Лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобидаги устамалар миқдори
1.
Атташе
35
2.
Учинчи котиб
40
3.
Иккинчи даражали иккинчи котиб
45
4.
Биринчи даражали иккинчи котиб
50
5.
Иккинчи даражали биринчи котиб
55
6.
Биринчи даражали биринчи котиб
60
7.
Иккинчи даражали маслаҳатчи
65
8.
Биринчи даражали маслаҳатчи
70
9.
Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил
75
10.
Биринчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил
80
11.
Фавқулодда ва Мухтор Элчи
85
LexUZ шарҳи
5-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими ходимларининг узоқ муддат хизмат қилганлиги учун лавозим маошига қўшиладиган устамалар
МИҚДОРИ
Т/р
Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги умумий иш стажи
Лавозим маошига нисбатан фоиз ҳисобидаги устамалар миқдори
1.
2 йилдан 5 йилгача
10
2.
5 йилдан 10 йилгача
20
3.
10 йилдан 15 йилгача
30
4.
15 йилдан 20 йилгача
40
5.
20 йилдан 25 йилгача
50
6.
25 йилдан юқори
60
LexUZ шарҳи
6-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) дипломатик хизмат органлари вазифаларини самарали амалга ошириш, ходимларни моддий рағбатлантириш ва профессионал жиҳатдан ривожлантириш, шунингдек, дипломатик хизмат органларининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
2. Жамғарма:
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахсларидан, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан консуллик ҳаракатлари амалга оширилганлиги учун белгиланган тартибда ундириладиган йиғимлар;
Ўзбекистон Республикасига кириш пайтида хорижий фуқаролар томонидан кириш йиғимини тўлашдан тушган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизимидаги мавжуд ноширлик ва хўжалик фаолиятидан тушган фойда ва ижара тўловлари (фойда солиғи тўлангандан кейин);
Ўзбекистон Республикасидаги хорижий дипломатик корпусга кўрсатиладиган хизматлар ҳақи сифатида Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросининг ҳисобварағига келиб тушадиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари;
Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.
3. Жамғарма маблағларининг кирим ва чиқимларини ҳисобга олиш маҳаллий ва хорижий валюталарда алоҳида-алоҳида амалга оширилади.
4. Жамғарма маблағлари:
дипломатик хизмат вазифаларини самарали амалга ошириш;
Вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш;
Вазирлик ходимларини чет мамлакатларга хизмат сафарларига юбориш;
Вазирлик тизими ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ахборот технологияларини жорий этиш ва модернизация қилиш, Вазирлик тизимидаги ва чет эл муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Вазирлик ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ихтисослаштирилган кутубхоналарини шакллантириш, маълумотнома адабиётлари ва турли даврий нашрларни сотиб олиш;
Вазирлик фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун ишлатилади.
5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида, дипломатик хизмат органларини ривожлантириш дастурларини ёки ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ аниқ тадбирларни молиялаштириш орқали амалга оширилади. Тегишли дастурлар, уларни молиялаштириш лимитлари ва Жамғарманинг ҳар йили захирага олиб қўйиладиган бир қисми миқдори Жамғара Кенгаши томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Жамғарма Кенгашига раҳбарлик қилади ва унинг шахсий таркибини тасдиқлайди.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича қарор Жамғарма Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамғарма Кенгаши томонидан ўрнатилган лимитлар доирасидаги дастурлар бўйича харажатлар сметаларини тасдиқлаш ва тузатишлар киритиш, шунингдек, Жамғарманинг захирадаги маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири зиммасига юкланади.
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этилади.
7. Жамғарма маблағларини жамғариш ва сарфлаш операцияларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар Вазирликнинг марказий аппарати томонидан амалга оширилади. Ушбу мақсадларда мустақил ташкилотлар тузилмайди.
LexUZ шарҳи
7-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3654-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ