Дунё янгиликлари
Уруш туфайли Германияда инфляция 40 йиллик рекорд даражада кўтарилди (28.04.2022)
Германияда инфляция кутилмаганда рекорд даражада тез суръатларда ўсмоқда. Бунга Россиянинг Украинадаги уруши энергия бозорлари ва таъминот занжирларини узгани сабаб бўлди. Бу ҳақда Блоомберг хабар бермоқда.
Истеъмол нархлари апрель ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 фоизга ошди. Миллий кўрсаткич 7,4 фоизни ташкил этди. Бу 1981 йил октябрдан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Германия Европанинг энг йирик иқтисодиётларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда нархлар ошиши бошқа Европа давлатларига ҳам таъсир кўрсатади.
Европа Марказий банки келгуси ойларда фоиз ставкаларини ошириши кутилмоқда. Бу эса ўн йилдан кўпроқ вақт ичида биринчи марта содир бўлиши мумкин.
АҚШ Афғонистонда 7 миллиард долларлик ҳарбий техникаларини қолдириб кетган (29.04.2022)
АҚШ 2021 йилнинг август ойида Афғонистондан қўшинларини олиб чиққач, мамлакатда қиймати 7 миллиард доллардан ортиқ бўлган ҳарбий техникаларни қолдириб кетган. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳисоботига таяниб, CНН хабар берди.
Ҳисоботда айтилишича, 2005 йилдан 2021 йилгача Қўшма Штатлар Афғонистон ҳукуматига 18,6 миллиард долларлик ҳарбий техника ҳадя қилган.
2021 йилнинг августида АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилганидан кейин мамлакатда 7,12 миллиард долларлик техника қолган. Улар Афғонистонда ҳокимият тепасига келган «Толибон» ҳаракати қўлига ўтди, дея хабар беради CНН.
2-босқич (20 дақиқа). Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва тинчлик бўлган юртга байрам ярашади.
Юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этилаётган экан албатта бунда, яъни халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида асосий қонунимиз бўлмиш Конституция мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб асосий қонун, тинчлигимиз омили ва адолат устуни бўлган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш мамлакатимизда миллий қадрият даражасига кўтарилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни мазмун-моҳиятида ҳам ана шундай эзгу тамойиллар ўз ифодасини топган.
Бу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир синов ва машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтади. Шу йўлда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимиз хотирасига таъзим қиламиз. Бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран англаймиз.
Кекса авлод вакилларининг кўнглини кўтариш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар учун қўшимча қулайликлар яратиш давлатимизнинг доимий эътиборида. Мазкур фикрга мувофиқ уруш қатнашчиларига пул мукофотлари ва байрам совғалари тантанали равишда топширилади. Уларнинг ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |