V. Рақамли таълимни ривожлантириш
|
Қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда олий таълим тизимини такомиллаштириш:
олий ўқув юртларида масофавий таълим механизмларини босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўриш;
рақамли кўникмаларга бўлган талабларни ҳисобга олган ҳолда таълим тизимининг профессионал стандартларини қайта кўриб чиқиш.
|
1. Олий ўқув юртларида масофавий таълим механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Масофавий таълим механизмларини босқичма-босқич жорий этиш.
3. Таълим тизимининг профессионал стандартларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
2020 йил октябрь
режа-жадвалга мувофиқ
2021 йил май
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Н. Хусанов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)
|
|
Ёш мутахассисларни ўқитиш ва уларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизимини жорий этиш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий экспертлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.
2. Хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.
3. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.
4. Ўрнатилган тартибда келишилган қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил
ноябрь
2020 йил
декабрь
2021 йил
январь
|
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(Қ. Юлдашев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси
(А. Бекмуродов)
|
|
Олий таълим муассасаларида йирик саноат корхоналари учун робототехника ва компьютер муҳандислик ихтисосликларини ташкил этиш юзасидан таклиф киритиш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда республиканинг йирик саноат корхоналаридан ташкил топган ишчи гуруҳни тузиш.
2. Хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.
3. Тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил февраль
2021 йил
июнь
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
(И. Норқулов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Қ. Юлдашев)
|
|
Давлат хизматчилари ва бошқа шахсларнинг рақамли саводхонлик даражасини баҳолашнинг қуйидагиларни назарда тутган ҳолда миллий тизимини яратиш юзасидан таклиф киритиш:
рақамли технологиялар соҳасидаги билимларни баҳолаш тизимини жорий этиш;
малака сертификатларини тақдим этиш;
рақамли ваколатларга эга бўлган мутахассисларнинг маълумотлар базасини шакллантириш;
ҳудудлар, тармоқлар, ташкилотлар ва бошқа параметрлар кесимида рақамли саводхонлик даражасини аниқлаш учун таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш.
|
1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий экспертлардан ташкил топган ишчи гуруҳ тузиш.
2. Халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумотларни тайёрлаш.
3. Миллий тизимини яратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил декабрь
2021 йил февраль
|
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(Қ. Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов)
|
|
Таълимнинг барча босқичларида рақамли таълим беришни таъминлаш орқали рақамли кўникмаларни ўзлаштириш учун имкониятлар яратиш, умумтаълим мактабларнинг ўқув дастурига 7-синфдан бошлаб дастурлаш ва ахборот технологиялари фанларини киритиш.
|
1. Халқаро тажрибани ўрганган ҳолда дастурлаш ва ахборот технологиялари фанларини ўқитиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларнинг ўқув дастурига 7-синфдан бошлаб дастурлаш ва ахборот технологиялари фанларини ўқитишни йўлга қўйиш.
|
2021 йил
август
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб
|
Халқ таълим вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(Қ. Юлдашев),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
|
Республиканинг барча ҳудудларидаги ёшлар марказларида, олий таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларида ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурлаш кўникмаларини ўргатиш чораларини кўриш.
|
1. Масъул вазирлик ва идоралар тизимида лойиҳа кураторлари, фаоллари ва ўқитувчи-тренерлар рўйхатини шакллантириш.
2. Шакллантирилган лойиҳа кураторлари, фаоллари ва ўқитувчи-тренерлари учун лойиҳа юзасидан вебинарлар ташкил этиш режа-жадвалини тасдиқлаш.
3. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ўқув платформасини қўшимча ўқув-курслари билан бойитиб бориш.
|
2020 йил октябрь
2020 йил ноябрь
доимий
|
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(О. Пекось),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Ёшлар ишлари агентлиги
(А. Саъдуллаев)
|
|
Аҳолини рақамли технологияларда ишлаш кўникмаларини ошириш мақсадида республиканинг барча туман (шаҳар)ларида рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш.
|
1. Рақамли технологиялар ўқув марказларини ҳудудлар кесимида очиш бўйича режа-жадвалини тасдиқлаш.
2. «Рақамли технологиялар ўқув марказларини босқичма-босқич очиш.
|
2020 йил октябрь
режа- жадвалга мувофиқ
|
Ахборот технологиялари
вазирлиги
(О. Пекось),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|