142. ШЕР БИЛАН ТУЛКИ
Шер қариб қолди; энди у ўзи ов қилиб қорнини тўйдира олмасди; шунда у
айѐрлик қилиб кун кечирмоқчи бўлди: у ўз ғорига кириб, гўѐ касал бўлгандек
ѐтиб олди; шунда ҳайвонлар унинг ҳолидан хабар олгани кела бошладилар,
Шер эса уларни тутиб еяверди. Бу орада анча-мунча ҳайвон патарат топди.
Ниҳоят, Шернинг найранг ишлатаѐтганини Тулки сезиб қолди; мана, у ғор
оғзига келиб, узоқдан туриб, Шердан ҳол-аҳвол сўради. "Аҳволим оғир, - деб
жавоб қилди Шер, - ие, нега ташқарида турибсан? Кир ичкарига!" Тулки унга
шундай жавоб қилди: "Кирардим-у, лекин қарасам, ғорга йўналган оѐқизлари
кўп бўлса ҳам ичкаридан чиққан биронта из йўқ".
Ақли бор одам айрим белги ва аломатларга қараб, хавф яқинлигини сезади
ва ўзини эҳтиѐт қилади.
143. ШЕР БИЛАН БУҚА
Шер баҳайбат бир Вуқани ейишга чоғланиб, уни ширин сўзлар билан
ўзига оғдирмоқчи бўлди. У қурбонликка қўй сўйганлигини айтиб, Буқани
зиѐфатга таюгиф қнлди. Нияти — меҳмонни дастурхон ѐнига чўк тушган
иайтида ейиш эди. Мана, Буқа келди; қараса, дошқозонларда сув
қайнаѐтганмиш, бир қанча узун-узун сихлар ҳам кабоб қилишга шаймиш-у,
аммо қўйдан дарак йўқмиш. Буқа бу ҳолни кўрди-ю, чурқ этмай, орқасига
қайтиб кета бошлади. Шер ундан ўпкаланиб: "Нима, бирон гап билан
дилингни оғритдимми, нега индамас- дан орқангга қайтиб кетяпсан?" - деди.
Буқа жавоб берди: "Бундай қилишимга сабаб бор: қарасам, бу ерда
қурбонликка кўй эмас, буқа аталган кўринади".
Масалдан ҳисса шуки, ѐвуз кишилар қанча уриниш- масин, ўз
найрангларини доно одамлар назаридан яшира олмайдилар.
145. ШЕР БИЛАН ДЕЛЪФИН
Денгиз бўйида айланиб юрган Шер тўлқинлар ичра ўйноқ- лвб сузаѐтган
Дельфинни кўриб, кел, бир-биримиз билан иттифоқ тузайлик, деб таклиф
қилди унга. "Сен денгиз ҳайвонлари подшосисан, - деди Шер, - мен эсам
замин ҳайвонлари подшосиман, бас, шундай экан, ўзаро дўст, иноқ бўлиб
яшасак яхши эмасми?" Бу таклифни Дельфин бажо- нидил қабул қилди.
Орадан бир неча кун ўтиб, Шер бир ѐввойи буқага рўпара келди ва у билан
олиша бошлади. Ўлжасини енга олишига кўзи етмаган Шер наъра тортиб,
Дельфиндан ѐрдам сўрай бошлади. Дельфин дўстига ѐрдам бериш учун
қуруқликка чиқмоқчи бўлди, аммо чиқа олмади; шунда Шер уни хиѐнаткор
www.kitob.uz - Respublika bolalar kutubxonasi
деб айблай бошлади. Дельфин унгажавобан деди: "Сен айбни менга эмас,
мени қуруқликка чиқа олмайдиган денгиз ҳайвони этиб яратган табиатга қўй".
Шунингдек, бизлар ҳам бошимизга оғир мусибат туш- ганида ѐрдам
қўлини чўза оладиган одамлар билангина дўст тутинмоғимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |