ҳолати расмийлаштирилаётганда, боланинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтиб, она эрининг фамилиясига ўтган бўлса, она устунига онанинг фамилиясига ўзгартириш киритилиб, бу ҳақда онадан қўшимча равишда ариза олинмайди. Бу ҳолатда оталикни белгилаш ота ва онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
54. Оталик белгилангандан кейин аризачига оталик белгиланганлигини тасдиқловчи маълумотнома берилади (19-илова).
55. Оталикни белгилаш туғилганликни қайд этиш билан бир вақтда расмийлаштирилмаган ҳолларда, далолатнома ёзувининг иккинчи нусхасига тегишли ўзгартиришларни киритиш учун адлия бошқармаси ФҲДЁ архивига хабарнома юборилади (20-илова).
Do'stlaringiz bilan baham: |