2. Халқаро молия корпорацияси тавсиялари асосида «Навоийазот» АЖ ва унга туташ ҳудудлар негизида кимё технологик кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тегишли қарор лойиҳаси ва «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш. Бунда, ушбу технологик кластер ҳудудида, дастлабки босқичда, 4,5 млрд АҚШ долларлик 33 та инвестиция лойиҳасини хусусий инвесторларни жалб қилиш орқали амалга ошириш ва саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини 2021 йилга нисбатан 1,5 баробарга оширишни назарда тутиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2022 йил май
|
Ҳисоб-китоблар асосида
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Б. Абдиназаров,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Ш. Вафаев,
Молия вазирлиги
Т. Ишметов,
«Ўзкимёсаноат» АЖ
Ж. Мирзамаҳмудов
|