21.01.2012 - Саидолим Ғаниев саволлари
1-cавол. “Кулаётган одам” романи қаҳрамони Урсус дайди, табиб, кўзбойламачи бўлиб, одамларни ҳушламас, табиатни, ёлғизликни севарди. Шунга қарамасдан, у шаҳарма-шаҳар аравасида саёҳат қилиб, одамларга томоша кўрсатиб кун кечирар эди. Иложи бўлганда эди, араванинг эшиги ва деразасини олиб ташлаб, ҳудди ғилдирак устидаги Унда саёҳат қилган бўларди. Диққат савол: Уни топинг?
ЖАВОБ: Савол давомида қаҳрамонни ёввойироқ одам бўлгани билдингиз. Муаллиф фикрича, иложи бўлганда у ғорни ғилдираклар устига қўйиб , унда ҳаракатланарди.
2-cавол. Россия каналларининг бирида бир неча йиллар илгари намойиш қилинган “Убойная сила”, яъни “Даҳшатли, қудратли куч” сериалида бир эпизод бор. АҚШга хизмат сафарига учиб кетаётган икки рус тезкор қидирув ходими самолётда ўтиришган бўлади. Шу вақтда кўринишидан афроамерикалик бўлган йўловчи ўз жойига, яъни иллюминатор ёнидаги ўриндиққа ўтиб олишини сўрайди. Маълум вақт ўтгач, 2-ходим 1-ходим берган саволга шундай жавоб беради: Биринчиси бирор бир ёмон иш қилиш олдидан, иккинчиси эса шу ёмон ишни қилиб бўлгандан кейин қўлланилади, деб ярим ҳазил, ярим чин тушунтиради. Диққат савол: Сиз Биринчи ва Иккинчини тўғри кетма-кетликда ёзиб беринг.
ЖАВОБ: Биринчи - бу инглизчадаги “Excuse me” жумласи, Иккинчи эса “I am sorry” жумласи.
3-cавол. Андрей Гейм 2010 йил Графен технологиясини ўйлаб топганлиги учун физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлади. Диққат савол: Шу воқеадан 10 йил аввал содир бўлган қандай воқеа туфайли, Гейм Нобел мукофотчилари орасида ҳалигача бир жиҳат бўйича ягона инсон бўлиб келяпти?
ЖАВОБ: У дунёда ҳам Нобел мукофотини, ҳам Шнобел мукофотини олган ягона инсон ҳисобланди.
4-cавол. Кўплаб нотижорат ва нодавлат ташкилотлар мавжуд. Бир жамоатчилар гуруҳи озиқ-овқат дўконларида фақат янги, соғлом, зарарсиз бўлган маҳсулотларни сотишга чорлайди. Улар олдиндан бир супермаркетни танлаб, у ерга оддий харидорлар кўринишида боришар ва беркитилган видеокамера орқали сифатсиз бўлган маҳсулотларни тасвирга туширар эди. Маълум вақт ўтгач, ҳудди шу дўконга келиб ўз эътирозларини очиқ тарзда билдиришади. Қўлларидаги видео эса дўкон маълум қоидаларни бузаётганининг исботи бўлади. Диққат савол: Жамоатчилар биринчи марта дўконга ташриф буюришганда яна ўзлари билан маҳсус нима олиб келишган? Фақат аниқ жавоб қабул қилинади!
ЖАВОБ: Ўша куни чоп этилган газета.
Изоҳ: Жамоатчиларнинг асосий мақсади дўкон расталарида фақат сифатли товар қўйилиши бўлган. Айрим ҳолларда расталарда муддати ўтиб кетган товарлар ҳам сотилиши кузатилади. Шу товарларни аниқлаш вақти камерага биринчи Товар ўрамидаги ишлаб чиқарилган сана ва амал қилиш муддати туширилади. Сўнг эса айнан ўша куни чоп этилган газета санаси туширилади.
5-cавол. Bookcrossing.com сайти ўз фойдаланувчиларига қизиқарли таклиф билан чиқди. Фойдаланувчи ўзига ёққан ёки керак бўлмаган китобни сайтда рўйҳатдан ўтказади, китобга “буккроссинг принципи” ёзилган тартиб рақамини ёпиштириб, китобни эгасига қайтариш илтимосини ёзиб қўяди. Фойдаланувчига берилган кейинги кўрсатмада китобни одам кўп жойда қолдириш кераклиги айтилган. Мақола давомида китоблар Х га қиёсланган. Диққат савол: Жуда ҳам аниқлик билан айтинг, Х нима?
ЖАВОБ: Х бу ичига хат солинган бутилка эди. Сайт вакиллари бу йўл билан ҳудди бутилкани денгиздаги ҳаракатини қуруқликда китоб орқали қайтаришни таклиф этишган. Фақат бу ерда китоб бутилкадан фарқли ўлароқ, бир неча манзилларда кўчиб юриши мумкин.
6-cавол. Бир асарда ёзилишича, ўрта асрларда Англия қироли Карл II саройида бир одат бўлган. Боланинг ҳиқилдоғи операция қилингандан сўнг, маълум вақт ўтгач, қирол саройига бир лавозимга ишга олинган. Унга қўйилган асосий талаб Биринчи ва Иккинчининг ўрнини босиб бериш бўлган. Диққат савол: Биринчи ва Иккинчини исталган кетма-кетликда ёзиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |