V. Рақобатни ривожлантириш ва маъмурий тўсиқларни қисқартириш
30.
|
Корпоратив ҳуқуқни ривожлантириш ва халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда корпоратив бошқарувнинг замонавий принципларини жорий этиш.
|
2019 йил
1 апрелгача
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Давлат рақобат қўмитаси (И. Шарипов), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Молия вазирлиги
(А. Хайдаров), ДСҚ (Б. Мусаев), ЛБМА (Д. Ли)
|
Устав фондларида давлат улуши бўлган давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг принципларидан кенг фойдаланиш.
Иқтисодий фаолият кўрсаткичларидан келиб чиқиб, устав фондларида давлат улуши бўлгандавлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари фаолиятини баҳолашни жорий этиш (капитал маблағларнинг самарадорлиги, меҳнат унумдорлигини ошириш, хориж инвестициялари, янги технологияларни жалб қилиш ҳажми, молия ҳисоботининг шаффофлиги ва бошқалар).
Акциядорларнинг ҳуқуқлари, шу жумладан миноритар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан тизимини шакллантириш.
|
31.
|
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг инновацион йўлига ўтишини рағбатлантирувчи рақобат бозорини шакллантириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш.
|
2020 йил
1 январгача
|
Иқтисодиётда рақобат муҳитини ривожлантириш ва монополиядан чиқариш концепцияси
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов), Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов), Молия вазирлиги
(А. Хайдаров), Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов), ДСҚ (Б. Мусаев) ЛБМА (Д. Ли)
|
Тармоқ хўжалик бирлашмалари кўринишида бўлган, кўп жиҳатдан тармоқ вазирликлари ва идоралари мақоми ва функцияларига эга, сақланиб қолган тармоқ монополиялари (квази вазирлик тузилмалари)ни тугатиш.
Давлат-хусусий шериклиги ривожлантириш орқали самарасиз давлат монополия компанияларини хусусийлаштириш.
Давлат корхоналари, хўжалик бирлашма ва ассоциацияларининг хўжалик ва бошқарув функцияларини ажратиш.
|
32.
|
Монополияга қарши сиёсатни, шу жумладан давлат-хусусий шериклигини жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, барча юридик ва жисмоний шахслар учун табиий монополиялар субъектларининг товарлар, ишлар ва хизматлардан чекловларсиз фойдаланишни таъминлаш, монополист-корхоналар маҳсулотларига баҳо белгилашнинг самарали механизмини жорий этиш.
|
2019 йил
1 мартгача
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (Ж. Кўчқоров)
|
Рақобат муҳитини шакллантириш, ишлаб чиқариш самардорлигини ва рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантиришда монополияга қарши сиёсат ролини ошириш.
Корхоналарнинг рақобатга қарши ҳаракатларини аниқлаш.
Монополияга қарши бошқариш органларининг институционал ва кадрлар салоҳиятини ошириш, монополияга қарши баҳсларни профессионал муҳокама қилувчи кадрлар тайёрлаш.
Монополияга қарши тартибга солиш органлари фаолиятида эълон қилинган нархларга риоя қилиш устидан назорат функциясидан бозордаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда монопол мавқени эгаллаб турган ташкилотлар томонидан суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик орқали рақобат муҳитини риввожлантиришфункциясига эътиборни қаратиш.
|
33.
|
Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг тенг шарт-шароитларини яратиш ва ички бозор монополиялаштирилишининг олдини олиш.
|
2019 йил
1 июнгача
|
Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (М. Мирзаев),
Бош прокуратура (А. Мавлонов),
Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)
|
Ижтимоий сўровлар, иқтисодий тадқиқотлар, экперт баҳолаш ва статистика ҳисоботи негизида мўлжалланган сифат ва миқдор индикаторлари асосида товар бозорларидаги рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш кўрсаткичларининг комплекс тизимини шакллантириш.
Ўзбекистон Республикасига инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашувчи ишбилармонлик муҳитини янада ривожлантириш.
|
34.
|
2021 йилга бориб давлат кадастри ишларини юритишни тўлиқ рақамлаштиришни таъминлаш ва мулкни рўйхатдан ўтказиш жараёнларини соддалаштириш.
|
2019 йил
1 февралгача
|
Чора-тадбирлар дастури
|
Давлат бюджети, техник кўмаклашиш маблағлари, грантлар
|
Давергеодезкадастр (А. Абдуллаев), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)
|
Кўчмас мулкнинг ягона электрон реестрини яратиш.
Ҳудудларнинг бош режасини эълон қилиш.
Ер ажратишнинг илғор механизмларини жорий этиш.
|
35.
|
2025 йилга бориб энергиянинг қайта тикланадиган ва муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳиссасини 20 фоиздан кўпроққа ошириш.
|
2019 йил
1 июлгача
|
Ташкилий-амалий комплекс чора-тадбирлар
|
Давлат бюджети, техник кўмаклашиш маблағлари, грантлар ва бошқа маблағлар
|
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев),
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ (А. Сангинов), «НЭК» АЖ (Д. Муратов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Молия вазирлиги (Ж. Кўчқоров), Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев), Ўзатом (Ж. Мирзамахмудов)
|
Ёқилғи-энергетика балансини қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланган, иккиламчи энергетика ресурсларини энергетик утилизация қилган ҳолда электр энергия ишлаб чиқариш қисмида диверсификациялаш,
қуёш, шамол энергиялари, микро- ва кичик гидроэлектростанциялардан фойдаланишда апробациядан ўтгантехнологиялар асосида ишлаб чиқариш қувватларини яратишга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш.
Қайта тикланадиган манбалардан энергия, бунинг учун ускуналар (қурилмалар) ишлаб чиқарувчиларни ҳамда инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш шароитлари ва механизмларини яратиш.
Замонавий энергия самарадор ва энергия тежовчи технологияларни татбиқ қилиш асосида амалдаги қувватларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашва янгиларини яратиш орқали чиқарилаётган маҳсулотларнинг энергия сарфини камайтириш.
|