2. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг ривожланиш босқичлари
Шартли равишда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ тизимининг ривожланиш босқичларини тўртта асосий босқичга ажратиш мумкин:
Биринчи босқич 1991-1994 йиллар - Ўзбекистоннинг ўз солиқ тизимини ташкил этиш ва солиқларнинг хазинавий аҳамиятини ошириш босқичидир. Бу босқичнинг ҳуқуқий асосини қуйидаги ҳужжатлар ташкил этган:
• 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Корхоналар, ташкилотлар ва бирлашмалардан олинадиган солиқлар тўғрисида"ги Қонун биринчи қонун бўлди.
• 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси фуқоролари, чет эл фуқоролари ва фуқоролиги булмаганлардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.
• 1993 йил 7 майда Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўғрисида" ги Қонуни қабул қилинди.
• 1992 йил 1 январдан бошлаб корхоналардан 30% ставкада қўшилган қиймат солиғи, 15%дан 45%гача даромад (фойда) солиғи; аксиз солиғи; мол-мулк солиғи; республикадан ташқарига олиб чиқиладиган маҳсулотлар ва хомашё ресурсларига солиқлар жорий этилди.
• 1993 йилда давлат Бюджети тақчиллигини камайтириш ва даромад қисмини мустахкамлаш мақсадида ресурс тўловлари ва сув учун тўлов жорий қилинди.
• 1993 йилда ишлаб чиқилган тартибга кўра хазинани тўлдириш, шунингдек, ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида 6 фоизли ресурслар солиғи ва 30 фоизли амортизация солиғи жорий этилди.
• Корхоналар солиқлари тўғрисидаги қонунга 1993 йил 7 майда ўзгаришлар киритилиб чет эл валютасида олинадиган тушумдан солиқ жорий этилди. Бу солиқдан Республика валюта фондига ажратма аввал 25 фоиз, кейинчалик 10 фоиз қилиб белгиланди.
Амалдаги солиқ тизимини такомиллаштириш зарурлигидан келиб чиқиб 1994 йилдан бошлаб:
• Қўшилган қиймат солиғи ставкаси 20 фоизга пасайтирилди
• Мол-мулк солиғи бўйича солиққа тортиш обекти қисқартирилди - солиқ асосий ишлаб чиқариш фондлари қийматидан олинадиган бўлди
• Моддий харажатларга нисбатан 6 фоизли тўлов бекор қилинди
• Қишлоқ корхоналари учун даромад солиғи жорий қилинди
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
• Солиқ ислоҳотларининг иккинчи босқичи 1995-1997 йилларсолиқларни бозор иқтисодиёти талабларига мослаштириш ва корхоналарнинг ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган даври ҳисобланади.
• 1995 йилдан бошлаб корхоналар ҳар бир фоиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиргани учун 0,3 фоиз фойда солиғи ставкаси камайтирилди.
• Корхоналар ва ташкилотларнинг фойда солиғи даромад солиғи тўлашга ўтилди ва ўртача ставкаси 37 фоиз қилиб белгиланди.
• Қишлоқ хўжалиги корхоналари учун фойда солиғи ставкаси рентабеллик даражасидан келиб чиқиб, рентабеллик даражаси 40%гача бўлган корхоналар учун 3 фоизли ставкада, рентабеллик даражаси 40%дан юқори бўлган корхоналар учун 20 фоизли ставкада ундирилди.
• 1996 йил 1 октябрдан республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган алкагол ва тамаки махсулотларга аксиз маркаси жорий этилди.
• 1997 йилдан бошлаб экология солиғи жорий қилинди
• 1997 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилинди.
• 1997 йил 29 августда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни
• 1998 йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги Қарори.
УЧИНЧИ БОСҚИЧ
Солиқ ислоҳотининг учинчи босқичи 1998 йилдан- 2005 йилгача давом этди. Бу босқични солиқ тизимида солиқларни ихчамлаштириш концепциясининг бошланиш даври деб аташ мумкин.
Бу босқичда солиқ тўловчи юридик шахсларга имкони борича соддалашган, ихчамлашган солиқ тизими жорий этилиб, уларнинг солиқ ҳисоблари, ҳисоботлари, солиқ тўлаш муддатлари ихчамлаштирилди.
Бу даврда:
• кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда
• қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилар учун ягона ер солиғи тўлаш жорий этилди.
• савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ялпи даромаддан солиқ ва мол-мулк солиғини тўлайдиган бўлди.
• 2002 йилдан бошлаб давлат солиқ сиёсатида маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналардан солиқ юкини янада камайтира бориш, четга қатъий алмаштириладиган валютада маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналарга даромад (фойда) ва мол-мулк солиғидан пасайтирилган регрессив солиқ ставкаси қўллаш сиёсатини юргизиш жорий этила бошлади.
• 2003 йилдан реклама солиғи, автотранспорт воситаларини олиб сотиш солиғи, меъёридан ортиқ сотилмаган тайёр маҳсулот қолдиғи учун 2%ли ҳақ ҳамда табиатни ифлослантирувчи чиқиндиларни жойлаштириш учун йиғимлар бекор қилинди.
ТЎРТИНЧИ БОСҚИЧ
• Солиқ ислоҳотининг тўртинчи босқичи 2005 йилдан то ҳозирги вақтгача бўлган давр. Бу босқични солиқ тизимида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама рағбатлантириш, улар фаолиятини қўллаб қувватлаш, солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва эркинлаштириш даври ҳисобланади
• 2005 йилнинг 1 июлдан микрофирма ва кичик корхоналар учун илгари тўлаб келинган 4 та тўлов - ягона солиқ ҳамда Бюджетдан ташкари Пенсия жамғармаси, Юл ва Мактаб талими жамғармаларига мажбурий ажратмалар ўрнига Ягона солиқ тўлови жорий этилди.
• 2007 йил 1 январдан бошлаб ялпи даромад солиғи, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, Мактаб талимиии ривожлантириш жамғармасига ажратиладиган мажбурий тўловлар ўрнига ялпи тушумдан тўланадиган ягона солиқ тўлови жорий эгилди.
Тўртинчи босқичнинг муҳим воқеаларидан бири бўлиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини қабул қилинганлиги ҳисобланади. Янги Солиқ кодексини ишлаб чиқишнинг асослари:
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 7 январдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини тайёрлаш тўғрисида” ги Ф-2108-сон Фармойиши
• 2005 йил 28 январда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қўйилган вазифалар
Янги Солиқ кодексининг афзалликлари
• Солиқ тизимини тартибга солувчи ягона тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжатдир;
• Барча томойиллар алоҳида ёритиб берилган;
• Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган барча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг ягона рўйхати, уларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби белгиланган;
• Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг элементлари аниқлаб берилган.
Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан 70га яқин қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, айримлари бекор қилинди. Жумладан:
• Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги;
• Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Патта тўлов тўғрисида"ги;
• Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Қонунлари бекор килинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |