Асос бўлувчи стандартлар ташкилий-теxникавий жараѐнларнинг бажарилиши, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни қўллаш жараѐнлари тартибини (қоидаларини), шунингдек фаолиятнинг муайян соҳасида ишларни ташкил этишнинг асосий (умумий) қоидаларини белгилайди.
Халқаро стандартлар
Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот (ИСО) 1946 йилда Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) нинг стандартларини мувофиқлаштириш бўйича БМТ Қўмитасининг мажлисида яратилган. Шу йилнинг ўзида Бош ассамблеянинг мажлисида ИСО нинг Устави қабул қилинди. Бу Устав ташкилотнинг статуси (ҳуқуқий мавқеи) ни, тузилмасини, асосий идоралар вазифалари ва иш усулларини белгилади.
14 октябрь 1946 – йилда бўлиб ўтган ИСО Бош ассамблеяси қабул қилган қарорига кўра, бу ташкилот Устав ва процедураларнинг Қоидалари 15 та стандартлаштириш бўйича миллий ташкилотлар томонидан ратификация қилинган (тасдиқланган) дан кейин ўз фаолиятини расмий равишда бошлайди, деб кўрсатилган. 15 – ратификация 23 февраль 1947 – йилда Даниядан келди – бу сана ИСО нинг ташкил этилиш куни деб ҳисобланади.
ИСО нинг Уставида ѐзилишича, ―Ташкилотнинг вазифаси халқаро мол алмашиниш ва ўзаро ѐрдамини енгиллаштириш, шунингдек интеллектуал, илмий, техник ва иқтисодий фаолият доирасида ҳамкорликни кенгайтириш учун бутун дунѐда стандартлаштиришни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат‖
ИСО нинг идоралари, халқаро стандартларни яратиш. ИСО нинг асосий фаолият тури халқаро стандартларни яратишдан иборат. Шунинг учун бу ташкилотнинг асосий бўлими Техник қўмиталардан иборат. Хозир 187 техник қўмиталар бор, жами ишчи идоралар: техник қўмиталар, кичик қўмиталар сони 552 та, ишчи гуруҳлар – 2100, умумий ҳисобда 2858 та идоралар фаолият кўрсатмоқда.
ИСО халқаро стандартлари мажбурий эмас. Ҳар бир мамлакат бу стандартларни бутунлигича, айрим бўлимларини қабул қилиши ѐки умуман қўлланмаслик ҳуқуқига эга.
Халқаро стандарт маҳсулотнинг ҳар бир турига тузилмайди. Стандартларни яратиш, агар бу стандартлар мамлакатлар ўртасида савдони кенгайтириш учун зарур бўлса, агар улар инсонларнинг зарур даражада хавфсизлигини таъминлашга, соғлигини сақлашга, атроф муҳитни асрашга йўналтирилган бўлса, техник идораларнинг дастурларига киритилади.
ИСО да амалда стандартларни яратиш (ишлаб чиқиш) процедураси техник идоралар ишида қатнашувчи барча мамлакатларга бу идораларнинг мажлисларида қатнашишга, халқаро стандартларни яратиш тўғрисида таклифни бошқа қўмиталар-аъзоларга тақдим этиш, стандартларнинг лойиҳалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш ва овоз беришига имкон яратади.
Халқаро стандартларнинг лойиҳалари ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилади. Бу гуруҳда ҳар бир кўрилаѐтган доирада етакчи мамлакатларнинг мутахассислари иштирок этади.
ИСО нинг ҳар бир аъзо-қўмитаси ўзининг манфаатдорлик даражасига қараб, ҳар бир техник қўмита ишида қатнашиш статусини аниқлайди. Аъзолик фаол (―Р‖ аъзолар), кузатувчи (―О‖ аъзолар) бўлади.
Фаол аъзолар ўз вакилларини техник қўмиталарнинг мажлисларига юбориш, халқаро стандартларннинг лойиҳаларини ишлаб чиқишда ва кўриб чиқишда қатнашиш, кўрилаѐтган ҳужжатлар бўйича овоз бериши шарт.
―О‖ аъзолар Техник қўмиталар (ТҚ) барча ишчи ҳужжатларининг бир нусҳасини олиш ҳуқуқидан фойдаланади ва мажлисларда кузатувчилар сифатида қатнашиши мумкин.
Ўзбекистон Ўзстандарт Агентлиги – стандартлаштириш бўйича миллий идора номидан 1 январь 1994 йилдан бошлаб ИСО нинг тўлиқ ҳуқуқли яъзоси бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |