«Требования к характеристикам мазута
Характеристика мазута
|
Норма для флотского мазута
|
Норма для топочного мазута
|
Массовая доля серы, %, не более
|
2,0
|
3,5
|
Температура вспышки в открытом тигле, °С, не ниже
|
-
|
90
|
Температура вспышки в закрытом тигле, °С, не ниже
|
80
|
-
|
Содержание сероводорода, ppm, не более*
|
10
|
10
|
Выход фракции, выкипающей до 350°С, %, не более**
|
17
|
17
|
* Показатель определяется с 1 января 2021 г.;
** Показатель определяется для ввозимого мазута».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорида:
а) қарорга 1-иловада:
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник қоидалар ва меъёрлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назорати қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзэнергоинспекция томонидан амалга оширилади»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона ҳар йили 1 октябргача Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда Энергетика вазирлиги деб аталади), «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖга келгуси йилга электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувват ва прогноз тўғрисида маълум қилади»;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«17. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда чораклар бўйича бўлиб чиққан ҳолда, келгуси йилги электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши балансининг прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ва жорий йилнинг 15 октябригача уни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига тақдим этиш учун Энергетика вазирлигига киритади.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ ўз тасарруфларидаги ташкилотларга электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилинишининг чоракларга тақсимланган кўрсаткичларини прогноз йил учун белгиланган муддатларда етказадилар»;
19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Электр таъминотининг намунавий шартномаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ишлаб чиқилади, «Ўзэнергоинспекция», Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилади ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади»;
51-банддаги «маиший истеъмолчилардан» сўзлари «маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
52-банднинг биринчи хатбошидаги «истеъмолчилардаги» сўзи «истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектларидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
55-бандда:
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «Электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
56-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Истеъмолчиларга ҳудудий электр таъминоти корхоналари томонидан электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисоблагичлар ўрнатилишида (ўрнатилганда), ҳисоблагичларнинг сифат ва сарф кўрсаткичлари ҳамда ишлаш механизмларига (дастурий таъминот, ҳисоблагичларнинг таркибий қисмлари) истеъмолчилар томонидан шубҳа туғилган тақдирда, истеъмолчилар томонидан белгиланган тартибда қиёсловдан ўтказилиши ва ваколатли орган томонидан республика ҳудудида фойдаланишга рухсат этилган бошқа турдаги ҳисоблагичларни назорат тартибида параллел равишда истеъмолчи маблағлари ҳисобидан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда бепул ўрнатиб берилади. Бунда бошқа турдаги ҳисобга олиш ускунасининг электр энергиясини ҳисобга олишнинг аниқлик даражаси ҳудудий электр таъминоти корхоналари томонидан ўрнатилган ҳисоб олиш ускунаси билан бир хил бўлиши лозим. Ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини солиштириш жараёнида тафовутлар аниқланган тақдирда, истеъмолчи билан белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китоб қилинади»;
60-банднинг биринчи хатбошидаги ««Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари ««Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
131-банднинг ўн еттинчи хатбошидаги ««Ўзбекэнерго» АЖга» сўзлари ««Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
151-бандда:
учинчи хатбошидаги ««Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги ««Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари «Иссиқлик электр станциялари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
153-банднинг иккинчи хатбошига «ётоқхоналари» сўзидан кейин «диний ташкилотлар» сўзлари қўшилсин;
б) қарорга 2-иловада:
5-банддаги «узатиш, сақлаш ва тақсимлашда» сўзлари ««Ўзстрансгаз» АЖ магистрал газ кувурларигача етказиб беришда» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖга» ва ««Ўзтрансгаз» АЖга» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига» ҳамда ««Ҳудудгазтаъминот» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банддаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖ» ва «Иқтисодиёт вазирлигига» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» ҳамда «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурсларининг ва газни тақсимлашнинг тасдиқланган балансига мувофиқ ҳар йили 1 декабрга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖга истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик (қиш даври учун — ойлар бўйича) ҳажмларини тақдим этади. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ истеъмолчиларга табиий газ етказиб беришнинг йиллик ва чораклик (қиш даври учун — ойлар бўйича) ҳажмларини газ таъминоти ташкилотларига юборади»;
48-банднинг иккинчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Бюро» сўзлари ««Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
56-банднинг учинчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзларидан кейин «ва Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари қўшилсин;
60-бандда:
биринчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзларидан кейин «ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбошидаги ««Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзларидан кейин «ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари қўшилсин;
61-банддаги ««Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари ««Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
80-банддаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзларига алмаштирилсин;
148-бандга ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзларидан кейин «ва Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари қўшилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари рўйхатининг 13-банддаги ««Ўзбекэнерго» АЖ» сўзлари ««Иссиқлик электр станциялари» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 73-модда) билан тасдиқланган:
а) Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида (қарорга 1-илова):
16-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:
«Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси сўровномада кўрсатилган бўлса, талаб этилган қуввати 140 кВт (160 кВА)гача бўлган истеъмолчиларга ҲЭТК ҳисобидан (бир йил давомида барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан) ташқи электр таъминотини қуриш бўйича намунавий шартнома лойиҳасини тақдим этади.
Бунда қурилиш-монтаж ишлари харажатлари истеъмолчиларнинг ойлик электр энергияси истеъмоли ҳажмига пропорционал равишда 12 ойга тақсимланади. Тегишли тармоқ жадвалларига асосан қурилиш-монтаж ишлари учун истеъмолчининг ҲЭТК олдида қарздорлиги мавжуд бўлса, истеъмолчи томонидан электр энергияси учун ҲЭТКга амалга оширилган тўловлар биринчи навбатда ушбу қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади»;
19-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«19. Қуввати 20 кВтдан ошмаган электр энергияси истеъмолчилари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича ҲЭТК ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари, шу жумладан ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ва «фойдаланишга тайёр ҳолда» топширишни амалга оширувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«21. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш учун истеъмолчилар ҲЭТК ёки бошқа лойиҳалаш ташкилотлари, шу жумладан ушбу ишларни «фойдаланишга тайёр ҳолда» топширишни амалга оширувчи ташкилотлар билан электр таъминотини лойиҳасини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатномаси бўлган ташкилотлар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга»:
25-банднинг бешинчи хатбошидаги «етти» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
33-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«уч иш кунида — кучланиши 1 000 Вгача (1 кВ) ва 6 — 10 кВ бўлган электр қурилмалари учун»;
учинчи хатбошидаги «етти» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
маъмурий регламентга 1-иловада:
I. Техник шартларни ишлаб чиқиш ва бериш, шунингдек, тижорат таклифлари ва шартномалар лойиҳаларини тақдим этиш бўлимининг 3-босқичидаги «Тадбирлар» устунига қуйидаги мазмундаги 3-банд қўшилсин:
«3. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан (бир йил давомида барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан) ташқи электр таъминотини қуриш бўйича намунавий шартнома лойиҳасини тақдим этади»;
III. Истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўлимининг 5-босқичи «Бажариш муддатлари» устунидаги «7» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
IV. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр энергияси истеъмолчиларининг электр қурилмаларини ишга туширишга рухсат бериш бўлимининг 3-босқичи «Бажариш муддлатлари» устунидаги «7» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;
маъмурий регламентга 2-илованинг II. Уланаётган объект тўғрисида маълумот бўлимига қуйидаги мазмундаги 3
1-банд қўшилсин:
«3
1. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан бир йил муддатда барча сарф-харажатларни қайтариш шарти билан ташқи электр таъминотини қуриш шартномаси (140 кВт (160 кВА) қувватгача)».
маъмурий регламентга 7-илованинг 3-бандидаги «Истеъмолчи ёки Электр қурилма эгасининг муҳри ўрни» сўзлари «Электр қурилма эгаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) Юридик ва жисмоний шахсларни иссиқлик таъминоти тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида (қарорга 3-илова):
6-банддаги, 27-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 29-банддаги «Ўзенергоинспекция» сўзи «Ўзэнергоинспекция» деб тузатиб ёзилсин;
30-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Қоидабузарликлар тўғрисидаги билдиришнома «Ўзэнергоинспекция» томонидан қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотларига ЯИДХП орқали рад этиш сабаблари, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда юборилади»;
маъмурий регламентга 7-илованинг 1.2.4-бандидаги «ва муҳри» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 10 августдаги 646-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари» сўзлари «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-бандда:
иккинчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва/ёки унинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ҳудудий филиалларининг маиший газ баллонларини алмаштириш пунктлари» сўзлари «ташкилотларининг маиший газ баллонларини алмаштириш пунктлари ва айланма маиший газ баллонлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
««Ҳудудгазтаъминот» АЖ суюлтирилган углеводород газининг маиший газ баллонларини сотиб олиш, сервис хизмати кўрсатиш ва даврий текширувдан ўтказиш бўйича йиллик харажатларни тасдиқлайди»;
олтинчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиаллари» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг биринчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 8-банддаги ««Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекция» сўзлари ««Ўзнефтгазинспекция»» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 10-банддаги ««Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциялари» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзнефтгазинспекция» ва «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 11-банддаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) қарорга 1-иловада:
5-банддаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖга тақдим этиш учун «Ўзтрансгаз» АЖга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига тақдим этиш учун «Ҳудудгазтаъминот» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги» ва «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖ «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзнефтгазқазиб-чиқариш» АЖ ва «Ўзнефтмаҳсулот» АЖга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
««Ҳудудгазтаъминот» АЖ республика бўйича келгуси йил учун тасдиқланган суюлтирилган углеводород газининг ресурслари ва тақсимоти баланслари асосида йиллик, чораклик ва ойлик ҳажмларни вилоятлар ва етказиб берувчилар бўйича тақсимлайди ҳамда уларни «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва газ таъминоти ташкилотларига ижро этиш учун юборади»;
10-банддаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги ««Ўзтрансгаз АЖ» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда:
биринчи хатбошидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖ билан биргаликда» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Йил мобайнида маиший газ баллонларига қўшимча эҳтиёж пайдо бўлганда, ушбу масала «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан кўриб чиқилади»;
20-бандга «кўрикдан ўтказиш» сўзларидан кейин «тасдиқланган тарифларга мувофиқ истеъмолчи ҳисобидан» сўзлари қўшилсин;
28-банддаги ««Ўздавнефтгазинспекция» ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияларининг» сўзлари ««Ўзнефтгазинспекция» ва «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
33-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги ««Ўзтрансгаз» АЖнинг» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банддаги «филиаллари» сўзи «ташкилотлари» сўзи билан алмаштирилсин;
48-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«48. Газ таъминоти ташкилотига истеъмолчилардан етказиб берилган суюлтирилган углеводород гази учун тўловни нақд пул шаклида қабул қилиш тақиқланади (онлайн назорат-касса машиналари қўлланилган ҳолатлар бундан мустасно).»
қуйидаги мазмундаги 48
1-банд билан қўшилсин:
«48
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (Учқудуқ шаҳри аҳолисининг маиший эҳтиёжлари учун) ва Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларига суюлтирилган газ «Ҳудудгазтаъминот» АЖ орқали аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган нархларда етказиб берилади. Шу билан бирга, юқорида қайд этилган ташкилотлар томонидан уларнинг бошқа эҳтиёжлари учун суюлтирилган газ биржа савдолари орқали харид қилинади».
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада (аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича намунавий шартнома):
3.1-бандга қуйидаги мазмундаги «а
1» кичик банд қўшилсин:
«а
1) тасдиқланган тарифларга мувофиқ хизмат кўрсатиш орқали суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб бериш ва алмаштириш;»
3.2-бандда:
«в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«в) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини истеъмолчи манзилигача етказишга»;
«и» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«и) суюлтирилган углеводород газидан оқилона фойдаланиш ҳамда амалдаги меъёрий талабларга риоя қилиш бўйича истеъмолчиларга тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришга;»
«к» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«к) газдан фойдаланиш ускунаси тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказилишини ташкил этишга»;
3.3-бандига:
қуйидаги мазмундаги «а
1» кичик банд қўшилсин:
«а
1) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб бериш ва алмаштириш учун тасдиқланган тарифларга мувофиқ газ таъминоти ташкилотининг хизматидан фойдаланишга;»
қуйидаги мазмундаги «в
1» кичик банд қўшилсин:
«в
1) истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан газ баллонларида сотиб олинган суюлтирилган углеводород газини фақат газ таъминоти ташкилотининг ходими томонидан тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин мустақил алмаштиришга;»
3.4-бандига қуйидаги мазмундаги «ж
1» кичик банд қўшилсин:
«ж
1) газдан фойдаланиш ускунасини газ таъминоти ташкилоти томонидан тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказилишида амалий ёрдам беришга;»
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада (ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича намунавий шартнома):
3.2-бандда:
«в» кичик банди қуйидагича таҳрирда баён қилинсин:
«в) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини истеъмолчи манзилигача етказишга»;
«и» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«и) суюлтирилган углеводород газидан оқилона фойдаланиш ҳамда амалдаги меъёрий талабларга риоя қилиш бўйича истеъмолчиларга тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришга» ;
«к» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«к) газдан фойдаланиш ускунаси тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказилишини ташкил этишга»;
3.4-бандда:
«д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«д) газ приборлари ва маиший газ баллонларидан (индивидуал, гуруҳли) хавфсиз фойдаланишни ва ўрнатишни таъминлаш учун буйруқ асосида масъул шахс тайинлашга;»
қуйидаги мазмундаги «ж
1» кичик банд қўшилсин:
«ж
1) газдан фойдаланиш ускунасини тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказишга;»
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловада (аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини тақсимлаш ва етказиб бериш схемаси):
«Субъектлар» устунидаги 2-босқич ва 3-босқичдаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзлари тегишлича ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» ва «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунида:
1-босқичдаги ««Ўзтрансгаз» АЖга» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичдаги ««Ўзбекнефтгаз» АЖга» сўзлари «Энергетика вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичдаги «Иқтисодиёт вазирлигига» сўзлари «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илованинг (истеъмолчига маиший газ баллонини вақтинча фойдаланишга бериш тўғрисида намунавий шартнома) 2.2-банди тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Газ баллонларини таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш тасдиқланган тарифларга мувофиқ истеъмолчи ҳисобидан газ таъминоти ташкилоти томонидан амалга оширилади.»
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловада (аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига маиший газ баллонларини тақсимлаш ва етказиб бериш схемаси):
«Субъектлар» устунидаги ««Ўзтрансгаз» АЖ» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ» сўзлари тегишлича ««Ҳудудгазтаъминот» АЖ» ва «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Чора-тадбирлар» устунида ««Ўзтрансгаз» АЖга» сўзлари ««Ҳудудгазтаъминот» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 2-иловага қуйидаги мазмундаги 12 — 14 бандлар қўшилсин:
«12. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари
13. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ (Учқудуқ шаҳри аҳолисининг маиший эҳтиёжлари учун)
14. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 13 августдаги 653-сон қарорида:
а) қарор номидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» ва «Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади» сўзлари тегишлича «Энергетика вазирлиги» ва «Энергетика вазирлиги таркибига киради» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қарорга 1-иловада:
низом номидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг биринчи хатбошидаги «ишлаб чиқилиши ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
6-бандда:
«а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Cabinet of Ministers» сўзлари «Ministry of energy» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Кабинете Министров» сўзлари «Министерстве энергетики» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг олтинчи хатбошига «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарларининг» сўзларидан кейин «шу жумладан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг» сўзлари қўшилсин;
21-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган Комплекси раҳбари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «ва Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган Комплекси раҳбари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 6 октябрдаги 800-сон қарорида:
а) қарор номидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг биринчи-иккинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари «Энергетика вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) қарорга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«СОСТАВ
Научно-технического и экспертного совета Агентства по развитию атомной энергетики при Министерстве энергетики Республики Узбекистан
|
Султанов А.С.
|
—
|
министр энергетики Республики Узбекистан, председатель Совета
|
Юлдашев Б.С.
|
—
|
президент Академии наук, заместитель председателя Совета
|
По должности
|
—
|
заведующий сектором аппарата Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан (по согласованию)
|
По должности
|
—
|
первый заместитель министра юстиции
|
Насритдинхўжаев О.З.
|
—
|
первый заместитель министра финансов
|
Рузибаев Б.К.
|
—
|
первый заместитель министра водного хозяйства
|
По должности
|
—
|
первый заместитель министра высшего и среднего специального образования
|
Муминов А.А.
|
—
|
заместитель министра по чрезвычайным ситуациям
|
Абдиназаров Б.К.
|
—
|
заместитель министра экономического развития и сокращения бедности
|
Бурханов А.Ж.
|
—
|
заместитель министра обороны — командующий Войсками противовоздушной обороны и Военно-воздушных сил
|
Жўраев М.У.
|
—
|
заместитель министра внутренних дел
|
Хашимов Ш.Р.
|
—
|
заместитель министра строительства
|
Мухитдинов Э.М.
|
—
|
первый заместитель министра занятости и трудовых отношений
|
Назаров А.С.
|
—
|
заместитель министра инновационного развития
|
Кудратов Л.Ш.
|
—
|
первый заместитель министра инвестиций и внешней торговли
|
Гулямов Б.В.
|
—
|
председатель Государственного комитета промышленной безопасности
|
Муратов Н.Д.
|
—
|
заместитель председателя Государственного комитета по геологии и минеральным ресурсам
|
По должности
|
—
|
заместитель председателя Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды
|
Санакулов К.С.
|
—
|
генеральный директор ГП «Навоийский горно-металлургический комбинат»
|
Алматов Б.И.
|
—
|
директор Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия при Министерстве здравоохранения
|
Абдуллаев Т.М.
|
—
|
первый заместитель председателя Государственного комитета по земельным ресурсам, геодезии, картографии и государственному кадастру
|
Шукуров Ж.Н.
|
—
|
заместитель генерального директора Узбекского агентства стандартизации, метрологии и сертификации
|
Назаров Ш.Б.
|
—
|
первый заместитель председателя Комитета по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта
|
Садиков И.И.
|
—
|
заместитель директора Института ядерной физики Академии наук
|
Хасилов Х.Н.
|
—
|
председатель правления АО «Узбекистон темир йуллари»
|
Мубаракшин Р.Г.
|
—
|
председатель правления АО «Тепловые электрические станции»
|
Исакулов Д.А.
|
—
|
председатель правления АО «Национальные электрические сети Узбекистана»
|
Дехканов Д.Т.
|
—
|
и.о. заместителя министра транспорта Республики Узбекистан
|
По должности
|
—
|
представитель Государственной корпорации по атомной энергии «Росатом» (по согласованию)
|
Саматов Ш.С.
|
—
|
Департамент по вопросам развития промышленности и ее базовых отраслей, а также кооперационных связей Кабинета Министров
|
Мирзамахмудов Ж.Т.
|
—
|
первый заместитель министра энергетики — генеральный директор Агентства по развитию атомной энергетики при Министерстве энергетики Республики Узбекистан, секретарь Совета
|
Примечание. При переходе членов Совета на другую работу в его состав включаются лица, вновь назначенные на указанные должности либо на которых возложено выполнение соответствующих функций»
;
д) қарорга 2-илованинг номи, 1-банди ва 6-банди саккизинчи хатбошидаги «Кабинете Министров» сўзлари «Министерстве энергетике» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 3-илованинг номи, 1 ва 2-бандларидаги «Кабинете Министров» сўзлари «Министерстве энергетике» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сон қарори билан тасдиқланган 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида «Ақлли шаҳар» технологияларини жорий этиш Концепциясини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасининг 9-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги ««Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ» сўзлари ««Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Вазирлик:
энергетика соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини оширишни таъминлаш, барча тоифадаги истеъмолчиларда энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, шунингдек, уларни амалга ошириш даврида мониторинг ва ҳисоботларни юритиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган сифатида иштирок этади;
Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;
Қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича халқаро агентликда (IRENA) Ўзбекистон Республикасининг миллий мувофиқлаштирувчи органи ҳисобланади»;
б) 10-бандга қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи — йигирма биринчи хатбошилар қўшилсин:
«иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, иқтисодиётнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, энергия тежовчи илғор технологиялар фаол жорий этилишини рағбатлантириш;
энергия самарадорлигини ошириш мақсадида, шу жумладан илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан иқтисодиёт тармоқлари ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологиялар жорий этилишини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш, шунингдек, энергия ресурсларини сарфлаш самарадорлиги мониторингини амалга ошириш;
халқаро тажрибани ҳисобга олиб ва зарур бўлганда, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, энергетика аудити соҳасидаги мутахассислар ва энергетика хизматларини етказиб берувчилар малакасини ошириш учун тренинглар ташкил этиш;
энергия аудиторлари фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилаш, ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари мажбурий энергетик текширувдан ўтказилиши ва тегишли тавсиялар бажарилишининг мониторингини, шунингдек, энергия сервис компаниялари фаолияти мониторингини амалга ошириш»;
в) 11-банднинг «в» кичик бандига қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилсин:
«қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар лойиҳаларини келишади».
г) 27-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Электр энергетика ва нефть-газ тармоғида ислоҳотларни амалга ошириш учун Энергетика вазирлиги қошида ташкил этилган Лойиҳа офиси ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлик ходимларига тенглаштирилади»;
д) 43-бандда:
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги саккизта хатбоши шаклида баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан узоқ муддат ишлаган йиллари учун белгиланган тартибда қуйидаги миқдорларда (лавозим маошига белгиланган коэффициентларда) ҳар чораклик мукофот тўланади:
3 йилдан 5 йилгача — 0,15;
5 йилдан 10 йилгача — 0,30;
10 йилдан 15 йилгача — 0,45;
15 йилдан 20 йилгача — 0,60;
20 йилдан ортиқ — 0,75.
Узоқ муддат ишлаган йиллари учун мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Вазирлик томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида (хўжалик ва техник хизмат кўрсатиш бўйича ходимлардан ташқари) аввал ишлаган ва Вазирлик тизимида лавозимларга тайинланган ходимлар учун уларнинг Вазирликдаги иш стажидан қатъий назар, лавозим маошига нисбатан 0,75 миқдорида ҳар чораклик мукофот тўланади»;
тўртинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарорида:
а) 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «209» рақами «207» рақами билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «204» рақами «201» рақами билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг «г» кичик бандидаги «аниқланган» сўзи «тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин;
в) қарорга 2-илованинг изоҳ қисмидаги «209» ва «172» рақамлари тегишлича «207» ва «170» рақамлари билан алмаштирилсин;
г) қарорга 4-иловада:
10-банднинг «д» кичик бандига қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
««Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳамда уларнинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан ушбу корхоналар тасарруфидаги кучланиши 0,4 — 500 кВ бўлган электр хўжалиги объектларида амалга оширилган янги қурилиш, модернизация ва реконструкция ишларини берилган техник топшириқлар, қурилиш меъёрлари ва қоидалари, Электр қурилмаларни тузилиши қоидалари ҳамда Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқлиги юзасидан техник кўрикдан ўтказади ва тегишли далолатнома расмийлаштиради»;
29-бандидаги «аниқланган» сўзи «тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин;
д) қарорга 5-илованинг изоҳ қисмидаги «204» ва «167» рақамлари тегишлича «201» ва «164» рақамлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорига 1-иловада:
а) 1-бандда:
биринчи хатбошига «(кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади)» сўзларидан кейин «созлиги ёки унинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда» сўзлари қўшилсин;
иккинчи хатбошидаги «комплексларига нисбатан» сўзлари «комплексларини навбатдаги даврий қиёслашдан ўтказиш учун» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида назарда тутилган истеъмолчиларнинг мазкур тизимга мос келмайдиган электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслов муддати келганда, ушбу приборларни қиёсловдан ўтказмасдан ўрнига автоматлаштирилган тизимга мос келувчи приборлар ўрнатилади»;
б) 5 ва 7-бандлар чиқариб ташлансин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига 1-илова билан тасдиқланган Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида ўта муҳим пассажирларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга иловада келтирилган «Тошкент» аэропортининг VIP залида бепул хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссияларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари тоифалари рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.6-кичик банд қўшилсин:
«6.6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги бош директори».
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда ҳисоб-китоб қилиш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 19 майдаги 225-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 38-модда) 1-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ««Электр энергетикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)