Танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш.
|
1. Давлат статистика қўмитаси томонидан ўтказиладиган саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳаси кузатувларининг планшет учун дастурий таъминотини ишлаб чиқиш.
2. Ахборот тизимни 14 та вилоят статистика бошқармаларида синов тарзида жорий этиш.
3. Тизимни республика миқёсида амалиётга жорий этиш.
4. Тизимда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш ишларини таъминлаб бориш.
|
2021 йил
январь
2021 йил
февраль
2021 йил
март
доимий
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
|
Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов)
|
|
Давлат статистика қўмитасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш.
|
1. Ўрнатилган тартибда танловларни ўтказиш орқали, барча статистика органларини 18 та спикерфон қурилмалари, видеоконференц алоқа камералари ҳамда 18 та катта ўлчамдаги телевизорлар билан таъминлаш.
2. Давлат статистикаси органлари ўртасида юқори сифатли қулай алоқани жорий этиш мақсадида 16 та IP-телефония мини-АТС қурилмалари, 270 та IP-телефон аппаратлари билан таъминлаш.
|
2021 йил
январь
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
|
Давлат статистика қўмитаси
(Б. Бегалов)
|
|
«BOJXONA AUDITI» автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш.
|
1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, лойиҳани ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.
3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
4. Божхона органлари ходимларини ахборот тизимидан фойдаланишга ўқитиш.
5. Ахборот тизимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш ишларини таъминлаб бориш.
|
2020 йил декабрь
2021 йил январь
2021 йил
март
режа-жадвалга мувофиқ
доимий
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
|
Давлат божхона қўмитаси
(М. Азимов)
|
|
Давлат божхона қўмитаси ва ДХХ Чегара қўшинларининг мавжуд ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.
|
1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш ҳамда ахборот тизимлари ва маълумотлар базасида тўпланадиган маълумотлар рўйхатини шакллантириш.
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларини (технологик йўриқнома) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, лойиҳани ваколатли органларда экспертизадан ўтказиш.
3. Ахборот алмашинув механизмини ишлаб чиқиш ҳамда ҳимояланган алоқа тармоғи орқали идоралараро электрон ҳамкорликни йўлга қўйиш.
4. Божхона органлари ходимларини ўқитиш.
5. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш ишларини таъминлаб бориш.
|
2020 йил декабрь
2021 йил январь
2021 йил
март
режа-жадвалга мувофиқ
доимий
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
|
Давлат божхона қўмитаси
(М. Азимов),
ДХХ Чегара қўшинлари
(С. Хусанов)
|
|
|