4.2. Автоматлаштирилган ва марказлашган бошқарув ахборот тизими
|
Шаҳарда «Автоматлаштирилган ва марказлашган бошқарув ахборот тизими»ни жорий этиш бўйича 66 795 та табиий газ истеъмолчиларига замонавий автоматлаштирилган газ ҳисоблагичлари ўрнатиш ва биллинг тизимига улаш.
|
2021 йил
март
|
«Ҳудудгаз» Қорақалпоғистон газ таъминоти филиали
(Х. Айманов),
Нукус шаҳри ҳокимлиги
(П. Торешов)
|
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
|
Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида
|
V. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни тайёрлаш
|
5.1Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб
|
|
Информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни (Нукус шаҳри 2-сон умумтаълим мактаби) ташкил этиш.
Ихтисослаштирилган мактаблар бинолари, моддий-техник ва ўқув-услубий таъминотининг амалдаги ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.
Ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси билан жиҳозлаш, шунингдек, уларни ўқув адабиётлари, услубий қўлланмалар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича намунавий лойиҳалар ва меъёрларни тасдиқлаш.
|
2020 йил декабрь
алоҳида режа асосида
|
Ахборот технологиялари вазирлиги
(О. Пекось),
«Ўзбектелеком» АК
(Н. Хасанов),
Нукус шаҳри ҳокимлиги
(П. Торешов),
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
(А. Аяпов),
ТАТУ Нукус филиали
(Б. Кайпбергенов)
|
«Ўзбектелеком» АК маблағлари
|
Алоҳида ҳисоб-китобларга асосан
|
5.2. Рақамли технологияларга ўқитиш ҳудудий ўқув маркази
|
|
Ташкил этилган рақамли технологиялар ўқув марказида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот технологиялари бўйича малакаларини ошириш учун курслар ташкил этиш.
|
2021 йил январдан бошлаб доимий
|
Нукус шаҳри ҳокимлиги
(П. Торешов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ж. Махсудов)
|
Маҳаллий бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
|
Алоҳида ҳисоб-китобларга асосан
|
|
Шаҳардаги ёшларни «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига кенг жалб этиш.
Шаҳар умумтаълим мактабларнинг 900 та 7 — 11 синфлари ўқувчиларини «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурлаш тилларига ўқитишни ташкил қилиш.
Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ўқувчиларга Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг IT-академиясида таҳсил олишлари учун махсус чегирмалар асосида йўлланма бериш.
|
2021 йил
март
доимий
|
Нукус шаҳри ҳокимлиги (П. Торешов),
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
(А. Аяпов),
Ахборот технологиялари бошқармаси
(Т. Баекеев)
|
-
|
-
|
|
ТАТУ Нукус филиали профессор-ўқитувчиларини рақамли технологиялар ўқув марказларига жалб этиш.
|
2021 йил
февраль
|
Олий таълим вазирлиги
(И. Маджидов),
Нукус шаҳри ҳокимлиги
(П. Торешов),
Ахборот технологиялари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси
(Т. Баекеев),
ТАТУ Нукус филиали
(Б. Кайпбергенов)
|
-
|
-
|