1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]



Download 75,25 Kb.
bet1/2
Sana02.04.2022
Hajmi75,25 Kb.
#525124
  1   2
Bog'liq
ПҚ-3646 02.04.2018




[ОКОЗ:

1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]

[ТСЗ:

1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сон Фармонига мувофиқ:
1. «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонаси ташкил қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш;
архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;
лойиҳа иши ва қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш.
Белгилансинки, ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари ҳам ушбу бандда назарда тутилган вазифаларни бажариш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонасининг уставини ишлаб чиқсин ва унинг ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг тузилмалари 3 ва 3.1-иловаларга мувофиқ;
қурилиш бўйича ҳудудий бўлинмалар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари чекланган сони 74 нафар этиб белгилансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирига:
зарур бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан Вазирликнинг қўшимча ходимлар штат бирликларини киритиш;
Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва чет эл компанияларининг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш;
юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш, Жамғарма маблағлари ҳисобидан уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан тегишли йўналишда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассисларга нисбатан Вазирликда қўлланилиши, истисно тариқасида. тавсиявий характерга эга.
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Вазирлик тизимидаги ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ҳақлари ва қўшимча тўловлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган холда Қурилиш вазири томонидан тасдиқланадиган қурилиш соҳаси ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланадиган меҳнатдаги юқори натижалари учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда рағбатлантирувчи тўловлар амалга оширилади:
лавозим маошига нисбатан 50 фоиз — 70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга;
лавозим маошига нисбатан 100 фоиз — 80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга;
лавозим маошига нисбатан 200 фоиз — 90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сон қарорининг бюджетдан ташқари маблағларни ишлатиш қисмидаги талаблари Вазирликка нисбатан жорий этилмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Вазирлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларни, жумладан Жамғарманинг даромад манбаларини аниқлаштирган ҳолда, шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг тузилмасини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни ижро этиш учун жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун республикага чет эл мутахассисларини жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 апрель,
ПҚ-3646-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмаси

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 74 нафар.
1. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Қурилиш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча бошқарув ходимлари лавозимлари киритилишига йўл қўйилади.
* Бошқарув ходимларнинг чекланган сонига кирмайди.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2020 й., 06/20/5963/0300-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларнинг жами штат сони 15 нафардан иборат.
* Техник ва хизмат кўрсатиш ходимларининг сони белгиланган ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига
3.1-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАЛАРИ

Бошқарув ходимларининг жами штат сони 13 — 15 нафардан иборат.
* Техник ва хизмат кўрсатиш ходимларининг сони белгиланган ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
3.1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига
4-ИЛОВА
Қурилиш бўйича ҳудудий бўлинмалар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН СОНИ


Download 75,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish