Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларининг ягона давлат реестрининг интеграциялашган ахборот тизимини яратиш.
|
1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.
2. Интеграциялашган ахборот тизимини яратиш ва синов тарзида ишга тушириш.
3. Интеграциялашган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш ва идораларда ундан фойдаланишни ташкил этиш.
|
2021 йил
март
2021 йил
декабрь
2022 йил
май
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағл?р доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар,
халқаро молия институтлари маблағлари
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)
|
|
Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этиш учун дастурий-техник комплексни яратиш.
|
1. Халқаро экспертларни агрохизматлар марказлари фаолиятида дастурий-техник комплексни яратишга жалб қилиш.
2. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ахборот-маслаҳат тизимларини республика миқёсида кенг жорий этиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тасдиқлаш.
3. Давлат-хусусий шериклик танловларини эълон қилиш.
|
2021 йил
январь
2021 йил
март
2021 йил
июль
|
Вазирлик
ва идораларнинг маблағлари,
халқаро молия институтлари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги
(Г. Холжигитов)
|
|
Имтиёзли кредитлаш ҳисобидан молиялаштириладиган пахта хомашёсини тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнини мониторинг қилувчи тизимни жорий этиш («Ўзпахта» ахборот тизимини такомиллаштириш).
|
1. Пахта хом ашёсини етиштиришни «даладан-фабрикагача» тизимини жорий қилиш учун «очиқ реестр» турдаги мониторинг қилиш тизими бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш.
2. Пахта хом ашёсини имтиёзли молиялаштириш тартибига «очиқ реест» учун маълумот юбориш мажбуриятларини белгилаш.
3. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
4. Интеграциялашган ахборот тизимини яратиш ва синов тарзида ишга тушириш.
5. Интеграциялашган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш ва идораларда ундан фойдаланишни ташкил этиш.
|
2021 йил
январь
2021 йил февраль
2021 йил
март
2021 йил
июль
2021 йил
август
|
Вазирлик ва идораларнинг маблағлари,
халқаро молия институтлари маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар
|
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов)
|
|
Насос станцияларда электр энергия истеъмоли ва сув миқдорлари кўрсаткичларини назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимини яратиш.
|
1. Насос станцияларда электр энергияси истеъмолини «онлайн» режимда кузатиш имконини берувчи маълумотлар базасига эга ахборот тизимини яратиш.
2. Насос станцияларда ўрнатиладиган электр энергия ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос келувчи электрон ҳисоблагичлар маълумотларини сув хўжалиги ахборот тизими билан тўлиқ интеграция қилиш.
|
2020 йил
декабрь
2021 йил
декабрь
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар,
хорижий инвестициялар
ва грант маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев),
Энергетика вазирлиги
(А. Султанов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(К. Юлдашев)
|
|
Сув хўжалиги тизимидаги гидропостлар, сув оқимини ўлчаш ва кузатув иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш имконини берувчи «Ақлли сув» тизимини жорий этиш.
|
1. Сув хўжалиги объектларида «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатишда уларнинг турлари ва қуриш учун талаб этиладиган иш ҳажми ва маблағларни ҳисоблаб чиқиш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.
2. «Ақлли сув» қурилмалари уланадиган ва улар орқали сув манбаларидаги сув ресурслари кўрсаткичларини «онлайн» режимда автоматик тарзда кузатиш имконини берувчи маълумотлар базасига эга ахборот тизимини яратиш.
3. Сув хўжалиги объектларига «Ақлли сув» қурилмаларини ўрнатиш ва уларни ахборот тизимига улаш:
2020 йил — 60 та;
2021 йил — 3 099 та;
2022 йил — 3 831 та.
|
2021 йил
июнь
2021 йил
апрель
2020 — 2022 йиллар
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар,
хорижий инвестициялар
ва грантлар маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(К. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
|
Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги мелиоратив кузатув қудуқларида ер ости сизот сувлари сатҳи ва улар мелиорализациясининг онлайн мониторингини юритиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимни яратиш.
|
1. Сув хўжалиги тизимидаги мелиоратив кузатув қудуқларини ялпи хатловдан ўтказиш ҳамда кузатув қудуқларида сизот сувлари сатҳи ва уларнинг мелиорализациясини автоматик тарзда ўлчаш имконини берувчи қурилмаларни ўрнатиш бўйича талаб этиладиган иш ҳажми ва маблағларни ҳисоблаб чиқиш.
2. Мелиоратив кузатув қудуқларида сизот сувлари сатҳи ва уларнинг минераллашувини онлайн кузатиш имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш.
|
2021 йил
июль
2021 йил
март
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар,
хорижий инвестициялар
ва грантлар маблағлари
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(К. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
|
Сув хўжалиги объектларининг (каналлар, коллекторлар, насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, гидротехник иншоотлар ва сув омборлари) «ArcGIS» дастури орқали электрон базасини яратиш.
|
1. Сув хўжалиги объектлари (каналлар, коллекторлар, насос станциялари, суғориш ва мелиоратив қудуқлар, гидротехник иншоотлар ва сув омборлари) ҳамда уларга боғланган майдонларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларнинг ягона реестрини ишлаб чиқиш.
2. Ишлаб чиқилган реестр асосида «ArcGIS» дастури ёрдамида рақамли хариталар ва маълумотлар базасини яратиш.
|
2020 йил
декабрь
2022 йил
август
|
Хорижий инвестициялар ва грантлар
|
Сув хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хамраев),
Кадастр агентлиги
(Х. Турахужаев),
Ахборот технологиялари вазирлиги (К. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
|
|
|