1. Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар


IV. Таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш



Download 464,07 Kb.
bet6/12
Sana10.04.2022
Hajmi464,07 Kb.
#541204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ПФ-5544 21.09.2018

IV. Таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш

22.

Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнига янги таълим дастурлари, замонавий педагогик ва smart-технологияларини жорий этиш орқали ўқитиш сифатини янада яхшилаш (электрон модулларни шакллантириш ва масофавий ўқитишни жорий этиш).

2020 йил
1 сентябргача

Комплекс чора-тадбирлар

Давлат бюджети ва хусусий инвесторлар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ

Таълим жараёнининг узлуксизлиги принципини таъминлаш орқали таълим сифатини ошириш.
Электрон онлайн-модуль ва масофавий ўқитиш дастурларини шакллантириш.
Ўқитишнинг инновацион усуллари ва ахборот-коммуникация технологиялари асосида янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
Е-learning (электрон таълим) тизимини кенг жорий этиш.

23.

Ногиронлиги бўлган болаларни тенг ўқитиш ва тарбиялаш учун шароитлар билан таъминлаш мақсадида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда инклюзив таълимни ривожлантириш:
таълим муассасаларида кўтариш ускуналари, пандуслар, санитар хоналарида махсус мосламалар ўрнатиш, тутқичлар, махсус парта, стол ва бошқа махсус компенсатор воситалари билан жиҳозлаш орқали «тўсиқсиз муҳит»ни яратиш;
имконияти чекланган болалар учун интеграциялашган таълим дастурларини яратиш;
таълим муассасаларини муносиб салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш (педагог-дефектологлар, болаларни психологик-педагогик жиҳатдан кузатиш мутахассислар).

2019 йил
1 декабргача

Такшилий тадбирлар

Давлат бюджети маблағлари, халқаро ташкилотлар грантлари (ПPOOH, ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ)

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

Жисмоний имкониятлари чекланган шахсларга улар таълим олиши давомида тенг шароитлар яратиш.

24.

Таълим сифатини ва таълим жараёни натижаларининг мониторингини ҳудудий ҳамда миллий даражаларда тизимли ўтказиш асосида мамлакатнинг инновацион ривожланиш даражасига таъсирини баҳолаш миллий тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2019 йил
1 мартгача

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Давлат бюджети маблағлари

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Тошкенбоев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

Илғор хориж амалиёти асосида таълим муассасаларининг сифатли рейтинг тизимини (умумтаълим муассасаларидан ташқари) жорий қилиш.
Таълим муассасалари рейтинги натижаларидан уларни аккредация қилиш, педагогик ходимларни аттестациядан ўтказиш, текшириш ва фаолиятини мониторинг қилиш ва бошқаларда фойдаланиш.
Таълим статистикасининг халқаро методологияси талаб ва принципларини (ЮНЕСКО, ОЭСР) ҳисобга олган ҳолда таълимнинг сифатини ошириш ва такомиллаштириш.

25.

Меҳнат бозорининг ўзгараётган тенденцияларини ҳисобга олиб, қайта тайёрлашга эҳтиёжманд ёшлар учун касб-ҳунар коллежларида қисқа муддатли таълимни ташкил қилиш.

2020 йил
1 мартгача

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Давлат бюджети ва хусусий инвесторлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Тошкенбоев)

Долзарб ва истиқболли йўналишлар бўйича қисқа муддатли касб-ҳунар таълими курсларини ташкил қилиш
(1 ойдан 6 ойгача).
Мамлакат иқтисодиётининг эҳтиёжларига мувофиқ ёшларни таълим олишида жадаллашувни, таълим ва ишлаб чиқариш жараёнларида интеграция тезлигини таъминлаш.

26.

Аҳолининг олий таълим билан қамраб олинишини ошириш.

2019 йил
1 апрелгача

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Давлат бюджети ва хусусий инвесторлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Молия вазирлиги (Ж. Кўчқоров)

Илғор хориж амалиётини ўрганиш асосида янги олий таълим муассасаларини, шу жумладан, хориж ва маҳаллий олий ўқув юртлари филиалларини, шунингдек, нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил этиш.
Талабаларни тўлов-шартнома асосида олий таълим муассасаларига қабул қилишда квоталарни босқичма-босқич бекор қилиш.
Олий таълим муассасаларига талабаларни тўлов-шартнома асосида қабул қилиш квоталарини олий ўқув юртининг қуввати ва кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб мустақил равишда белгилаш ҳуқуқини бериш.
Абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасаларига киришга руҳсат бериш.
Иқтисодиёт эҳтиёжига тегишлилигини таъминлашда олий таълим муассасаларининг маъмурий, академик ва молиявий эркинлигини кенгайтириш.

27.

Табиий ва техника фанлари йўналишлари бўйича талабалар сонини кўпайтириш.

2019 йил
1 декабргача

Қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш, ўқитишнинг янги йўналишларини ташкил этиш

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Фанлар академияси
(Б. Юлдашев), Молия вазирлиги (Ж. Кўчқоров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

Мамлакатда STEM — Science, Technology, Engineering and Mathematics (Илм-фан, Технология, Муҳандислик ва Математика) таълим тизимини ривожлантириш.
Технологик жараёнларни ривожлантириш ва био- ҳамда нанотехнологияларни модернизация қилишда етакчи рол ўйнайдиган илмий-муҳандис кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш.

28.

Чоп этилган илмий мақолалар миқдори, келтирилаётган индекси, халқаро конференциялар ва семинарлардаги иштироки, олинган патентлар сони бўйича сараланган, мазкур соҳада жуда фаол бўлган олий таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш асосида олий таълим муассасалари тадқиқотларини кучайтириш.

2019 йил
1 июнгача

Чора-тадбирлар дастури

Инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, корхоналар, венчур жамғармалармаблағлари

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

Олий таълим муассасаларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини такомиллаштириш:
чоп этилган илмий мақолалар миқдори, келтирилаётган индексини ошириш, халқаро конференциялар ва семинарлардаги иштироки, олинган патентлар сони ва бошқалар.
Олий таълим муассасаларининг энг фаол ва натижадор илмий мактабларини қўллаб- қувватлаш, жу жумладан молиявий жиҳатдан қўллаш.

29.

Тармоқ ва ҳудудий иқтисодиёт сценарийлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида етакчи олий таълим муассасаларида Форсайт марказларини инновацион фаолият ривожланишини прогнозлаш тизимининг алоҳида бўғими сифатида яратиш.
Ички ва ташқи муҳитнинг илмий-технологик жиҳатдан прогноз қилишни таъминлаш, олий таълим муассасаларининг технологик ва инновацион қуршови ҳамда устувор инновацион йўналишларини ривожлантириш.

2019 йил
1 июнгача

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Давлат бюджети маблағлари ва хусусий инвесторлар, Инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Маджидов), Молия вазирлиги
(Ж. Кўчқоров), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),

Инновацион секторда кооперация жараёнларини ривожлантириш:
ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий ютуқларни рўёбга чиқариш учун олий таълим муассасаларининг йўналишларини ошириш ҳамда маркетинг тадқиқотларини ўтказиш.
Долзарб илмий-техника соҳаларини прогноз қилиш тизими ва доимий мониторингини таъминлаш.Тадқиқотлар ва ишланмаларнинг жаҳон бозорида етакчи позицияларга эришиш.
Тафаккур «чашмаларини» шакллантириш, прогнозлаштириш, инновацион технологияларни қўллаган ҳолда янги соҳаларни излаш билан шуғулланувчи фанлараро таҳлилий гуруҳларни ўқитиш ва тайёрлаш тизимини ташкил этиш.


Download 464,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish