Бошқарув фаолиятини автоматлаштиришга мўлжалланган марказлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш.
1. Лойиҳаолди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
3. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш.
2021 йил
октябрь
2022 йил
февраль
2022 йил
июнь
Жамият
маблағлари
«Ўзагросуғурта» АЖ
(С. Отамуратов)
Суғурта агентлари учун маълумотларни автоматлаштирилган тарзда Ягона ахборот тизимига киритиш ва полисларни шакллантириш учун мобиль илова ишлаб чиқиш.
1. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.
2. Лойиҳани босқичма-босқич жорий этиш.
2021 йил
март
2021 йил
декабрь
Жамият
маблағлари
«Ўзбекинвест» АЖ
(Р. Азимов)
Ягона интерактив давлат хизматлари порта?и орқали суғурта полисларни (ОСАГО, КАСКО ва бахтсиз ҳодисалардан) шакллантириш.
1. Суғурта полисларини шакллантириш хизматларини жорий этиш масаласини ўрганиш.
2. Ташкилий ва техник тадбирларни амалга ошириш.
2022 йил
сентябрь
2022 йил
декабрь
Жамият
маблағлари
«Ўзбекинвест» АЖ
(Р. Азимов), Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось)
Тижорат банклари томонидан мижозларга масофавий банк хизматлари, шу жумладан, мобиль иловалар орқали хизмат кўрсатиш кўламини ва сифатини ошириш.
1. Масофавий банк хизматлари сифатини ошириш мақсадида барча банклар томонидан мижозларга жозибадор тарифларда хизмат кўрсатиш ишларини ташкил
этиш.
2. Тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари ўзларининг мобиль иловаларидан амалга оширилган тўловлар бўйича электрон квитанцияларни рақамли алоқа каналлари орқали шакллантириш механизмини жорий этиш.
3. Тижорат банклари мобиль иловаларидан реквизитлар бўйича тўловларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш.
4. Банк мижозларининг масофавий хизматлардан фойдаланиш кўламини кескин оширишга доир банк бўйича мақсадли кўрсаткичлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2021 йил
январь
Ижрочилар маблағлари
Марказий банк
(И. Абдугафаров),
тижорат банклари,
тўлов ташкилотлари
Банк тизимида бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МСФО) тўлиқ мувофиқлаштирилишини таъминлаш орқали янада такомиллаштириш.
1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ инвентаризация қилиш ҳамда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
2. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини инобатга олган ҳолда банкларнинг автоматлаштирилган банк тизимларини модернизация қилиш.
2021-2022
йиллар
Ижрочилар маблағлари
Марказий банк
(И. Абдугафаров),
тижорат банклари
HUMO ва UZCARD тўлов тизимларини интеграциялаштириш.
1. Мавжуд тўлов тизимлари инфратузилмасидан (тўлов терминаллари, банкоматлар, инфокиосклар) иккала тизим фойдаланувчилари учун муқобил фойдаланиш имкониятини яратиш.
2. Барча ҳудудларда талабдан келиб чиққан ҳолда банкоматлар ва терминаллар дислокациясини мувофиқлаштиришни таъминлаш.
2021 йил
март
Ижрочилар маблағлари
Марказий банк
(И. Абдугафаров),
Ягона умумреспублика процессинг маркази
(Д. Икромов),
Миллий банклараро процессинг маркази
(Ш. Курбанов),
тижорат банклари
Миллий тўлов инфратузилмасида NFC технологияси билан таъминланган воситалар орқали (тўлов картасидан фойдаланмаган ҳолда) контактсиз тўловларнинг оммабоплигини ошириш ва кўламини кенгайтириш.
1. Республика бўйича NFC технологияси орқали тўло?ларни амалга оширишни оммалаштириш, жумладан мобил иловаларда банк картлари ва электрон ҳамёнларни бириктирган ҳолда, савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида улар орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш механизмини жорий этиш.
2. NFC технологияси асосида тўловларни амалга ошириш имкониятларини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиб бориш.